Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати

«F» гуруҳи, 3-тур. 22 июнь, соат 21:00

ВЕНГРИЯ

18 Золтан Гера
47 Жужак
55 Жужак

3 : 3

ПОРТУГАЛИЯ

42 Нани
50 Роналду
62 Роналду
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Кирай,
Лонг,
Гузмич,
Юхас,
Корхут,
Геро,
Пинтер,
Жужак,
Элек,
Ловренчич,
Солои.
  01.Руи Патрисиу
03.Пепе
05.Рафаэл Гуэрейро
06.Рикарду Карвалю
07.Криштиану Роналду
08.Жоао Моутиньо
10.Жоао Мариу
11.Виейриня
14.Уильям Карвалю
15.Андре Гомеш
17.Нани
19.Элизеу
20.Рикарду Куарежма
ЗАҲИРА
  02.Бруну Алвеш
04.Жозе Фонте
09.Эдер
12.Антони Лопес
13.Данило
15.Андре Гомеш
16.Ренату Саншеш
18.Рафа Силва
20.Рикарду Куарежма
21.Седрик Соареш
22.Эдуарду
23.Адриэн Силва

Матн

89'

Роналдуни йиқитишди. Дарвозага 35 метрча масофа бор. Жарима тўпини яна Роналду амалга оширармикан. Ҳа худди шундай бўлди. Унинг зарбаси одатдагидек ноаниқ кетди.
87'

Криштиану бугун 9 та зарба йўллаб, 2 та гол урди
86'
Роналдудан навбатдаги зарба. Бироз ноаниқ
82'

Венгрияда ўзгариш. Ловренчич ўрнига Штибер майдонга тушди.
81'

Нани ўрнига Данило майдонга тушди. "Реал"даги Данило эмас, шунчаки унинг адаши
80'

Роналду дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган эди. Бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда эди.
77'

Куарежма бир ҳимоячидан ўтиб кетиб кучли зарба йўллади. Зарба ноаниқ чиқди
76'

Роналдудан навбатдаги ажойиб зарба. Бироқ тўп сааал тепадан ўтиб кетдида. Акс ҳолда "хет-трик" кўрармидик.
73'
Роналду-Нани-Роналду комбинациясини Криштиану якунлади. Бироқ бош билан берилган бу сафарги зарба ноаниқ чиқди.
67'

Роналду Португалия терма жамоасидаги юбилей 60-голини киритди.
66'

Роналду икки марта ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
64'
Оҳ қандай вазият. Венгрия яна ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Дарвоза тўсини Португалияни муқарра голдан қутқариб қолди.
62'
Криштиану бош билан гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Супер ўйин!
62'

Гоооооооооооооолллллллллллл Роналду, Роналду, Роналду
59'
Андре Гомеш ўрнига Рикарду Куарежма майдонга чиқди.
58'
Роналдудан навбатдаги зарба. Ноаниқ
57'
Жоа Роналдунинг "нони еб" кетди. Унинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
56'
Португалия бугун дарвозабонсиз ўйнаётгандек гўё
55'

Жужакдан навбатдаги супер гол! Нималар бўляпти. Роналду норози. Мана ҳақиқий футбол!
54'
Гоооолллллл
52'

Португалия "уйғонди". Супер Марио узатган тўпга Нанининг оёқлари озгина етмай қолди.
50'

Фантастика! Сен урмасанг сенга уришади. Ниҳоят Роналду катта саҳнага чиқди. Ажойиб гол. Бугун ўзи оддий голлар бўлмаяпти.
50'
Гоооооооооолллллллл Роналду, Роналду, Роналду
48'
Ўҳҳҳҳ қандай вазият. Пепенинг қўпол хатосидан кейин ўйинга "нуқта" қўйилиши мумкин эди.
47'
Жужак жарима зарбасидан супер гол урди. 2:1 Ўрган Роналду!
47'

Гооооооооооолллллл Мана сенга ўша гол!
46'

Биринчи таймда бурчак тўпларини ҳавога совурган Жоа Моутиньо ўрнига Ренату Саншеш тушди.
46'

Иккинчи таймни Венгрия терма жамоаси бошлаб берди.
45+1'
Бўлди, биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб 1:1
45'

Гомешдан кучли зарба. Кирай ўз ўрнида. Португалия танаффусга ҳисобда олдинда чиқиб кетиш учун ҳаракат қилмоқда. Лекин улгурармикан.
44'

Бу Португалиянинг ҳам, Нанининг ҳам мусобақадаги иккинчи голи эди. Яхшиям Нани бор деяётган бўлса ажаб эмас Португалия мухлислари
42'

Роналду ниҳоят катта бўлмасаҳам кичик саҳнага чиқди. Айнан унинг узатган тўпидан кейин Нани ҳисобни тенглаштирди. 1:1
41'
Гоооооооооллллллллллл
41'

Пепени йиқитишди. Пепе ҳамма жойда фаол
40'

Гол Лекин Роналду тўпни узатган пайтда Пепе офсайда қолган эди. Урилган гол эса инобатга олинмади. Пепе ўйиндан ташқари ҳолатга тушадиган пайтлар ҳам етиб келди.
37'

Яна Моутиньо бурчак тўпини амалга оширди. Кирай тўпни қайтариб юборди. Португалия стандратлардан фойдалана олмаяпти.
36'

Бу кетишда Португалия энг кўп зарба йўллаб мусобақадан чиқиб кетган жамоа номини ўзиники қилади шекилли. Зарбалар кўп, самара йўқ.
35'

Роналдудан навбатдаги ноаниқ жарима зарбаси. Криш жарима тўпиниа амалга оширишни Бэйлдан ўрганмайсанми
34'
Золтан Гера ҳисобни яна оширди. 3:0 Бу сариқ карточкалар бўйича кўрсаткич!
33'

Венгрия голдан кейин, ҳимояга ётиб олгани йўқ. Тўп майдон марказида иккала жамоа оёқлари орасида сайр қилиб юрибди.
30'

Жоа Мариу яхши имкониятга эга бўлаётган эди, бироқ унга ҳакам қаршилик қилиб, ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатди.
29'
Роналдудан супер зарба. Кришнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасини 40 ёшли дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.
28'

Роланд Юханс ҳисобни 2:0 га етказди. Яни сариқ карточкалар бўйича.
26'

Португалия ва Роналду Еврога нима учун келганини унутиб қўйишган чоғи. Бунақа ўйин билан гуруҳдан чиқишни ўйлашни ўзи қийин.
25'

Қандай вазият. Венгриялик ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Бироқ ҳакам буни кўрмади. Яхшиям Руи Патрисиу тўпни қайтарди. Акс ҳолда Португалия учун ўйин 24 дақиқадаёқ тугаб бўлган бўлармиди
24'

Йўқ, Криштианунинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, дарвозабоннинг қўлига келиб тушди.
23'

Роналду жарима зарбасини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.
'

Нариги ўйинда Исландия ҳисобни очди. Гол муаллифи Бедварссон
18'

Золтан Гера 20 метрлардан супер зарба йўллаб ҳисобни очди. Ана энди Португалия ва Роналдуга янада қийин бўлади.
18'
Гоооооооооллллллл Ҳисоб очилди.
18'

Венгриянинг тезкор ҳужуми Салайнинг зарбаси билан ниҳоясига етай деганди, Пепе унга ҳалақит бериб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
17'

Моутиньо кетма-кет икки марта бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Ҳар иккаласи ҳам самарасиз кетди.
16'

Хавфли вазият. Роналдунинг бош билан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб кетди. Яна бурчак тўпи.
15'

Моутиньо яна жарима тўпини амалга оширди. Бироқ у тўпни кераклича кўтара олмаяпти. Роналду ўйиндан ташқари ҳолатда
14'

Ўйинда ҳисоб очилди. Йўқ гол борасида эмас, сариқ карточкалар бўйича. Гузмич огоҳлантирилди.
13'

Жужак жарима тўпини амалга ошириб, тўпни шерикларига узатди. Португалиялик ҳимоячилар яхши ўйнашди.
11'

Португаллар бугун бурчак тўпи ишлашда жудаям фаол. Моутиньонинг бу сафар узатган тўпини ҳам ҳимоячилар қайтаришди. Қайтган тўп яна жарима майдончасига етказиб берилди. Нанининг боши билан берган зарбаси 10 метр юқоридан ўтиб кетди.
8'

Энди Португалия бурчак тўпи тепиш имконига эга бўлди. Моутиньонинг бу сафар узатган тўпини Пепе боши билан дарвозага йўллади. Бироқ бу Кирайга қийинчилик туғдирмади.
7'

Венгриянинг хавфли ҳужуми. Пепе тўпни қийинчилик билан қайтарди. Бурчак тўпи.
6'

Жоао Моутиньо тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Ҳимоячилардан қайтган тўпга яна бир Жоао зарба берди. Бироқ Мариунинг зарбаси ноаниқ эди.
5'

Роналдуни йиқитишди. Хавфли вазият бўлиши мумкин. 20-22 метрлардан жарима зарбаси амалга оширилади.
2'

Португалия ўйиндаги илк бурчак тўпини ишлади. Моутиньо узатган тўпни ҳимоячилар қийинчиликсиз бартараф этишди.
1'

Учрашув бошланди. Ўйинни терма жамоаси бошлади. Дарвоқе, бугун Португалия сафардаги либосидан фойдаланмоқда. Венгрия эса қизил либосда майдонга тушган.
'
Венгрия мадҳияси янграмоқда.
'
Португалия мадҳияси янграмоқда.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Бугун сизнингча ким ютади? Менимча ё Португалия, ё Венгрия ютади. Дуранг бўлишиям мумкин.
'
Гуруҳдаги вазият ҳақида тўхталиб ўтсак. Венгрия 4 очко билан биринчи, Португалия эса 2 очко билан 3-ўринда бормоқда. Ҳар қандай ҳисоб қайд этилса ҳам Венгрия гуруҳдан чиқиши аниқ. Португалияга эса фақат ғалаба керак. Дуранг натижа қайд этилса ҳам Роналду жамоадошларида назарий жиҳатдан имконият қолади.
'

Европа чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Венгия ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли трансляцияни бошлаймиз. Биз тайёрмиз, сизчи?
'

Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.