Ўзбекистон чемпионати 3-туридан ўрин олган «Пахтакор» ҳамда «Қизилқум» жамоалари ўртасидаги ўйинда мезбонларнинг 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик. Ўйиндан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матуот анжуманининг биринчи қисмида «Қизилқум» бош мураббийи Юрий Лукин қатнашди.
Икки бўлимда ҳам ёмон ўйнамадик деб ўйлайман, лекин ҳужумда ишларимиз юришмади. Деярли ҳеч қандай вазят бўлмади.
– Ҳужумчилар бир-бирларини тушунишмади. Улар ўзлари ҳужумни узиб қўйишмадими?
– Ҳа, улар жуда кўп хато қилишди. Ҳужумчилар блан бу ҳақда кўп гаплашганмиз. Бугун улар тўпни йўқотиб қўяверишди.
– «Бунёдкор»га қарши ўйинда жамоа бошқача ўйин кўрсатган эди, лекин бугун жамоа бошқача ўйнади. Нима учун бундай бўлди?
– Биз бу ўйинга ҳам худди аввалгилари каби тайёрланган эдик.
– «Бунёдкор»га қарши ўйинда сиз рақибингизни энг совриндор жамоа деб атаган эдингиз. Бу сизнинг хатойингиз эдими?
– Эслолмайман.
– Ҳакам ҳақида нима дея оласиз?
– Ҳакам жуда кўп ҳуштак чалди. Бу баскетбол эмаску. Ўйин охирида ҳам Шишеловга қарши қўполлик қилинган эди, лекин ҳакам бизга қарши ҳуштак чалди.
– Жамоа ҳужуми нима учун кучсиз?
– Ҳужумчоларимиз йўқ деб айта олмайман. Шишеловда бироз муаммолар бор. Бугун биз ҳужумлар амлага ошира олмадик. «Андижон»га қарши ўйинда имкониятлар кўпроқ бўлган эди.