Кипр чемпионатининг биринчи дивизиони ҳаками уйи олдида қўлбола портловчи мослама ишлатилди, дея хабар беради Рейтер.
Воқеа жума куни тонгда Ларнаки шаҳридан унча узоқ бўлмаган ҳудудда содир бўлди. Портлаш мосламаси исми ошкор этилмаётган ҳакамнинг рафиқаси машинасининг олд ойнасига ўрнатилган.Машинадан ташқари қўшни уйга ҳам қисман зарар етган.
Бу охирги пайтлар Кипрда бўлаётган ягона ҳодиса эмас. Январь ойида номаълум шахслар бошқа бир ҳакам Томас Мускоснинг онаси уйини портлатишган.
Сўнгги йилдаги бу каби тўртинчи ҳодисадан сўнг Кипр ҳакамлари бир ҳафта давомида чемпионат ўйинларига бойкот эълон қилдилар.