Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Роналду ва Месси бўлмаганда «Олтин тўп»ни кимлар оларди?

Баҳо:
+2 | -

Ғалати савол-а? Лекин қизиқ! Агар бугунги кунда жаҳоннинг энг яхши икки футболчиси бўлмаганда улар қўлга киритган 6 та «Олтин тўп» соврини қайси футболчиларга насиб қилиши мумкин эди? Келинг бу борада озгина мулоҳаза қилиб кўрамиз.

2008 йил
Бу йили “Манчестер Юнайтед” сафида тўп сурган Криштиану Роналду “Олтин тўп”ни қўлга киритган эди. Агар Криш ва Лео бўлмаганда ўша йили “Ливерпул” ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Фернандо Торрес совринга эга чиқиши мумкин. Боиси айнан у сўровномада учинчи ўринни қўлга киритган эди. Эл Нино ўша йили терма жамоаси билан бирга Европа чемпионатида ғолиб чиққан ва бунинг устига финалда ягона голга муаллифлик қилганди. Шунингдек Испаниялик посбон Икер Касиляс ҳам ушбу совринни қўлга киритиши мумкин эди.

2009 йил
Сўровномада Месси ва Роналдудан кейинг 3-ўрин бу сафар Хавига насиб этган эди. “Барселона” ярим ҳимоячиси жамоаси билан бирга барча 6 та мусобақа зафар қучганди. Ярим ҳимоячи ўша йили “Барса”нинг “юраги”га айланиб бўлганди. Шунингдек ушбу йили Инеста ва Руни ҳам совринни қўлга киритишлари мумкин эди.

2010 йил
Испанияни жаҳон чемпиони бўлишида катта ҳисса қўшган Инеста, Хави ва Касиляслар “Олтин тўп”ни қўлга киритишлари мумкин эди. Ушбу учала футболчи ҳам Испанларнинг мундиалда ғолиб чиқишида катта ҳисса қўшишган эдилар. Ўша йили Инеста сўровномада иккинчи бўлганди. Балки у “Олтин тў”ни олган бўлармиди? Шунингдек “Интер” билан Чемпионлар лигасида зафар қучиб, Голландияни жаҳон чемпионати финалига қадар етаклаб келган Уесли Снейдер ҳам “Олтин тўп”ни қўлга киритиши мумкин эди. Афсуски ушбу футболчи ўша йили ҳаттоки кучли учликка ҳам кира олмай қолганди.

2011 йил
Бу йили совринга Хави эга чиқиши мумкин эди. У “Барселона” билан Чемпионлар лигасида муваффақият қозонишга эришганди. Хави ўша йили ҳақиқатдан ҳам ажойиб спорт формасида эди. Шунингдек Инеста ҳам йилни чакки ўтказмаганди. 

2012 йил
Испания терма жамоаси қаторасига иккинчи марта Европа чемпионлигини қўлга киритган йили, табиийки ушбу мамлакат футболчилари “Олтин тўп” учун асосий даъвогар эдилар. Улар орасида айниқса Иньеста ва Касилясни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Ҳар иккала футболчи ҳам Испаниянинг “тахт”да қолиши учун катта меҳнат қилишганди. Шунингдек бу йили соврин учун Роббен, Ўзил, Буффон каби футболчилар ҳам даъвогарлик қилишар эди.

2013 йил
Бу йили совринни қўлга киритиш учун Франция терма жамоаси ва “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери асосий даъвогар бўларди. У жамоаси билан бирга Германия чемпионлиги ва Чемпионлар лигасини қўлга киритган эди. Унга рақобатчи сифатида Златан Ибрагимовични кўрсатиш мумкин эди. У ҳам йилни жуда кўтаринки руҳда ўтказишга муваффақ бўлган эди.

Фурқат Юсупов

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 16:47, 20.12.2014.
Ўқилди: 8687 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.