ФИФА президенти Йозеф Блаттер ишқибозларнинг тартибсизлиги учун жамоаларни томошабинларсиз стадионларга маҳкум этишга қарши эканини билдирди.
"Мен учрашувларни томошабинларсиз ўтишига қаршиман. Бу нотўғри жазо. Аммо мен бу фикрда ёлғизман. Бу вазиятда клубни жазолаш керак. Пул билан эмас. Клубдан очко олиб ташлаш керак.
Ёки масалан, чемпионлар лигасида - мусобақадан четлатиш. Клубни еврокубоклардан икки йилга четлатиш - мана буни жазо деса бўлади", -дейди Блаттер.