Барбадослик официант Кайсон Форд иш вақтида футболчи Робин ван Перси билан бирга суратга тушганлиги учун ресторан раҳбарлари томонидан икки ҳафтага ишдан ҳайдалди.
VIP-залда Ван Персини кўриб қолган Форд унга бирга суратга тушишни сўради, голландиялик футболчи бунга рози бўлди.
Аммо ресторан раҳбарияти официантнинг таомланиш залида телефондан фойдалангни қоида бузиш деб ҳисоблади ва уни ишдан бўшатди. Шунингдек уларни суратга олган бошқа официант ҳам жазоланди.
Ван Перси бир ҳафтадан буён оиласи билан Барбаосда ҳордиқ чиқармоқда.