Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати

1/8 финал. 25 июнь, соат 23:59. Бош ҳакам: Бош ҳакам: Карлос В. Карбальо (Испания)

ХОРВАТИЯ

0 : 1

ПОРТУГАЛИЯ

Рикардо Куарежма (117)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
23.Даниель Субашич
05.Ведран Чорлука
03.Иван Стринич
11.Дарио Срна
21.Домагой Вида
10.Лука Модрич
19.Милан Бадели
07.Иван Ракитич
14.Марсело Брозович
04.Иван Перишич
17.Марио Манжукич
  01.Руи Патрисиу
03.Пепе
05.Рафаэл Гуэрейро
21.Седрик Соареш
04.Жозе Фонте
14.Уильям Карвалю
23.Адриэн Силва
17.Нани
10.Жоао Марио
15.Андре Гомеш
07.Криштиану Роналду
ЗАҲИРА
01.Иван Варгич
02.Шиме Врсалько
06.Тин Йедвай
08.Матео Ковачич
09.Андре Крамарич
12.Ловре Калинич
13.Гордон Шилденфелд
15.Анте Чорич
16.Никола Калинич
20.Марко Пьяца
22.Дуе Чоп
  02.Бруну Алвеш
06.Рикарду Карвалю
08.Жоао Моутиньо
09.Эдер
11.Виейриня
12.Антони Лопес
13.Данило
16.Ренату Саншеш
18.Рафа Силва
19.Элизеу
20.Рикарду Куарежма
22.Эдуарду
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Уильям Карвалью (78)

Матн

120+3'
Ўйин якунланди. Португалия терма жамоаси чорак финалга чиқди!
120+2'
Вууууууҳ! Хорватия ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолди! Виданинг зарбасидан тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди!
120+1'
Чап бурчакка яқин жойда Крамарич жарима зарбаси ишлади
120'
Қўшимча бўлимларга 2 дақиқа қўшилди
120'
Хорватия бурчак тўпини ўйинга киритди. Зарба берилмади
117'
Португалия қарши ҳужумга ўтиб кетиб, гол уришдан аввал Перишичнинг зарбаси устунга тегиб қайтганди...
117'
ГООООООЛ! Рикардо Куарежма, 0:1! Португалия қарши ҳужумни голга айлантирди. Саншешдан узатма қабул қилган Нани чиройли пас билан Роналдуни бирга бир вазиятга чиқарди. Криштианунинг зарбасини Субашич қайтарди. Куарежма бош билан бўш қолган дарвозани ишғол қилди!
116'
Вуууууҳ! Брозович майдон марказида Пепедан ажойиб тарзда ўтиб кетди ва чап томондан жарима майдончасига кириб, дарвоза олдига узатма берди. Тўпни дарвозага буриб қўядиган футболчи топилмади!
115'
Хорватия ижросида яхши комбинация. Перишич 15 метрлардан зарба йўллади. Тўп ҳимоячидан ўтмади
113'
ВУУУУУҲ! Хорватия бурчак тўпини ўйинга киритди. Патрисиу Пепенинг оёғига қоқилиб йиқилди ва дарвоза бўш қолди. Вида 4 метрдан дарвозани ишғол қила олмади!
111'
Томонлар бир мартадан хавфли ҳужум ташкил қилишди, аммо иш зарбагача етиб бормади
110'
Хорватияда ўзгариш: Ракитич ўрнига Марко Пьяца тушди
108'
Португалияда ўзгариш: Адриен Силва ўрнига Данило тушди
106'
Тўртинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар дарвозаларни алмашишади
105+1'
Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси якунига етди.
105'
Учинчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
105'
Модрич тўп билан олдинга юрди ва олис устун томонга узатма берди. Перишич тўпни майдонда олиб қола билмади
104'
Чорлукага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
102'
Бурчакдан етказилган узатмани хорватлар қайтаришди
102'
Куарежма жарима зарбасини тепди ва бурчак тўпи ишлади
100'
Брозович жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарбе берди
97'
Эҳҳҳ, Калинич! Кутилмаганда Хорватия қарши ҳужум ташкил қилди. Срна етказган узатма натижасида Калинич тўпни эгаллаб, жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Ноаниқ
94'
Оҳо! Майдон марказидан етказилган узатмага Перишич жарима майдончаси чизиғи устидан бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
93'
Срна йўллаган зарба натижасида тўп жонли деворга тегиб қайтди
92'
Саншеш Модричга нисбатан фол ишлатди. Дарвозагача 38 метрлар...
91'
Учинчи бўлим бошланди
90+4'
Шу паллада ўйиннинг асосий вақтига якун ясалди. Ҳамон ҳисоб очилмаган
90+4'
Ракитич бурчак тўпини ўйинга киритди. Роналду бош билан тўпни қайтарди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
88'
Хорватияда ўзгариш: МАнжукич ўрнига Никола Калинич тушди
87'
Португалияда ўзгариш: Жоао Мариу ўрнига Рикардо Куарежма тушди
85'
Ўйин асосан майдон марказида. Хавфли ҳужумлар йўқй
80'
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Перишич жарима майдончаси чизиғи устида ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Ноаниқ
79'
Ракитич жаримадан узатма беришга қойиллатмади
78'
Уильям Карвалью сариқ карточка олди
76'
Ҳаводан берилган узатмани Руи Патрисиу эгаллади
75'
Ракитич етказиб берган тўпни португаллар қайтаришди
74'
Саншеш ўнг қанотдан жарима майдончасига кирмоқчи бўлган Срнани йиқитда. Жарима зарбаси
71'
Срна ўнг қанотдан узатма берди. Перишич тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Ноаниқ
70'
Саншешга нисбатан ишлатилган фол учун ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини Жоао Мариу ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
67'
Олис масофадан етказилган узатмани Роналду жарима майдончаси чизиғи устида кўкраги билан қайтарди. Вида бош билан тўпни қайтаришга муваффақ бўлди
64'
Оҳо! Хорватиялик ҳимоячилар хатога йўл қўйишди ва тўп жарима майдончасига кираётган Нанига етказилди. Стринич тўпни тепишни мақсад қилиб, Нанини тепиб юборди ва ҳужумчини йиқитди. Ҳакам пенальти белгиламади
62'
ВУУУУУҲ! Ўнг қанотдан жарима тўпи ўйинга киритишлди. Вида бош билан зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди. Ўйиндаги энг хавфли вазият!
61'
Стринич чап қанотдан узатма берди. Фонте тўпни нариги қанотга бош билан уриб юборди
59'
Брозович жарима майдончаси ташқарисидан узатма берди. Жуда ноаниқ
57'
Эҳ, Саншеш! Жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллай олмади!
55'
Хорватлар Португалияни тўпсиз ўйнашга мажбур қилишмоқда
52'
Бурчак тўпи янада хавфлироқ бўлди. Ракитич ўнг томондан ерлатиб Брозовичга узатма берди. Марсело жарима майдончаси ичида йўллаган зарба натижасида тўп дарвоза устидан майдонни тарк этди
51'
Вуууҳ! Стринич Перишич билан "девор" ўйнаб, чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Тўп португалиялик ҳимоячининг бошидан майдонни тарк этди
50'
Португалияда ўзгариш: Андре Гомеш ўрнига Ренату Саншеш тушди
49'
Стринич чап қанотдан аниқ узатма бера олмади
48'
Модрич майдон марказида 2-3 нафар португалиялик футболчилар орасидан ўтиб кетиб, ўнг қанотга узатма берди. Срна тўпга ета олмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Ҳисоб ўйинга мос. Дастлабки 45 дақиқаликда голга тортадиган вазиятлар юзага келмади
45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
45'
Бурчак тўпини ўйинга киритилган пайтда ҳужумда фол қайд этилди
45'
Уильям Карвалью Ракитичга нисбатан фол ишлатди. Иваннинг ўзи жарима тўпини ўйинга киритди. Пепе бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
43'
Нани жарима майдончаси ташқарисида бир ҳимоячини алдаб, ичкариига кирди. Срна тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
41'
Хорватия хавфли ҳужум ташкил қилди. Чап қанотга етказилган узатмани Стринич рақиб жарима майдончаси ичида эгаллади ва дарвоза яқинига узатма берди. Фонте тўпни қайтарди
38'
Нани ўнг қанотдан узатма бериб, Роналдуни тўп билан таъминлашга ҳаракат қилди. Модрич тўпни қайтарди
37'
Тўп билан Хорватия. Жамоалар шошилишмаяпти
35'
Хорватиянинг бурчак зарбаси, тўп жарима майдонига етказилганда Чорлука боши билан зарба йўллади. Жуда ноаниқ
33'
Португалиянинг ҳужуми ниҳоясига етмай қолди. Нани тўпни жарима майдонига оширганида ҳимоячилар уни эгаллаб олишди
31'
Перишич ўнг қанотдан жарима майдонига кириб, ҳимоячи орқасидан зарба йўллади. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
30'
Хорватия ҳам тўпни кўпроқ ушлаб турибди, вазиятни юмшатмоқчи
28'
Ташаббус Португалия томонга ўтмоқда, улар тўпни кўпроқ ушлаб туришибди
26'
Хорватиянинг ҳужумида тўп жарима майдонига оширилди. Руи Патрисиу уни қийналмасдан ушлаб олди
25'
Пепе!!! Жуда хавфли!!! Чап қанотдан оширилган тўпни Пепе яқин масофадан боши билан дарвозага йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!
24'
Гомеш рақиб жарима майдони ичида рақиб билан тўқнашиб йиқилди, пенальти йўқ
23'
Хорватия тўпни эгаллаб турибди, ҳозирча уларнинг ҳужумлари хавфли тус олаётгани йўқ
20'
Сўнгги дақиқаларни португалияликлар фаол ўтказишди
19'
Португалиянинг ҳужуми зарбагача етиб бормади, Геррейру тўпни жарима майдонига етказганида ҳимоячилар қайтара олишди
18'
Вида майдон марказида Нанига қўполлик қилди. Ҳозирча оғзаки огоҳлантирилди
17'
Ўйин бироз тенглашди, ҳар иккала жамоа ҳам фаол ўйнамоқда
16'
Дарвоза томон ҳали бирорта зарба йўллангани йўқ
15'
Португалиянинг бурчак зарбаси, тўп жарима майдонига оширилганда ҳимоячилар қайтариб юборишди
14'
Португалиянинг ҳужуми ниҳоясига етмай қолди, ҳимоячилар хавфни бартараф қилишди
13'
Ҳаммаси жойида, ўйин давом этади
12'
Нани жароҳат олди, у ёрдамга муҳтож
11'
Ракитич ўнг қанотда фаол ўйнаб, тўпни жарима майдонига етказмоқчи бўлди, бироқ ҳимоячи бунга йўл қўймади
10'
Ҳозирча хавфли вазиятларни кўрмадик
9'
Хорватия яна тўп билан, португалиялик мухлислар ҳуштак чалишмоқда
8'
Гомеш тўпни ўнг қанотга, Нанига оширганида, ҳужумга тўпга етолмай қолди. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
7'
Португалиянинг биринчи ҳужуми. Тўп ўнг қанотдан жарима майдонига оширилди, ҳимоячилар қайтариб юборишди
6'
Ракитич тўпни Перишичага ошириб, яхши вазиятга чиқармоқчи эди, бироқ ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди
5'
Қизиқ вазият, Португалия катта куч билан ҳимояда ўйнамоқда
4'
Срна тўпни жарима майдонига оширмоқчи бўлди, бироқ ҳимоячи тўпни қайтариб юборди
3'
Ҳозирча Португалия тўпни эгаллай олмади, хорватлар жуда фаол ўйнашмоқда
2'
Тўп хорватияликларда, бироқ олдинга ўтишнинг иложи йўқ. Португалия ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишмоқда
1'
Хорватия тўпни эгаллаб турибди, Португалия ҳимояда
0'
Ўйин бошланди
'
Бугунги ўйинни испаниялик ҳакам Карлос Карбальо бошқариб боради
'
Португалия ва Хорватия мадҳиялари янграмоқда
'
Бу ўйиннинг ғолиби кейинги босқичда Польша терма жамоаси билан ўйнайди
'
Сизларни Ланс шаҳрига таклиф қиламиз, бу ерда яна бир неча дақиқалардан сўнг Хорватия ва Португалия терма жамоалари ўйини бошланади
'
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.