Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Уммон билан ўйиндан кейин нега матбуот анжумани ўтказилмади

Баҳо:
+4 | -

Ўзбекистон кубогининг "Андижон"-"Насаф" (1:2) ўйинидан кейинги матбуот анжуманига мезбонлар бош мураббийи Азамат Абдураимовнинг келмагани ҳақидаги хабарларни ўқиб бундан ҳеч ҳайрон қолганим йўқ. Узрли сабаблари бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда матбуот анжуманининг ўзи ўтказилдику! 

Лекин, Ўзбекистон ва Уммон МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАЛАРИ иштирокидаги ХАЛҚАРО ўртоқлик учрашувидан сўнг ана шу матбуот анжуманининг ўзи ҳам ташкил қилинмади. Кеча Олмалиққа Тошкентдан тоғу қирлар оша борган йигирма чоғли журналистлар аввалига ўзларига белгиланган жой қидириб сарсон бўлишди. Янги стадионда медиа-трибуни йўқлиги(бор бўлса ҳам биздан яширин) туфайли томошабинлар ўтирадиган сектор тепасига жой қилиб беришди. "Вай-фай" деган интернет узатиш тизими умуман ишламади, оқибатда модем-флешкаларга ёпишган ҳамкасбларимиз алоқадаги "нагрузка" сабаб уни ҳам ишлата олишмади. 

Майдонда термамизнинг мағлубиятга учрагани ҳам асабларни эговлаб турган бир пайтда ЎФФ ТЖМ томонидан матбуот анжумани ўтказилмаслиги ҳақидаги хабарни ҳамкасбларимизга етказишди. Қаердан ҳам ўтказсин, янги стадионнинг махсус "медиа-трибунаси"(ясама жойлар) томошабинлар ўтирадиган секторда бўлса, матбуот анжумани ўтказиладиган хона ВИПнинг энг тепасида. У ердан етиб келгунча ярим соат ўтади. Матбуот анжуманлари хонасидаги столларнинг "бирров"га кетганини инобатга олсак, мураббийлар билан мулоқот бўлмаганини тўғри тушунамиз. Пол Ле Гуен ўтирсаю, журналистлар тикка туришса бу инсофданми? 

Шу ўринда "Олмалиқ" клуби матбуот хизмати ва "Олмалиқ ТВ" ходимлари томонидан имкон қадар ёрдам кўрсатилгани учун миннатдорчилигимизни билдирамиз уларга. 

Одатда терма жамоалар, клубларимизнинг халқаро ўйинлари олдидан матбуот анжуманлари ўтказилишига ўрганиб қолганмиз. Бу сафар Уммоннинг машҳур мураббийи билан кўришишни истаган ҳамкасбларимиз ёки унинг фикрини билишга қизиққан мухлислар жуда кўп эди.  На ўйиндан олдин, на кейин матбуот анжумани бўлди. 

Масъулларга таклифимиз: - Журналистларсиз, матбуот анжуманисиз ҳам ўйин ўтавераркан, келинг, томошабинларсиз ҳам ўтказиб қўя қолайлик! Ёки матбуот анжуманига кириш учун ҳам чипта сотишни йўлга қўйинг, бундан ҳам даромад бўлади! 

Хуллас, Андижондаги мураббийнинг матбуот анжуманига келмагани бу ҳолва. Сиз хафа бўлманг, андижонлик ёки қаршилик ҳамкасблар. МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОА ўйинига муносабат шундай экан, халқимиз айтганидек -  "эшагига яраша тушови".

Норбек Ниёзов

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 17:11, 28.05.2014.
Ўқилди: 7027 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.