Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

16та реал қадам ёки яна қироллик клубининг кўрсаткичи хусусида

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» клуби «Базель» майдонидаги минимал ғалаба билан ўз рекордини такрорлади - қаторасига 15та ғалаба! Қолаверса, «Қироллик клуби» жорий мавсум ЧЛда бирорта очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Унинг миллий чемпионатдаги юриши ҳам ажойиб - кетма-кет 10та ғалаба! Испания кубогидаги иштироки эса «Корнелья» майдонидаги ишончли зафар билан бошланди - 4:1. Хуллас, умумий натижа - узлуксиз 16та (!) ғалаба ва бу «Реал» учун мутлақ рекорд! Мадридликлар бунгача икки марта ғалабали серияни 15та ўйинга етказишганди. Биринчиси узоқ 1960|1961 йиллар мавсумида Мигель Муньос раҳбарлигида қайд этилган. Жозе Моуриньо жамоаси эса мавсум - 2011|2012да бу рекордни такрорлади. Ўшанда ғалабали серия сентябрдан декабргача давом этганди, токи, «Сантьяго Бернабеу»да Хосеп Гвардиоланинг «Барселона»си меҳмон бўлгунча. Ўша мавсум рекорд янгиланиши ҳеч гап эмасди. Зеро, мадридликлар 1-дақиқадаёқ Карим Бенземанинг голи билан ҳисобни очишган, аммо меҳмонлар якунда Алексис Санчес, Хави ва Сеск Фабрегас томонидан берилган аниқ зарбалар туфайли ғалабани илиб кетишганди...

Эътиборлиси, «Реал» янги рекорд сериясини 4та ўйинда учралган 3та мағлубиятдан сўнг бошлади. Карло Анчелотти жамоаси улардан охиргисига 13 сентябрь куни дуч келди. Яъни мадридликлар чемпионатнинг 3-турида «Атлетико»дан енгилишди - 1:2. Шундан буён «Реал»ни тўхтатиб бўлмаяпти. Қизиғи, ғалабали серия «Базель» вакили Сухининг автоголи билан старт олди. Ўшанда Швейцария клуби «Сантьяго Бернабеу»да 5:1 ҳисобида тор-мор қилинди.

Табиийки, «Реал» одатга кўра, ЧЛга нисбатан миллий чемпионатда йирикроқ ҳисобларда ютяпти. Охирги турга қадар энг «камтарин» ғалабалар 2та тўп фарқи билан қайд этилди: «Вильярреал» (2:0) ва «Барселона» (3:1) устидан. Мадридликлар шу орада Ла-лигада бошқа рақибларини фақат йирик ҳисобда мағлуб этишди. Мисол учун, бундан олдинги охирги 3та турда ўта ишончли ҳисоблар расмийлаштирилди: 4:0 («Гранада», меҳмонда), 5:1 («Райо Вальекано», ўз майдонида) ва 4:0 («Эйбар», меҳмонда).

ЧЛда эса мадридликлар ягона жиддий рақиб - «Ливерпул»ни осонликча маҳв этишди (3:0). Боз устига, «Энфилд»да голларнинг барчаси 41-дақиқагача урилди. Лекин умумий олганда, клуб халқаро турнирда нисбатан кам гол ҳосил қиляпти. Чунончи, унинг гуруҳдошлари - «Базель» ва «Лудогорец» айтайлик, «Вильярреал»дан яққол кучли эмас. Мисол учун, Испания клуби «Ливерпул»га қарши жавоб баҳсида ҳам 1:0 ҳисоби билан чекланди. Эҳтимол, Карло Анчелотти ўша вақт куч тежашни маъқул кўргандир. Ахир «қизиллар» билан ўйиндан 3 кун ўтиб, «эль-классико»да майдонга тушилди. ЧЛда «Базел»­га қарши кечган охирги тур баҳсига келсак, бунгача мадридликлар гуруҳда 1-ўринни деярли нақд қилиб улгуришганди. Шунга қарамай, «Реал» бу ўйинга ҳам масъулият билан ёндашди ва йирикроқ ҳисобда ютиши ҳеч гап эмасди. Чунончи, Гарет Бэйлнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегди, Криштиану Роналду эса устунни мўлжалга олди. Ягона голни эса Криштиану француз Карим Бенземанинг ажойиб тўп узатишидан сўнг урди.

Мана, ниҳоят, буюк Моуриньога бўйсинмаган рекорд «бўйин эгди». «Малага» майдонидаги ғалаба билан «Реал»нинг узлуксиз ижобий серияси 16та ўйинга етди. Катта эҳтимолки, мадридликлар кейинги турларда бу рекордни янгилаш билан машғул бўлишади. Ҳарқалай, ҳозирда уларни тўхтатадиган куч кўринмаяпти...

ЧЛ. 5-тур кўрсаткичлари раҚамларда

1 - Марио Манжукич ЧЛда «хет-трик» қайд этган «Атлетико»нинг биринчи футболчиси бўлди.

2 - ЧЛ тарихида атиги иккинчи марта битта тур баҳсларида 3 нафар футболчи «хет-трик»ка эришди - Марио Манжукич, Лионель Месси ва Серхио Агуэро. Бундай ҳолат илк марта мавсум - 2005|2006да кузатилган бўлиб, ўшанда Андрей Шевченко, Адриано ва Леван Кобиашвили ўзларини кўрсатишганди.

10 - Алексис Санчес клуби ва терма жамоасининг охирги 10та ўйинда шунча гол урди.

11 - Шунча жамоа 1|8 финал масаласини муддатидан олдин ҳал қилди - «Арсенал», «Атлетико», «Бавария», «Байер», «Барселона», «Боруссия» Д., «ПСЖ», «Порту», «Реал», «Челси» ва «Шахтёр».

12 - Пирейнинг «Олимпиакос» клуби Испанияда ўтказган 14та учрашувдан шунчаси унинг мағлубияти билан якунланди, яна 2тасида дуранг қайд этилди.

13 - «Ливерпуль» жорий мавсум стандарт вазиятлардан сўнг шунча гол қўйиб юборди.

25 - Серхио Рамос ЧЛ ўйинларида 25-марта огоҳлантирилди. Атиги 3 нафар футболчида сариқ карточкалар сони бундан кўпроқ: Хаби Алонсо (28та), Женнаро Гаттузо (28та) ва Пол Скоулз (36та).

71 - Криштиану Роналду ЧЛнинг асосий босқичларида урган голлари сонини шунчага етказиб, бу борада Раулга тенглашди.

74 - Лионель Месси тўпурарлар пойгасида мутлақ рекордчига айланди. У 74та гол билан Криштиану Роналду ва Раулни ортда қолдирмоқда.

400 - Аргентиналик футболчилар томонидан ЧЛда урилган голлар сони. Лигада бразилияликлар 712та, испанлар 563та, французлар 519та, голланд­лар 398та ва немислар 393та гол қайд қилишган.

402 - «Реал»нинг ЧЛ турнирида жамғарган очколари миқдори. У бу борада 400лик довондан ўтган илк клубга айланди (121та ғалаба, 39та дуранг, 45та мағлубият).

2014 йилги футбол мавсуми биз учун унча омадли келмади. Айтайлик, миллий жамоамиз ЖЧ-2014ни яна томошабин сифатида кузатди, ўсмирлар термаси эса мундиал чиптасини қўлга киритолмади. Биргина ёшларимиз ишончни оқлашди. Шундай экан, Мьянмадаги қитъа биринчилигида кучли тўртликка кириб, келаси йили бизга мундиал ҳавосини тортиқ этиш масаласини ҳал қи­лишган ёшларимизни алоҳида таърифласак бўлади. Равшан Ҳайдаров жамоасининг жаҳон чемпионатида ҳам ўзбек футболи шарафини муносиб ҳимоя этишидан умидвормиз, албатта. Фақат энди бу жамоанинг тайёргарлик ишларига етарлича шароит яратиб бериш керак. Ҳа, ҳозирда футболимизнинг ёшлар тизимида тайёргарлик жараёни масаласида муаммо йўқ. Вақти-вақти билан йиғинлар ҳам, савияли жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинлари ҳам ташкил этиляпти. Энди ёшларимизни олдинда масъулиятли турнир кутиб турганини инобатга олиб, айнан уларга кўпроқ эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Айтмоқчиманки, йиғинлар ва назорат учрашувлари сони қанча кўп бўлса, шунча яхши. Терма жамоага номзод футболчиларнинг ўз клубларида ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўлишлари муҳим. Мураббийлар штаби, илмий гуруҳ мутасаддилари бу борада алоҳида иш олиб боришлари керак. Ҳар қандай ҳолатда ёшларимизга умид билан қарашимиз тайин. Уларга омад ва зафарлар ёр бўлсин.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:46, 03.12.2014.
Ўқилди: 4855 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.