Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Футбол бўйича ЖЧ-2014 телетрансляцияси жаҳон бўйлаб рекордлар ўрнатмоқда

Баҳо:
+ | -

Бразилияда давом этаётган футбол бўйича ЖЧ-2014 учрашувлари жаҳон бўйлаб рекорд даражада кўп телетомошабинларни тўпламоқда. Бу ҳақда, ФИФАнинг телевизион директори Никлас Эриксонга асосланиб, ИТАР-ТАСС хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Япония ва Кот-д’Ивуар терма жамоалари ўртасидаги ўйин телевидение орқали намойиш этилган 1-тур учрашувлари орасида энг кўп томошабин тўплаган ўйинлардан бири бўлган.

Маҳаллий вақт билан тонгга 10:00да Япониядаги 34,1 миллион телетомошабин ўз миллий терма жамоаси мағлубиятини кузатиб борган.

Бразилия терма жамоаси Хорватия устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ЖЧ-2014нинг очилиши ўйинини эса Бразилиядаги Globo телеканали орқали 42,9 миллион томошабин томоша қилган.

АҚШ ва Гана терма жамоалари ўртасидаги баҳсни (2:1) 11,1 миллион нафар АҚШ фуқароси кузатиб борган бўлиб, бу ушбу учрашувни жонли эфирда узатган ESPN телеканали учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ЖЧ-2014 учрашувлари ЎзМТРКнинг «Спорт», «Ёшлар» ва UzHD телеканаллари орқали трансляция қилинмоқда. Мусобақани Ўзбекистонда қанча томошабин ЎзМТРК орқали кузатаётгани тўғрисида маълумотлар йўқ.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 16:32, 21.06.2014.
Ўқилди: 3867 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.