Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати

1/4 финал. 1 июль, соат 23:55. Бош ҳакам: Дамир Скомина (Словения)

УЭЛЬС

Эшли Уильямс (30)
Робсон-Кану (55)
Сэм Воукс (85)

3 : 1

БЕЛЬГИЯ

Ража Наингголан (13)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Уэйн Ҳеннесси
02.Кристофер Гантер
05.Жеймс Честер
06.Эшли Уильямс
03.Нил Тэйлор
04.Бен Дэвис
07.Жо Аллен
16.Жо Лэдли
10.Аарон Рэмзи
09.Ҳэл Робсон-Кану
11.Гарет Бэйл
  01.Тибо Куртуа
16.Томас Мёнье
02.Тоби Алдервейрелд
15. Жейсон Денайер
21.Жордан Лукаку
06.Аксель Витсель
04.Ража Наингголан
11.Янник Карраско
07.Кевин де Брёйне
10.Эден Азар
09.Ромелу Лукаку
ЗАҲИРА
08.Эндрю Кинг
12.Оуэн Уильямс
13.Жорж Уильямс
14.Дэвид Эдвардс
15.Эшли Ричардс
17.Дэвид Коттерил
18.Сэм Воукс
19.Жеймс Коллинз
20.Жонатан Уильямс
21.Дэнни Уорд
22.Дэвид Воган
21.Саймон Чёрч
  03.Томас Вермален
05.Ян Вертонген
08.Маруан Феллайни
12.Симон Миньоле
13.Жан-Франсуа Жилле
14.Дрис Мертенс
17.Дивок Ориги
18.Кристиан Кабаселе
19.Мусса Дембеле
20.Кристиан Бентеке
22.Миши Батшуайи
23.Лоран Симан
САРИҚ КАРТОЧКА
Бен Дэвис (5)
Жеймс Честер (16)
Кристофер Гантер (23)
Аарон Рэмзи (75)
 
Маруан Феллайни (60)

Матн

90+3'
Ўйин тугади! Уэльс яримфиналда! Эътиборингиз учун рахмат!
90+2'
Азар узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ
90+1'
Бельгия тўпни ҳаволатиб жарима майдонига ошириш билан машғул, Уэльсни бундай услубда мағлуб этиш қийин!
90'
3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Уэльсда ўзгариш. Рэмси ўрнига Коллинз майдонга тушди
89'
Бельгиянинг бурчак зарбаси, бу сафар ҳам ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди
88'
Де Брёйне узоқдан зарба йўллади, ҳимоячилар тўпни қайтара олишди
85'
Гантер тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига етказиб берганида, Сэс Воукс боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни оширди!
85'
ГОООЛ!!! Уэльс!!! Воукс!!! Уэльс яримфиналда!!!
85'
Бельгия катта куч билан олдинга ўтмоқда, бироқ Уэльснинг зич ҳимоясини ёриб ўтишнинг иложи бўлмаяпти
84'
Бельгиянинг бурчак зарбаси. Ҳимоячилар тўпни қайтара олишди
83'
Бельгияда сўнгги ўзгариш. Ромелу Лукаку ўрнига Батшуайи майдонга тушди
81'
Сўнгги дақиқалар бошланди, Уэльс яримфиналга чиқишга жуда яқин
80'
Уэльсда ўзгариш. Робсон-Кану ўрнига Воукс майдонга тушди
79'
Витцель узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ
78'
Уэльсда ўзгариш. Ледли ўрнига Кинг майдонга тушди
77'
Бельгия босимни оширмоқда. Феллайнининг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
75'
Бельгияда ўзгариш. Жордан Лукаку ўрнига Дрис Мертенс тушди
75'
Рэмси тўпни қўли билан ўйнагани учун огоҳлантирилди
74'
Феллайни!!! Ўнг қанотдан етказилган тўпни яқин масофадан дарвозага аниқ йўллай олмади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
73'
Ҳозирча Бельгиянинг ҳужумлари Уэльсга хавф туғдирмаяпти
72'
Бельгия катта куч билан ҳужумга ўтмоқда, Уэльс ҳимояда
70'
Ўнг қанотдан оширилган тўпга Ромелу боши билан зарба беришга улгурмади
68'
Бельгия майдон марказида тўпни ушлаб турибди, олдинга боришнинг имконияти йўқ
66'
Уэльснинг бурчак зарбалари жуда хавфли чиқмоқда. Бу сафар ҳам Эшли Уильямс дарвоза томон зарба берди, тўп ноаниқ кетди
64'
Де Брёйне 27 метр масофадан белгиланган жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни дарвозага йўллади. Тўғри дарвозабон қўлига келиб тушди
62'
Вазият ўзгарди, Бельгиянинг ташаббусидан асар ҳам қолмади. Уэльс дадил ҳужумга ўтмоқда
61'
Уэльснинг бурчак зарбасида Куртуа тўпни қўлидан чиқариб юборди, аммо УИльямс уни яқин масофадан дарвозага йўллай олмади
60'
Феллайни қўполлиги учун огоҳлантирилди
58'
Жуда ажойиб гол! Бельгия катта ташаббусга эга бўлиб турган вазиятда гол ўтказиб юборди
55'
Рэмси ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказди. Робсон-Кану тўпни эгаллаб олиб, бир алдамчи ҳаракатда уч ҳимояидан ўтиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятда тўпни дарвозага аниқ йўллади!
55'
ГОООЛ!!! Робсон-Кану! Уэльс!
52'
Бельгиянинг бурчак зарбаси яхши амалга оширилмади, тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди
50'
Азар чап қанотдан жарима майдонига кириб келди ва тўпни айлантириб дарвозага йўллади. Сал ноаниқ
50'
Бельгия иккинчи бўлимни фаол бошлади
49'
Де Брёйне узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ
47'
Ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни Ромелу боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
46'
Бельгияда ўзгариш. Карраско ўрнига Феллайни майдонга тушди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Ҳеч қанча вақт қўшиб берилмади. Биринчи бўлим тугади
44'
Де Брёйне узоқ масофадан зарба йўллаб кўрди, жуда ноаниқ
43'
Бурчакдан оширилган тўпни яна Эшли Уильямс боши билан дарвозага йўллади. Бу сафар ноаниқ
42'
Рэмси узоқ масофадан зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди
40'
Ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни Алдервейрелд боши билан дарвозага йўллади. Ҳенесси тўпни ушлаб олди
39'
Уэльснинг бурчак зарбаси амалга оширилди. Честер боши билан зарба йўллади, жуда ноаниқ
38'
Ўйин темпи бироз пасайди, тўп асосан майдон марказида ушланиб қолмоқда
37'
Эшли Уильямс терма жамоадаги 64 ўйинда 2-голини урди
35'
Ташаббус Уэльс томонда, Бельгия ҳимояланмоқда
34'
Бэйл ҳимоячилардан қочиб кетиб, дарвоза томон зарба йўллаганида, Куртуа тўпни ушлаб қолишга муваффақ бўлди
32'
Уэльс ташаббусини голга айлантира олди
30'
Рэмси бурчак зарбасини амалга ошириб, тўпни жарима майдонига етказганида, Эшли Уильяис яқин масофадан боши билан зарба бериб, тўпни дарвозага аниқ йўллади!
30'
ГОООЛ!!! Эшли Уильямс! Уэльс!
30'
Уэльснинг бурчак зарбаси
29'
Сўнгги 15 дақиқада Уэльс тўпга эгалик қилишда устунлик қилмоқда: 64% - 36%
27'
Уэльс ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин эди, бироқ дарвозабон жамоасини қутқариб қолди
26'
Жуда хавфли!!! Рэмси ўнг қанотдан жарима майдонига кириб келди ва тўпни марказга оширди. Тэйлор яқин масофадан кучли зарба йўллаганида Куртуа ажойиб ҳаракат билан тўпни қайтара олди!
25'
Уэльс учун вазият яхшимас. Жамоанинг уч нафар ҳимоячиси огоҳлантириш олди
23'
Кристофер Гантер Бельгиянинг хавфли ҳужумини тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди
22'
Бельгия ҳужумда, бироқ футболчилар хотиржам ўйнашяпти
20'
Уэльс тўпни кўпроқ ушлаб турибди, бироқ олдинга бориш имконияти йўқ. Бельгия яхши ҳимояланмоқда
19'
Уэльс Евро-2016да илк маротаба ҳисобда орқада қолмоқда, кўрамиз улар қандай ўйин намойиш қилишаркан
18'
Жордан Лукаку чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди
17'
Бельгия фаол ўйнашда давом этмоқда, Уэльснинг ҳужуми қовушмаяпти
16'
Жеймс Честер огоҳлантирилди, у Ромелу Лукакуга нисбатан қоида бузди
13'
Чап қанотдан тўпни қабул қилиб олган Ража марказга ўтиб, чамаси 25 метр масофадан кучли зарба йўллаганида, тўп дарвозанинг юқори бурчагидан ўрин олди! Ҳенесси тўпни қайтаришга ожиз эди. Жуда ажойиб гол!
13'
ГОООЛ!!! Ража Наингголан! Бельгия! Вой воей!!!
10'
Робсон-Кану дарвозабон билан яккама-якка чиқиши мумкин эди, аммо офсайд
9'
Бэйл! Чап қанотдан жарима майдонига кириб келиб, кучли зарба йўллади. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
8'
Уэльснинг жавоб ҳужуми. Чап қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни Робсон-Кану боши билан дарвозага йўллади. Жуда ноаниқ
7'
Жуда хавфли!!! Ромелу чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказди. Карраско яқин масофадан зарба йўллаганида Ҳенесси тўпни қайтарди. Қайтган тўпга де Брёйне ва Азар ҳам зарба беришди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди!
5'
Бен Дэвис огоҳлантирилди, у Бельгиянинг қарши ҳужумида Азарни тўхтатиб қолди
4'
Бельгия бироз ташаббусга эга, тўп уларда кўпроқ ушланиб турибди
3'
Бугун майдонда ака-ука Лукакулар тўп сурмоқда: Жордан ва Ромелу
2'
Бельгиянинг дастлабки ҳужуми. Жарима майдонига етказилган тўпга Лукаку боши билан зарба беролмади, улгурмади
1'
Эслатиб ўтамиз, бу ўйинни ғолиби яримфиналда Португалия билан ўйнайди
0'
Ўйин бошланди
'
Лилль шаҳрида кучли жала қуймоқда, об-ҳаво шароити ноқулай
'
Уэльс ва Бельгия мадҳиялари янграмоқда
'
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда
'
Бугунги ўйинни словениялик ҳакам Дамир Скомина бошқариб боради
'
Бироздан сўнг бу ерда Евро-2016 чоракфиналидан ўрин олган Уэльс-Бельгия ўйини бошланади
'
Сизларни Лилль шаҳридаги “Пьер Моруа” стадионига таклиф қиламиз
'
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.