Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Манжукич "Атлетико" таркибидан биринчи ўйинини ўтказди.
Ҳужумчи ушбу ёзда мадридликлар сафига "Бавария"дан келиб қўшилган ва 4 йиллик шартнома имзолаган эди.
Футболчи "Нумансия"га қарши ўртоқлик учрашувиа майдонга тушди. Учрашув "Атлетико"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Гол муаллифи 18 ёшли Эктор Эрнандес бўлди.