Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати

Нимчорак финал, 27 июнь, соат 21:00. Бош ҳакам: Жунайд Чақир (Туркия)

ИТАЛИЯ

Жоржио Кьеллини (32)
Грациано Пелле (90+1)

2 : 0

ИСПАНИЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Жанлуижжи Буффон
15.Андреа Барцальи
19.Леонардо Бонуччи
03.Жорижо Кьеллини
02.Маттиа де Шильо
08.Алессандро Флоренци
18.Марко Пароло
16.Даниеле де Росси
23.Эмануэле Жаккерини
09.Грациано Пелле
17.Эдер
  12.Давид Де Хеа
16.Хуанфран
03.Жерар Пике
15.Серхио Рамос
18.Хорди Альба
05.Серхио Бускетс
06.Андрес Иньеста
10.Сеск Фабрегас
21.Давид Сильва
22.Нолито
07.Альваро Мората
ЗАҲИРА
04.Маттео Дармиан
05.Анжело Огбонна
06.Антонио Кандрева
07.Симоне Заза
10.Тиаго Мотта
11.Чиро Иммобиле
12.Сальваторе Сиригу
13.Федерико Маркетти
14.Стефано Стураро
20.Лоренцо Инсинье
21.Федерико Бернардески
22.Стефан Эль-Шаарави
  01.Икер Касильяс
02.Сесар Аспиликуэта
04.Марк Бартра
08.Коке
09.Лукас Васкес
11.Педро
13.Эктор Бельерин
14.Тьяго Алькантара
17.Микел Сан Хосе
19.Бруно Сориано
20.Ариц Адурис
23.Серхио Рико
САРИҚ КАРТОЧКА
Маттиа де Шильо (23)
 
Нолито (41)

Матн

90+4'
Ўйин тугади. Италия чоракфиналга чиқди. Эътиборингиз учун рахмат!
90+1'
Дармиан ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказди, Пелле яқин масофадан дарвозани осонлик билан ишғол этди!
90+1'
ГОООЛ!!! Пелле!!! Италия!!!
89'
Тиаго Мотта ва Бускетс огоҳлантирилди, эҳтирослар жунбушга келмоқда
87'
Педронинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ кетди
84'
Италияда ўзгариш. Флоренци ўрнига Дармиан майдонга тушди
83'
Испания катта босим уюштирмоқда, Италия кўпчилик бўлиб ҳимояланмоқда
82'
Ҳар иккала жамоада ўзгариш. Испанияда Адурис ўрнига Педро тушди. Италияда Эдер ўрнига Инсинье тушди.
77'
Пике жарима майдони чизиғидан кучли зарба йўллади, Буффон маҳорат билан қайтарди
74'
Италия ҳам ҳужумга ўтмоқда, ушбу дақиқаларда ўйин тенглашди
71'
Испанияда ўзгариш. Мората ўрнига Лукас Васкес тушди
70'
Адурис жарима майдони чизиғидан кучли зарба йўллади. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
68'
Ўйин сурати бироз пасайди, тўп кўпроқ майдон марказида ушлаб турилмоқда
65'
Италия қарши ҳужумларда хавфли ўйнамоқда
62'
Де Шильо чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, Де Хеа тўпни ушлаб қоломади, бироқ бўш қолган дарвозани ишғол этувчи футболчи топилмади
60'
Мората Буффоннинг олдинга чиқиб кетганини пайқаб, узоқ масофадан тўпни унинг устида ошириб юбормоқчи эди, эплолмади
59'
Иккинчи бўлимда Испания жуда фаол ўйнамоқда
56'
Хуанфран ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, Адурис боши билан зарба йўллади. Жуда ноаниқ!
55'
Эдер дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, Де Хеани доғда қолдира олмади. Қандай вазият!
53'
Италияда ўзгариш. Де Росси ўрнига Тиаго Мотта майдонга тушди
51'
Яна бир хавфли вазият! Чап қанотдан жарима зарбаси амалга оширилди. Силва тўпни жарима майдонига етказганида Моратанинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Кьеллини тўсиб қолди!
49'
Мората! Чап қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни яқин масофадан боши билан дарвозага йўллади. Буффон ўз ўрнида!
46'
Испанияда ўзгариш. Нолито ўрнига Адурис майдонга тушди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим тугади. Италия кичик ҳисобда олдинда бормоқда. Танаффус
45'
1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Жаккерини! Чап қанотдан жарима майдонига кириб келиб, кучли зарба йўллади. Де Хеа яна маҳорат кўрсатди!
44'
Италияга хос ўйинни кўряпмиз. Гол ургандан сўнг ҳимояга қайтиш!
43'
Испаниянинг ҳужуми зарбагача етиб бормади, ҳимоячилар тўпни қайтара олишди
41'
Нолито ҳужумда қўпол ўйнаб, огоҳлантирилди
40'
Испания ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда, бироқ Италия ҳам фаол ўйнамоқда
38'
Нолито бурчак зарбасини амалга ошириб, тўпни жарима майдонига етказди. Буффон тўпни қайтариб юборди
37'
Испания жарима зарбасини яхши амалга оширолмади. Силва тўпни жарима майдонига ноаниқ етказди
33'
Эдер жарима зарбасидан тўпни кучли зарба билан дарвозага йўллади. Де Хеа тўпни ушлаб қололмади. Унга етиб келган Жаккерини ёнгинасида турган Кьеллинига етказди. Кьеллини эса бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол этди!
32'
ГОООЛ!!! Италия! Кьеллини!!!
31'
Италия жарима майдончаси марказига яқин жойда жарима зарбаси ишлаб олди
29'
Италия ҳисобни очиши мумкин эди. Де Шильо чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, Рамос уни қайтараман деб ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига сал қолди
28'
Иньеста узоқ масофадан зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб Буффоннинг қўлига бориб тушди
27'
Испания тўпни кўпроқ ушлаб туриш орқали вазиятни юмшатишга ҳаракат қилмоқда
25'
Де Шильо чап қанотдан тўпни жарима майдонига йўллади. Пароло боши билан зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
23'
Рақиб футболкасидан тортиб қолгани учун Де Шильо огоҳлантирилди
22'
Испаниянинг бурчак зарбаси. Иньеста тўпни жарима майдонига оширди, бироқ жуда ноаниқ
20'
Нолито чап қанотдан тўпни марказга, Фабрегасга етказди. Унинг жарима майдони чизиғидан йўллаган зарбасини ҳимоячилар тўсиб қолишди
19'
Италияда тўпга эгалик қилишда устунлик сақланиб турибди, Испания асосан ҳимояда ўйнамоқда
17'
Италиянинг чап қанотдан уюштирган ҳужумида тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
15'
Испаниянинг ҳужумдаги ўйини қовушмаяпти
14'
Сильва тўпни чап қанотга, Альбага етказмоқчи эди. Бироқ тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
13'
Италиянинг навбатдаги ҳужуми, жарима майдонига етказилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди
11'
Жаккерини жарима майдони ичида қайчи услубида зарба йўллаганида тўп Де Хеани қўли орқали устунга тегиб қайтди!
10'
Ёмғир тинди, тўп италияликларда ушланиб турибди
8'
Пелле!!! Чап қанотдан белгиланган жарима зарбасидан тўп жарима майдонига йўлланди. Пелле яқин масофадан боши билан аниқ зарба йўллади. Де Хеа маҳорат билан қайтарди!
7'
Испаниянинг ҳужуми зарбагача етиб бормади, ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
6'
Хавфли ҳужум! Эдер жарима майдони марказида тўпни қабул қилиб олди ва зарба йўллади. Ҳимоячилар тўпни қайтара олишди
5'
Испаниянинг дастлабки ҳужуми. Нолито чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказа олмади, ҳимоячилар эгаллаб олишди
4'
Тўп билан Италия, уларда кичик устунлик
3'
Сен-Дени шаҳрида ёмғир ёғмоқда, ўйин ноқулай об-ҳаво шароитида ўтмоқда
2'
Пелле боши билан яқин масофадан зарба йўллади. Зарба кучсиз ва ноаниқ чиқди
1'
Италиянинг биринчи ҳужуми. Тўп чап қанотдан жарима майдонига етказилганда, Де Хеа уни эгаллаб олди
0'
Ўйин бошланди
'
Бугунги ўйинни туркиялик ҳакам Жунайд Чақир бошқариб боради
'
Испания ва Италия мадҳиялари янграмоқда
'
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда
'
Бироздан сўнг Сен-Дени шаҳарчасида Италия - Испания ўйини бошланади
'
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.