Европа Иттифоқи давлатдан молиявий ёрдам олаётганликда гумон қилинган (ушбу ҳолат ЕИ қонунчилигида тақиқланган) Испаниянинг етти клубидан ҳужжат талаб қилмоқда. Улар қуйидагилар: "Реал" ва "Барселона" ва "Атлетик" ва "Осасуна" ва "Валенсия" ва "Эльче" ва "Эркулес".
Барча жамоалар 7 апрелга қадар молиявий ҳужжатларни еврокомиссияга топширишлари шарт.
Ушбу жамоаларга қўйилаётган айб уч турда бўлиб, биринчидан, "Реал" ва "Барселона" ва "Осасуна" ва "Атлетик" клублари акционерлик жамиятига айлантирилмаган жамоалар сифатида; иккинчидан, "Эркулес" ва "Валенсия" ва "Эльче" клублари давлатдан кредит олган жамоалар сифатида; учинчидан, "Реал" ва Мадрид мэриясининг участкалари бўйича олиб борган ҳаракатлари текширилади.
Аввало, гап "Реал" ва "Барселона" ва "Осасуна" ва "Атлетик" клубларининг бошқаларга қараганда камроқ солиқ тўлашлари хусусида кетмоқда.
Шунингдек, Европа Комиссияси "Валенсия" ва "Эркулес" ва "Эльче" жамоаларига давлат томонидан кредит кўринишида берилган ва Испания ғазнасига қайтарилмаган 118 миллион евро давлат маблағлари юзасидан изоҳ талаб қилмоқда.
Ниҳоят, ЕИ "Реал"га Мадрид мерияси 1998 йили берган ер участкаларининг 2011 йили ушбу вақт давомида фойдаланганлик учун ҳеч қандай ҳақ олинмасдан давлатга қайтарилгани масаласига қизиқмоқда. Қайд этилишича, ушбу кўчмас мулкнинг нархи 600 мингдан айни пайтда 22,7 миллион еврога кўтарилган.