Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

2014 йил: Футбол оламида сиз билган ва билмаган воқеалар

Баҳо:
+ | -

2014 йил, табиийки, кўпгина воқеаларга бой бўлди. Бунда сиз азиз мухлислар кутган ва кутмаган лаҳзалар ҳам йўқ эмасди. Эътиборингизга йил давомида эътиборга лойиқ муҳим кадрлар тўпламини ҳавола этамиз. 

Йил бизнеси



Ўтган йилнинг февраль ойларида юртимиз бозорларидан бирида "Челси" номи остида туалет қоғози пайдо бўлди. Афтидан, бу ишларнинг бошида "Манчестер Юнайтед" клубининг мухлисларидан бири турган бўлса керак, деган ҳаёлга борасан киши. 

Йил алдоқчилари



Яна ўша февраль ойи. Бу гал Осиёнинг бошқа бир юртида оламшумул ҳодиса рўй берди. Гап шундаки, Эрон аёллар терма жамоаси аъзолари орасида 4 нафар "эркак жинсли" футболчи борлиги аниқланди. Кимларлигини топиб кўрингчи?

Йил мухлиси



Бу йўналишда Чехиянинг "богемианс" клубининг ашаддий мухлиси ғолиб. Кўзи ожиз томошабин севимли жамоасининг ҳар бир ўйинини кўриш учун эринмасдан стадионга келарди. Ундан футболни қандий томоша қиласиз, деган саволга: "Мен футболни юрагим орқали томоша қиламан", дея жавоб берган. Таърифга тил ожиз. 

Йил қутқарвчиси



Украина чемпионатининг навбатдаги турларидан бирида Денис Бойко "Динамо"га қарши ўйинда рақиби Олег Гусевни қутқариб қолади. Гусев тўвнашувдан сўнг хушсиз ётарди. Бойко тилини ичига кетиб қолаётган Олегга биринчи ёрдамни кўрсатишга муваффақ бўлади. 

Йил парвози


Бразилия яшил майдонларида ўтган навбатдаги жаҳон чемпионатида Робин ван Перси футбол мухлисларининг бир умр ёдидан чиқмайдиган парвозни ижро этди. 

Йил қараши



Голландия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида Мартинс Инди Диего Коста шу қадар ҳайрат билан қарардики, асти қўяверасиз. 

Йил ўзгариши



Яна ўша Бразилиядаги жаҳон чемпионатига қайтамиз. Колумбия аҳли бу мундиални ҳали узоқ вақт эслашларининг яна бир сабаби гуруҳ босқичида Японияга қарши кечган учрашувнинг 83-дақиқасида заҳирадан 43 ёшли Фарид Мондрагон майдонга тушади. Эътиборлиси шундаки, Фарид ЖЧда майдонга тушган энг ёши катта футболчига айланди. 

Йил тўпурари



Ким нима деса десину, бу борада германиялик Мирослав Клозега тенг келадигани йўқ. Ҳа, у бутун мавсум давомида жуда кўп гол урмади. Бироқ 4 мундиалдирки, рақиблари дарвозасига топ киритишнинг уддасидан чиқмоқда. Ортда қолган йилда ЖЧ тарихида энг кўп топ киритган футболчи ҳам айнан Клозе бўлди. 

Йил ўринбосари 



Бу борада Кристиан Тотти етакчи. Фамилия таниш, шундай эмасми? Адашмадингиз, Кристиан афсонавий Франческо Тоттининг ўғли. 9 яшар бўлажак футбол юлдузи ўринбосарлар таркибида яна шу ёшида худди отаси каби Рим дербисида жамоадошларини майдонга бошлаб тушди. Янада қизиқарлиси, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган "Рома" ўринбосарларида Тотти 1 та гол киритибгина қолмай қолган 2 голга ҳаммуаллифлик қилади. Кристианнинг келажакда худди отасидек моҳир футболчи бўлишини тилаб қоламиз.

Нурали ЙЎЛДОШЕВ.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 12:39, 03.01.2015.
Ўқилди: 7997 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4215]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3662]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2963]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2279]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2156]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2104]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2006]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1892]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1793]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик