Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

ОФК «Марказий Осиё» минтақасини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Кеча Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида ОФКнинг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди. Унда ОФКга аъзо 46 давлат футбол ассоциациялари вакиллари, ОФК ва ФИФА президентлари иштирок этишди. Йиғилишда бир қанча масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, конгресс аъзолари Эроннинг Марказий Осиё минтақасини ташқил қилиш борасидаги таклифини тасдиқлашди. Ушбу минтақага Афғонистон, Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон футбол федерациялари аъзо сифатида қабул қилинишди. Натижада ОФКнинг "Марказий ва Жанубий Осиё" минтақаси иккига бўлинадиган бўлди. Энди ОФК 2015 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги конгрессга қадар ОФК Ижроқўмидаги ҳар бир минтақадаги ўринлар сонини қайта кўриб чиқади.

Шунингдек, қабул қилинган қарорга кўра, 2015 йилда ОФК президентлигига сайланадиган одам автоматик равишда ФИФА вице-президентига айланади. ФИФА вице-президентлиги учун алоҳида номзод кўрсатилмайди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:44, 10.06.2014.
Ўқилди: 13132 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9007]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3790]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3620]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2337]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2040]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1611]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1598]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1534]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1517]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1418]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик