"Нью-Йорк Сити"дан ижарага олинган "Манчестер Сити" яримҳимоячиси Фрэнк Лэмпард ўзининг ижара шартномаси узайтирилиши ҳақида хабарларни инкор қилди.
"Менинг ижара муддатим январгача, бошқа ҳеч нарса айта олмайман. Фақат қормамни ушлаб туришимни айтишим мумкин. Менга яхши шуғулланишим ва яхши ўйнашим муҳим. Кейин, кўрамиз. Ҳозирча "Сити"даги ўйинимдан завқ оляпман", - дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради Daily Mail.