Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионати

1/4 финал. 2 июль, соат 23:59. Бош ҳакам: Виктор Кошшои (Венгрия)

ГЕРМАНИЯ

Месут Ўзил (65)

1 : 1

ИТАЛИЯ

Леонардо Бонуччи (78-пен.)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01. Мануэль Нойер
04. Бенедикт Ҳёведес
17. Жером Боатенг
05. Матс Ҳуммелс
06. Сами Хедира
18. Тони Кроос
21. Жошуа Киммих
13. Томас Мюллер
08. Месут Ўзил
03. Йонас Ҳектор
23. Марио Гомес
  01.Жанлуижжи Буффон
15.Андреа Барцальи
19.Леонардо Бонуччи
03.Жоржио Кьеллини
08.Алессандро Флоренци
14.Стефано Стураро
18.Марко Пароло
23.Эмануэле Жаккерини
02.Маттиа де Шильо
09.Грациано Пелле
17.Эдер
ЗАҲИРА
02. Шкодран Мустафи
07. Бастиан Швайнштайгер
09. Андре Шюррле
10. Лукас Подольски
11. Юлиан Дракслер
12. Бернд Лено
14. Эмре Жан
15. Юлиан Вайгл
16. Антонио Рюдигер
19. Марио Гётце
20. Лерой Сане
22. Марк-Андре тер Штеген
  04.Маттео Дармиан
05.Анжело Огбонна
06.Антонио Кандрева
07.Симоне Заза
10.Тиаго Мотта
11.Чиро Иммобиле
12.Сальваторе Сиригу
13.Федерико Маркетти
16.Даниеле де Росси
20.Лоренцо Инсинье
21.Федерико Бернардески
22.Стефан Эль-Шаарави

Матн

'
Дармианнинг зарбасини Нойер қайтарди! Хектор эса ҳал қилувчи зарбани голга айлантириб, Германияни ярим финалга олиб чиқди. Пенальтилар серияси - 6:5. Италия чорак финалдан ортга қайтадиган бўлди.
'
ГОЛ! Жером Боатенг, 5:5!
'
ГОЛ! Де Шильо, 4:5!
'
ГОЛ! Жошуа Киммих, 4:4!
'
ГОЛ! Марко Пароло, 3:4!
'
ГОЛ! Матс Ҳуммельс, 3:3!
'
ГОЛ! Жаккерини, 2:3!
'
Эҳҳҳҳ, нималар бўлмоқда! Швайнштайгер тўпни осмону фалакка равона қилди. 2:2!
'
Гол эмас! Леонардо Бонуччининг зарбасини Нойер қайтарди!
'
ГОООЛ! Дракслер, 2:2!
'
Эҳҳҳҳ, Пелле! Ноаниқ зарба берди.
'
Вуууууҳ! Ўзилнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди! 1:2!
'
ГОЛ! Андреа Барцальи, 1:2! Марказ бўйлаб зарба берди
'
Томас Мюллер! Буффон! Немис ҳужумчиси жуда секин тепди. Дарвозабон қайтарди! 1:1 сақланиб қолди
'
Симоне Дзадза! Вуууҳ! Пенальти учун махсус туширилган футболчининг зарбасидан кейин тўп юқоридан ўтиб кетди!
'
Тони Кроос, 1:1! Буффон зарба йўналишини топди, аммо қайтара олмади!
'
Лоренцо Инсинье, 0:1!
'
Дастлабки зарбасини Италия берадиган бўлди. Инсинье тўп олдида
'
Пенальтилар серияси бошланиш арафасида. Тайёрмисиз?
120+1'
Тўртинчи бўлим ҳам тугади. Пенальтилар серияси!
120'
Италияда ўзгариш: Кьеллини ўрнига Симеоне Дзадза тушди. Конте пенальтилар сериясига тайёрланмоқда
120'
Инсинье Хёведесни алдаб, жарима майдончасига кирмоқчи бўлди, тўпни Нойер эгаллаб олди
119'
Вуууҳ! Боатенингнинг узатмасини Швайнштайгер жарима майдончаси чизиғи устида турган Ўзилга тўхтатиб берди. Месутнинг аниқ зарбасини Буффон эгаллади
116'
Кроос етказган узатмани ҳимоячилар қайтаришди. Хёведеснинг узатмасини Буффон эгаллаб олди
115'
Кьеллини бурчакка яқин жойда Мюллерни чалди. Жарима зарбаси
114'
Крооснинг дарвоза яқинига берган узатмасига ҳеч ким ета олмади
113'
Вуууҳ! Инсинье жарима майдончаси ичида ҳимоячини алдаб ўтиб, ўткир бурчак остида аниқ зарба берди. Нойер ўз ўрнида!
112'
Бастиан Швайнштайгер огоҳлантирилди
112'
Тўп назорати немислар томонида. Улар ҳужум вариантларини қидиришмоқда
109'
Вууҳ! Германия хавфли ҳужум ташкил қилди. Дракслер жарима майдончасигача яқинлашиб келдию, аммо ўнг қанотдан ичкарига кираётган Мюллерша аниқ узатма бера олмади. Тўп ён томонга кетиб қолди
108'
Италияда ўзгариш: Эдер ўрнига Инсинье тушди
107'
Вуууҳ! Юқоридан етказилган узатмани Кьеллини бош билан қайтарди. Юқорига кўтарилиб, пастга тушаётган тўпни Дракслар шундоққина дарвоза олдида чалқанча зарба билан дарвозага йўллашга уринди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди
106'
Сўнгги 15 дақиқалик тайм бошланди
105'
Экстра таймнинг биринчиси якунланди
103'
Жаккерини сариқ карточка олди. Симуляция учун
102'
Бурчак тўпидан кейин Боатенг олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ
100'
Вуҳ! Мюллер жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп Кьлленидан майдонни тарк этди
97'
Германиялклар жарима тўпини ўйинга киритишди. Ҳужумда фол ишлатилди
91'
Қўшимла бўлимларнинг дастлабкиси бошлаиб кетди
90+3'
Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Ҳозирча - 1:1. Қўшимча бўлимлар белгиланади
90+2'
Ҳектор чап қанотдан узатма берди. Бонуччи қайтарди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
Матс Ҳуммельс сариқ карточка олди. Ярим финални ўтказиб юборади
89'
Вуууҳ! Де Шильо кутилмаганда жарима майдончаси ташқарисидан ерлатиб зарба берди. Эдер тўп устидан сакраб ўтиб кетгани Нойерга муаммо яратди, аммо тўп тўрга ён томондан келиб тегди
86'
Италияда ўзгариш: Флоренци ўрнига Маттео Дармиан тушди
86'
Лёв шогирдлари тўпни назорат қилишмоқда
81'
Вуууууҳ! Италия қарши ҳужум ташкил қилди. Пелле жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.
78'
ГОООООЛ! Леонардо Бонуччи! 1:1! Нойер зарба йўналишини топди, аммо қайтара олмади.
77'
ПЕНАЛЬТИ! Германия дарвозасига! Италия бурчак тўпини ўйинга киритди. Хёведес тўпни қайтарди. Такрорий узатма пайтида Кьеллини бош билан тўп йўналишини ўзгартирди. Тўп қўлини кўтариб турган Боатенг қўлига тегди
74'
Вуууууҳ! Чап қанотдан жарима майдончасига етказилган узатмага нисбатан Пелле чаққонроқ ҳаракат қилди ва 7-8 метрлардан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
72'
Германияда ўзгариш: Гомес ўрнига Юлиан Дракслер тушди
68'
ВУУУУУУҲ! Ўзилнинг ажойиб узатмасидан кейин Гомес дарвозабон майдончаси чизиғи устида тўпни кўкраги билан қайтарди ва дарвозага тескари турган ҳолда зарба берди. Тўп Буффоннинг қўлидан майдонни тарк этди. Ажойиб сэйв!
65'
ГОООООООЛ! Месут Ўзил! 1:0! Гомес чап бурчакка яқин жойда тўпни эгаллаб турди ва жарима майдончасига кирган Ҳекторга узатма берди. Унинг узатмасидан кейин эса Ўзил 7-8 метрлардан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди!
62'
Пароло жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади
62'
Томонлар бир мартадан қанотлардан тўпни жарима майдончасига етказишди. Ҳимоячилар ҳушёр ҳаракат қилишди
61'
Немислар тўпни назорат қилишмоқда. Фақат назорат қилишмоқда
59'
Марко Пароло сариқ карточка олди. Гомеснинг белидан тепгани учун
57'
Стефано де Шильо сариқ карточка олди. Италия ярим финалга чиқса, ҳимоячи майдонга туша олмайди
56'
Стефано Стураро сариқ карточка олди
55'
Бурчак тўпидан кейин Боатенг олис масофадан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
54'
ВУУУУҲ! Немислар юқори прессинг уюштириб, тўпни олиб қўйишди. Гомес ўзига етказилган узатмани жарима майдончаси ичида Мюллерга қолдирди. Томас 15 метрдан зарба берди. Дарвозага кираётган тўп ҳимоячига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди!!!
53'
Германия бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф йўқ
52'
Ҳектор чап қанотдан узатма берди. Итальян ҳимоячилари тўпни майдон марказига қайтаришди
47'
Ўнг қанотдан берилган узатма натижасида тўп Буффоннинг қўлига келиб тушди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Футболчилар майдонга қайтишди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмаган. Танаффус
45+1'
Тони Кроос бурчак тўйини ўйинга киритди. Итальянлар қайтаришди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
44'
Бурчак зарбаси хавфли вазиятни тақдим этмади
43'
ВУууууҳ! Италиянинг хавфли ҳужуми! Жаккери ўткир бурчак остида бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни орқароққа етказди. Стураро томонидан йўлланган зарба натижасида тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди!
42'
Вууууҳ! Дастлабки хавфли вазият! Немис футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ бўлган зарба Гомесга тегиб, Мюллерга борди. Томаснинг 8 метрлардан зарбасини Буффон эгаллаб олди
41'
Киммих ўнг қанотдан ҳаводан узатма берди. Гомеснинг бош билан зарбаси анча ноаниқ бўлди
40'
Майдонда кураш бор, аммо хавфли вазиятлар йўқ. Ҳозирча "шахмат" томоша қиляпмиз, иккинчи таймда балки футбол кўрармиз
37'
Нойер ўз жарима майдончасини ён томондан тарк этди, тўпни эгаллади ва ҳужумчининг босимига қарамай, тўпни тепиб юборишга улгурди
36'
Чап қанотдан Ҳектор етказган узатмани Буффон яқин устун ёнида иккинчи уринишда эгаллади
35'
Ўйин майдон марказида. Ҳозирча эътиборга молик ҳуужмлар йўқ
31'
Вууҳ! Маттиа де Шильо чап қанотдан жарима майдончасига кириб, дарвозабон майдончасидаги Жаккеринига узатма берди. Тўпни Боатенг қайтарди
29'
Грациано Пелле шеригига тўпни товони билан етказиб, ўзи бирга бир вазиятга чиқишга уринди. Германиялик ҳимоячини тўпни эгаллаб олди
27'
Швайнштайгер бош билан дарвозани ишғол қилди. Бироқ! Тўп юқоридан етказилган пайтда Бастиан дарвозабон майдончаси чизиғи устида де Шильони итариб юбориб, кейин бош билан зарба берди. Гол инобатга олинмади
25'
Стураро майдон марказида Кроосни чалиб йиқитди ва тезкор қарши ҳужумни бартараф этди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди
21'
Италияликлар ўз жарима майдончалари яқинида тўпни рақибга бериб қўйишди, аммо намислар имкониятдан фойдалана олишмади
20'
Олис масофадан Гомесга узатма берилди. Марио Италия жарима майдончаси ичида тўпни бир амаллаб қайтарди, аммо юқорига кўтарилган тўпни Буффон эгаллади
19'
Ўйин суръати юқори эмас. Томонлар таваккаал қилишга шошилишмаяпти
16'
Мазкур ўзгариш амалга ошди. Швайни ўйинни давом эттиради
15'
Сами Хедира ўзини алмаштиришларини сўради. Бастиан Швайнштайгер майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда
13'
Хедирага тиббий ёрдам кўрсатилди. У майдонга қайтиши керак
12'
Киммих ўнг қанотда бир ҳимоячидан ўтиб, жарима майдончасига кирди, аммо кейинчалик фол ишлатди
11'
Германия тўп назоратига, итальянлар қарши ҳужум тактикаси тўла тўкис ўтишмоқда
9'
Ўзил бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўпни немислар эгаллаб, навбатдаги ҳужумни ташкил этиш ҳақида ўйлашмоқда
7'
Немислар икки марта ҳужум ташкил қилишди. Самарасиз
5'
Жаккерини чап қанотдан жарима майдонига кириб келиб, зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди
4'
Бурчакдан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди. Қайтган тўпга Стураро зарба берди, бироқ ноаниқ
3'
Италия ҳужумда биринчи бурчак зарбасини ишлаб олди
2'
Италиянинг ҳужуми зарбагача етиб бормади, Германия тўпни эгаллаб олди
1'
Илк ҳужумда Ўзил тўпни жарима майдонига етказди, Бонуччи уни узоқлаштирди
0'
Ўйин бошланди
'
Ўйинни венгриялик ҳакам Виктор Кошшои бошқариб боради
'
Италия ва Германия мадҳиялари янграмоқда
'
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда
'
Бугун мусобақанинг учинчи яримфиналчиси номи аниқланади
'
Сизларни Бордо шаҳрига таклиф қиламиз. Бироздан сўнг бу ерда Германия - Италия ўйини бошланади
'
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.