Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати

1/4 финал. 30 июнь, соат 23:55. Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия)

ПОЛЬША

Роберт Левандовски (2)

1 : 1

ПОРТУГАЛИЯ

Ренату Санчеш (33)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
22.Лукаш Фабиански
20.Лукаш Пишчек
15.Камил Глик
02.Михал Паздан
03.Артур Енжейчик
16.Якуб Блашчиковски
10.Гжегож Криховяк
05.Кжиштоф Мончински
11.Камил Гросицки
07.Аркадиуш Милик
09.Роберт Левандовски
  01.Руи Патрисиу
21.Седрик Соареш
03.Пепе
04.Жозе Фонте
19.Элизеу
10.Жоао Марио
23.Адриэн Силва
14.Вильям Карвалю
16.Ренату Саншеш
17.Нани
07.Криштиану Роналду
ЗАҲИРА
01.Войцех Шченсни
04.Тиаго Ционек
06.Томаш Йодловец
08.Карол Линетти
12.Артур Боруц
13.Мариуш Стемпиньский
14.Якуб Вавжиняк
17.Славомир Пешко
18.Бартош Саламон
19.Пётр Зелиньский
21.Бартош Капустка
23.Филип Старжински
  02.Бруну Алвеш
05.Рафаэл Гуэрейро
06.Рикарду Карвалю
08.Жоао Моутиньо
09.Эдер
11.Виейриня
12.Антони Лопес
13.Данило
15.Андре Гомеш
18.Рафа Силва
20.Рикарду Куарежма
22.Эдуарду

Матн

3:5'
ГОООООООЛ! Рикарде Куарежма, 3:5! Португалия ярим финалга йўл олди!
3:4'
ВУУУУҲ! Блашчиковскининг зарбасини Патрисиу қайтарди!
3:4'
ГОЛ! Нани!
3:3'
ГОЛ! Камил Глик!
2:3'
ГОЛ! Жоао Моутиньо, 2:3!
2:2'
ГОЛ! Аркадиуш Милик!
1:2'
ГОЛ! Ренату Саншеш!
1:1'
ГОЛ! Левандовски дарвозабонни алдади!
0:1'
ГОЛ! Роналдунинг зарбасини Фабиански қайтара олмади
'
Биринчи бўлим Роналду зарба беради!
'
Биринчи зарбани Португалия берадиган бўлди
'
3-4 дақиқадан кейин пенальтилар серияси бошланиб қолса керак. Рўйхат тузиляпти ҳозирда
120+1'
Ўйин якунланди. Польша-Португалия - 1:1. Пенальтилар серияси.
120'
Тўртинчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
120'
Вууууҳ! Капустка жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва зарба йўллади. Пепе қайтарди!
118'
Вууууҳ! Португалия дарвозаси яқинига ўнг қанотдан хавфли узатма берилди. Пепе тўпни қайтармаганида Левандовски яқин масофадан дарвозани ишғол этиши мумкин эди!
115'
Вуууҳ! Енжейчик қанот чизиқдан тўпни Португалия жарима майдончасига улоқтириб берди. Мил
ик ўткир бурчак остида дарвоза олдига узатма берди. Тўп дарвозага параллел равишда нариги қанотга ўтиб кетди
113'
Бурчакдан етказилган узатмани польшаликлар эгаллаб олдинга ўтишаётганида Миликка нисбатан фол ишлатилди
112'
Португалия бурчак зарбаси ишлади
112'
Польша тўпни кўпроқ назорат қилмоқда
109'
Ўйин бўлаётган жараёнда бир мухлис майдонга югуриб чиқиб келди. Роналду томон интилди. Стадион ходимлари уни қўлга олишди
108'
Бурчакдан етказилган узатман Данило қайтарди
108'
Глик бурчак тўпи ишлади
106'
Капустканинг зарбаси Пепега тегиб қайтди. Блашчиковскининг зарбаси ноаниқ
106'
Қўшимча бўлимларнинг иккинчиси бошланди! Яна 15 дақиқа
'
Бир-икки дақиқа дамдан кейин сўнгги тўртинчи бўлим бошланади
105'
Биринчи экстра-тайм тугади.
103'
Нани! Олис масофадан зарба берди. Фабиански ўз ўрнида
102'
Вуууҳ! Данило ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Тўп барчадан ўтиб кетди
100'
Вууууҳ! Милик 20 метрлардан зарба берди. Ноаниқ. Аркадиуш нозик пас билан Левандовскин бирга бир вазиятга чиқариши ҳам мумкин эди
99'
Ўнг қанотдан етказилган узатмага Нани 11 метрли нуқта яқинида бош билан зарба берди. Ноаниқ. Нани тўпни ўтказиб юборганида Роналду унинг ортида оёқ билан зарба беришга шайланаётганида
98'
Польшада ўзгариш% Мончински ўрнига Томаш Йодлевец тушди
97'
Вуууҳ! Куарежма жарима майдончаси тўпни қабул қилди ва ҳимоячиларни чалғитиб зарба берди. Унинг олдига ташланган ҳимоячи зарбани ўзига қабул қилди
96'
Португалияда сўнгги ўзгариш: Уильям Карвалью ўрнига Данило тушди
94'
Польшада яхши қарши ҳужум юзага келди. Жарима майдончасига марказ бўйлаб кираётган Миликка узатма берилди. Патрисиу тўпни эгаллаб олди
92'
Вуууууҳ! Ренату чап қанотдан узатма берди. Ҳимоячининг оёғидан йўналиши бироз ўзгарган тўпни Роналду рақиб дарвозабон майдончасида эгаллаши мумкин эди. Ҳимоячи хавфни бартараф этди
91'
Қўшимча бўлимлар бошланди
'
Португалия терма жамоасида кетма-кет бешинчи ўйиннинг асосий вақтида дуранг ўйнамоқда
90+3'
Ўйиннинг асосий вақти якунига етди. Ҳозирча дуранг - 1:1. Навбат қўшимча бўлимларга
90+3'
Жаримадан етказилган узатмани Левандовски бош билан дарвоза томон бурди. Патрисиу тўпни эгаллаб олди
90+2'
Уильям Карвалью сариқ карточкка олди. Криховякни қўл билан тортиб, ҳужумни тўхтатди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
Жаримадан Куарежма узатма берди. Пепе бош билан зарба берди, бироқ офсайд
88'
Капусткага кечиктирилган фол учун сариқ карточка
85'
ЭҲҲҲҲҲ, РОНАЛДУ! Майдон марказига яқин жойдан берилган узатма натижасида Криштиану рақиб жарима майдончаси ичида дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Зарба бериш чоғида унинг оёғига тўпга тегмай қолди!!!
84'
Моутиньо ўнг қанотдан узатма берди. Фабиански тўпни эгаллади
82'
Польшада ўзгариш: Гросицки ўрнига Бартош Капустка тушди
81'
Вууууууҳ! Польша қарши ҳужум ташкил қилаётган Пепе майдон марказида тўпни эгаллаб олдинга юрди ва жарима майдончасида очилаётган Роналдуга узатма берди. Ҳимоячи подкат орқали тўпни қайтарди. Тўп олис устун ёнидан майдонни тарк этди. Автогол бўлишига сал қолди
80'
Португалияда ўзгариш: Жоао Мариу ўрнига Рикарду Куарежма тушди
78'
Португалия бурчак тўпи ишлади ва уни ўйинга киритди. Фонте бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Фабиански ўз ўрнида!
76'
Роналду рақиб жарима майдончаси ташқарисида ўзига етазилган узатмани бир уринишда Жоао Мариога қолдирди. Унинг зарбаси қовушмади
75'
Польша қарши ҳужум ташкил қилди. Гросицки олис масофадан ноаниқ зарба берди.
73'
Португалияда ўзгариш: Адриен Силва ўрнига Жоао Моутиньо тушди
70'
Адриен Силва огоҳлантириш олди
69'
Яна бир хавфли вазият. Польша яна қисқа паслар билан бу сафар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Дарвозабон майдончасига етказилган узатмага зарба беришда Милик Пепега нисбатан чаққон ҳаракат қилди. Тўпни Патрисиу эгаллаб олди
67'
ВУуууҳ! Польяклар яхши комбинация орқали Португалия жарима майдончасига кириб келишди. Левандовски томон сўнгги узатма бироз ноаниқ бўлди. Акс ҳолда Робертда яқин масофадан зарба бериш имконият бор эди
64'
Вуууууҳ! Седрик Соареш олис масофадан кучли зарба йўллади. Тўп шундоққин олис устун ёнидан ўтиб кетди
60'
Вуууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмага Роналду жарима майдончаси ичида зарба йўллашга учун имкониятга эга бўлди. Аммо тўп унинг оёғига тегмай қолди. Адриен жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
56'
ВУУУУҲ! Қарши ҳужумда Роналду бирга бир вазиятга чиқарилди. Криштиану ўткир бурчак остидан зарба берди. Тўп тўрга ён томондан тегди. "Реал" футболчиси чап оёқда аниқ зарба бера олмади
55'
Енжейчик офсайдда қолди
51'
Саншеш ўнг қанотдан узатма берди. Полшаликлар тўпни қайтаришди. Кейинги узатма пайтида Фабиански тўпни қўлдан чиқариб, сўнгра эгаллаб олди
48'
Пишчек ўнг қанотдан узатма берди. Дарвозагача 7-8 метрлар масофадан Левандовски бош билан зарба беришга урниди. Седрик унга халал беришга ҳаракат қилди, зарба кучли чиқмади ва Патрисиу тўпни эгаллади
46'
Иккинчи бўли бошланди
45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди ва у якунига етди. Танаффус. Ҳозирча Польша-Португалия - 1:1.
45'
Гросицки ва Енжейчек чап қанотда яхши ўйнади ва Артур жарима майдончасига кирди. Унинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди
44'
Нани жарима майдончаси ташқарисидан кучсиз зарба берди.
42'
Артур Енжейчик сариқ карточка олди
40'
ХАвфли рекошет! Элизеуниг зарбасидан кейин тўп Пишчекнинг бошига тегди ва олис устун ёнидан ўтиб кетди
37'
Вууууҳ! Польша ҳисобда олдинга чиқиб олишга яқин келди! Жарима майдончасига ерлатиб етказилган узатмани Левандовски ўтказиб юборди. Буни Пепе пайқаб қолди ва тўпни қайтарди. Такрорий ҳужум пайтида Гросицкий чап қанотдан зарба берди. Патрисиу тўпни ён томонга қайтардию, ўзи йиқилди. Тўп дарвозага яқинига қайтарилди. Ҳимоячилар яна тўпни қайтаришди
33'
ГООООООООЛ! Ренату Санчеш, 1:1! 18 ёшли футболчи 18 метрлардан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Тўп рекошет ҳолатди бурчакка бориб тушди!
32'
Адриен Силва ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Ҳимоячи тўпни ён томонга қайтарди
30'
ЧАп қанотдан узатма берилган пайтда Паздан жарима майдочаси ичида Роналдуни ортидан итариб йиқитди. Брих пенальти белгилашга жазм этмади
28'
Вуууууҳ! Нани чап қанотда ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва Роналдуга узатма берди. Криштиану 20 метрлардан ерлатиб зарба берди. Фабиански тўпни эгаллаб олди
27'
Адриен чап қанотда тўпни қабул қилди ва Роналду томон узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди
23'
ВУУУУУУҲ! Польшаликлар қисқа паслар орқали ўта чиройли ҳужум ташкил қилишди. Милик ўткир бурчак остида зарба бермасдан, шерикларига узатма берганди, португалияликлар хавфни бартараф этишди
22'
Милик ҳимоячилардан қочиб кетиб, 22 метрлардан зарба берди. Пепе зарба йўлига оёқ қўйишга улгурди
17'
Вууууҳ! Левандовски Пепедан ўтиб кетиб жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Патрисиу тўпни қабул қилди
16'
Роналду олис масофада белгиланган жарима зарбасини тепди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди
15'
Криховяк майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйди. Милик 25 метрлардан зарба беришга муваффақ бўлди. Ноаниқ
13'
Португалияда бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Такрорий ҳужумда Жоао Мариу офсадда қолди
12'
Португалияда яхши вазият! Седрик ўнг томондан 11 метрли нуқта атрофида очилаётган Роналду томон узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
11'
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Фабиански эгаллаб олди
7'
Португаллар тўпни назорат қилиб, ҳужум вариантларини излашмоқда. Польша қарши ҳужумда фойдаланишга ҳаракат қилади
4'
Бу Левандовскининг Евро-2016даги илк голи бўлди.
2'
ГОООООООООЛ! Роберт ЛЕВАНДОВСКИ, 1:0! Гросицки чап қанотдан бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта атрофига узатма берди. Левандовскининг зарбасини Патрисиу қайтара олмади!
0'
Баҳс бошланди! Тўпни ўйинга польшаликлар киритиб беришди
'
Истанбулдаги фожиа қурбонлари хотирасига 1 дақиқалик сукт сақланмоқда
'
Жмоалар сардорлари — Левандовски ва Роналду ўзаро вимпелларни алмашишди
'
Португалия ва Польша мадҳиялари навбати билан янгради
'
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда
'
Сизларни Марселнинг "Велодром" стадионига таклиф қиламиз, бир неча дақиқалардан сўнг бу ерда Польша - Португалия ўйини бошланади
'
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.