Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Франция қийинчиликсиз Гондурасни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси гуруҳнинг дастлабки ўйинида ортиқча муаммосиз 3 очкони қўлга киритди. Гондурас европаликларга бир бўлим давомида қаршилик кўрсата олди.

Биринчи бўлим сўнгида гондураслик ҳимоячи Паласиос жарима майдончаси ичида Погбага нисбатан ўйин қоидасини бузди. Пенальтидан ташқари, ҳимоячига иккинчи сариқ карточка кўрсатилди. Бенземадан пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисобни очди.

Майдонда бир киши кам бўлиб қолган гондурасликлар иккинчи бўлимни фақат ҳимояда ўтказишган бўлса-да, ҳисоб йирик кўринишга келди. Французларнинг  иккинчи голи махсус технология ёрдамида аниқланди. Ҳужумчи Карим Бенземанинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди ва дарвозабон Ноэль Вальдаресга тегиб, дарвоза чизиғини кесиб ўтди. Ушбу вазиятни оддий кўз ёки такрорий лавҳалар билан аниқлаш қийин эди. Фақатгина ушбу ЖЧдан бошлаб қўлланилаётган "гол-лайн" технологияси тўпнинг чизиқни тўлиқ кесиб ўтганини аниқлаб берди. Бу гол Вальядарес ҳисобига автогол сифатида ёзилди.

Ўйиннинг 72-дақиқасида эса Бензема кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни 3:0га етказди.

Франция – Гондурас 3:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 45, пенальти Бензема, 2:0 – 48, автогол Вальядарес, 3:0 – 72 Бензема.
Франция – Льорис, Дебюши, Варан, М. Сако, Эвра, Погба (Сиссоко, 57), Матюиди, Кабай (Мавуба, 65), Вальбуэна (Жиру, 78), Гризманн, Бензема.
Гондурас – Вальядарес, Бекелес, Бернардес (О. Чавес, 46), Фигероа, Изагирре, Паласиос, Гарридо, Нахар (Кларос, 58), Эспиноза, Бенгтсон (О. Гарсия, 46), Костли.
Огоҳлантиришлар: Эвра (7), Погба (27), Паласиос (28), Кабай (45), О. Гарсия (53), Гарридо (83).
Четлатиш: Паласиос (43).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:52, 16.06.2014.
Ўқилди: 4772 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик