Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

IFFHS рейтинги: Ўзбекистон Олий лигаси 82-ўринга тушиб кетди, Ла лига 1-ўринда

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2014 йил якунлари бўйича энг яхши миллий чемпионатлар рейтингини тузиб чиқди.

Испания Ла-Лигаси кетма-кет бешинчи марта бу рейтингнинг энг юқори поғонасига қўйилди. Италия “А” серияси аввалги йилги натижасини яхшилаб, 4 ўриндан 2 ўринга кўтарилган. Учинчи ўринга эса, ўтган йили иккинчи ўринда қайд этилган Англия премьер-лигаси қўйилган.

1. Испания примераси (1259)
2. Италия “А” серия (998)
3. Англия Премьер-лигаси (958)
4. Аргентина примераси (912)
5. Германия Бундеслигаси (912)
6. Бразилия примераси (893)
7. Франция Олий дивизиони (871)
8. Португалия Олий Лигаси (758)
9. Колумбия примераси (697,5)
10. Парагвай примераси (671,5)

170 мамлакат футбол чемпионатлари санаб ўтилган тўлиқ рўйхатни эса, мана бу ерда кўришингиз мумкин. Унда 12-ўринда Россия примераси, 17-ўринда Нидерландия эре-дивизияси, 19-ўринда Украина Примьер-лигаси, 23-ўринда Туркия Суперлигаси, 38-ўринда Қозоғистон чемпионатлари қайд этилганини кўришимиз мумкин.

Ушбу норасмий рейтингнинг 82-поғонасидан Ўзбекистон Олий Лигаси жой олган. Ички чемпионатимиз кўрсаткичлари 256 балл билан баҳоланган. Ўтган йили эса миллий чемпионатимиз 69-ўринга лойиқ кўрилган эди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 11:30, 20.01.2015.
Ўқилди: 9061 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5432]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4454]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3375]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3083]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2945]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2941]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2879]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2854]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2739]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2281]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик