"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро Англия чемпионатининг 9-турида "Вест Ҳэм"га қарши учрашувда рақиби Марк Ноблга озор етказгани учун уч ўйинга четлатилиши мумкин.
Учрашув 2:1 ҳисобида лондонликлар ғалабаси билан тугади. Агуэро бирнчи бўлимда Ноьлга қаршу қўпол ўйнади ва ҳакам буни эътиборсиз қолдирди.
"Марк танаффусда бу вазиятдан нолиди. Бу Агуэро томонидан нотўғри ҳужум бўлди, ҳакам воқеа содир бўлган жойда эди а ҳаммасини кўрди", - дейди лондонликлар устози Сэм Эллардайс.
Англия футбол ассоциацияси қоидаларига кўра ушбу воқеанинг видеотасмаси кўиб чиқилиб, Агуэро учта ўйинга четлатилиши мумкин.