“Реал” Испания чемпионати 23-турида “Депортиво” (2:0) устидан ғалабага эришди. Бу ҳақида sports.ru хабар қилади.
Бу ғалаба “қироллик клуби” дарвозабони Икер Касильяс учун примера доирасидаги 327-сига айланди. Бу кўрсаткич бўйича у “қаймоқранглар” собиқ ҳужумчиси Раулга етиб олди. Келаси хафтада “Эльче”га қарши ўйинда Касильяс ягона рекордчига айланиши мумкин.
Айтиш жоизки, 327та ғалабага эришиш учун Касильяс Испания чемпионатининг 499та ўйинида ўйнашига тўғри келди, ўша вақтда Раул эса 550та ўйинда иштирок этган.