Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Ўртоқлик ўйини

24 июль, соат 19:00. Бош ҳакам: Илгиз Танташев (Ўзбекистон)

ЎЗБЕКИСТОН

Марат Бикмаев (7)
Элдор Шомуродов (29)

2 : 1

ИРОҚ

Абубакр Баяр (90)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12.Игнатий Нестеров
13.Даврон Ҳошимов
03.Камолиддин Тожиев
19.Азим Аҳмедов
16.Станислав Андреев
11.Отабек Шукуров
14.Жавоҳир Соҳибов
10.Жамшид Искандеров
20.Шерзод Каримов
23.Элдор Шомуродов
04.Марат Бикмаев
  01.Жалол Ҳасан
03.Козим Ҳусам
05.Латиф Али
04.Саид Самал
07.Ваҳам Ҳуссайн (С)
09.Муҳаммад Жасим
10.Абдулзаҳро Алаъ
13.Волид Амжид
14.Файяд Мазин
16.Ҳасра Миран
23.Қосим Аббос
ЗАҲИРА
21.Элдорбек Суюнов
02.Руслан Мелзиддинов
05.Саламат Қуттибоев
06.Жасур Ҳасанов
07.Александр Мерзляков
08.Акромжон Комилов
09.Муродбек Бобожонов
15.Жалолиддин Машарипов
17.Достонбек Ҳамдамов
18.Сардор Мирзаев
22.Акмал Шораҳмедов
  12.Қасид Муҳаммад
02.Абубакр Баяр
06.Муҳаммад Қаррар
08.Малик Висам
11.Нозим Аҳмад
18.Шавқан Муҳаммад
20.Абдулҳасан Али
22.Ҳалаф Ҳусайн
31.Дулир Хотим

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. Ўзбекистон - Ироқ - 2:1.
90+3'
Вуууууҳ! Шавқан Муҳаммад жарима майдончамиз ичида тўпни эгаллади ва зарба берди. Тўп устунга тегиб, ён томонга кетди. Боз устига, ҳужумчи офсайдда қолганди
90+2'
Ироқликлар чап қанотдан жарима майдончамизга узатма беришди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан нариги қанотга ўтиб кетди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
ГООЛ! Абубакр Баяр, 2:1! Нестеров жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олишга ҳаракат қилди, аммо бунга муваффақ бўла олмади. Баяр бўш қолган дарвозага тўпни жойлади
89'
Юқоридан етказилган узатмани Игнатий эгаллаб олди
88'
Ироқда ўзгариш: Файяд Мазин ўрнига Абубакр Баяр тушди
87'
Ўзбекистонда ҳам ўзгариш: Азим Аҳмедов ўрнига Руслан Мелзиддинов тушди
86'
Ироқда ўзгариш бўлди. Волид Амжид ўрнига Малик Висам тушди
85'
Ўзбекистонда навбатдаги ўзгариш: Элдор Шомуродов ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди
84'
Ҳасанов чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончаси ташқарисида очилган Мирзаевга узатма берди. Сардор тўпни ўзига бўйсундира олмади
83'
Ҳасанов офсайдда қолиб кетди
82'
Рақибнинг ҳужуми самарасиз якунланди
80'
Терма жамоамиз устунликни ўз қўлига олди. Ўзбекистоннинг навбатдаги ҳужумини ироқликлар бартараф этишди
76'
Вуууууууҳ! Нестеров муқаррар голдан қутқарди! Латиф Алининг юқоридан берган "Парашют" узатмасидан кейин ҳужумчи 7-8 метрдан деярли бирга бир вазиятда зарба берди. Игнатий тўпни қайтарди!
75'
Ироқда ўзгариш: Абдулзаҳро Алаъ ўрнига Шавқан Муҳаммад тушди
74'
Ироқ футболчиси яхши имкониятга эга бўлди. У жарима майдончасига кирди ва шергига узатма берди. Тўпни дарвозабон эгаллади
71'
Вууууууҳ! Шукуров жарима майдончаси ичида тўзпни қабул қилди, бир ҳимоячини алдади ва чапп оёқда зарба берди. Тўп дарвозабоннинг қўли орқали устун ёнидан майдонни тарк этди
70'
Устунлик ироқликлар томонида
67'
Ўзбекистонда ўзгариш: Марат Бикмаев ўрнига Сардор Мирзаев тушди
66'
Вуууууҳ! Ироқлик футболчи олис масофадан хавфли зарба йўллади. Тўсин остига кираётган тўпни Нестеров юқорига кўтариб юборди
64'
Бурчакдан етказилган узатмани Қасид Муҳаммад эгаллаб олди
64'
Ҳасанов иштирокида кетма-кет иккита ҳужум. Ерлатиб берилган узатма ҳимоячилар қайтаришди. Юқоридан етказилган узатмани ироқликлар майдлон ташқарисига чиқариб юборишди
62'
Ироқлик футболчи чап қанотдан олдинга ўтишга интилди, аммо тўп майдон тарк этганди
58'
Марат Бикмаев ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва ҳимоячини алдаётганида, рақиб футболчиси унинг оёғини босиб олди. Танташев пенальти белгиламади
57'
Ироқда ўзгариш: Ваҳам Ҳуссайн ўрнига Халаф Ҳусайн тушди
56'
Ўзбекистонда ўзгариш: Шерзод Каримов ўрнига Жасур Ҳасанов тушди
55'
Терма жамоамиз бурчак тўпини ўйинга киритди, аммо рақиб футболчиси қарши ҳужумга ўтиб кетди. Ҳошимов тўпни ён томонга теиб юбориб, хавфни бартараф этди
53'
Ироқликлар бурчак тўпини вакилларимиз қайтаришди. Такрорий узатмани Нестеров мушт билан уриб юборди
53'
Ироқ бурчак зарбаси ишлади
50'
Искандаровнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Жамоамиз тўпни эгаллаб, такрорий ҳужум ташкил қилиди. Жамшид 20 метрлардан зарба берди. Посбон тўпни эгаллади
48'
Козим Ҳусам огоҳлантириш олди. У ўз жарима майдончаси ташқарисида Соҳибовни ортдан чалди
47'
Соҳибов тўпни эгаллаб олдинга борди, аммо сўнгги паллада тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва йўқотди
47'
Искандаров олдинга интилаётган Бикмаев томон узатма берди. Тўпни ироқлик дарвозабон эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Ироқда ҳам ўзгариш бўлди. Жалол Ҳасан ўрнига Қосид Муҳаммад, Қосим Аббос ўрнига Муҳаммад Қаррар тушди
46'
Ўзбекистонда ўзгариш: Станислав Андреев ўрнига Александр Мерзляков
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда
'
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида
45'
Иккинчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус. Ҳозирча Ўзбекистон - Ироқ - 2:0.
42'
Ироқлик футболчи офсайдда қолди
41'
Терма жамоамиз яна жарима тўпини ўйинга киритди. Искандеровнинг узатмасини бу сафар Жалол Ҳасан мушт билан уриб юборди
38'
Волид Амжид олис масофадан зарба берди. Ноаниқ
36'
Ироқда дастлабки хавфли вазият! Абдулзаҳронинг узатмасидан кейин Волид яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Ўткир бурчак остида берилган зарба натижасида тўп дарвоза тўрига ён томондан келиб тегди
35'
Яхши вазият! Ўзбекистонликлар қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончасига кириб келишди. Шомуродовнинг узатмасига Каримов бош билан зарба берди. Жалол тўпни эгаллади
35'
Терма жамоамиз тўпни назорат қилмоқда. Шомуродов бирданига 3 ҳимоячидан ўтиб кетишга уринди. Сўнгги паллада жарима майдончаси чизиғи устида марказий ҳимоя тўпни қайтариб қолди
32'
Вакилларимиз майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйишди. Искандаров кесма узатма билан Каримовга узатма берди. Шерзод тўпга ута олмади
30'
ГОООООООЛ! Элдор Шомуродооов! 2:0! Искандаров етказиб берган узатмани "Бунёдкор" ҳужумчиси 7-8 метрдан бош билан дарвоза бурчагига жойлади!
29'
Жамшид Искандаровга нисбатан фол ишлатилди
28'
Тўла устунлик Ўзбекистон томонида. Андреев чап қанотдан узатма берди. Искандаров тўпни ерга туширмасдан дарвозабон майдончасига қайтарди. Ҳимоячилар қийинчилик билан тўпни қайтаришди
24'
Тушунарсиз! Ўзбекистон терма жамоаси гол урди! Аммо негадир гол инобатга олинмади. Аҳамият беринг. Ироқ дарвозабони тўпни эркин зарба билан ўйинга киритди. Тўп жарима майдончасини тарк этди ва Шомуродов ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, олдинга юрди. Элдор бўш дарвоза қаршисидаги Бикмаевни бирга бир вазиятга чиқарди. Марат осонлик билан дарвозабони ишғол қилди. Танташев майдон марказига ишора қилиб, голни ҳисоблади. Аммо Маъмур Саидқосимов байроқчани кўтарди...
23'
Аҳмедов майдон марказидан узатма берди. Каримов тўпга ета олмади
22'
Отабек Шукуров олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Анча ноаниқ
21'
Ҳошимов ўнг қанотдан узатма берди. Шомуродов икки ҳимоячи орасида бош билан зарба беришга уринди. Тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди
18'
Ваҳам Ҳусайн олис масофадан белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Нестеров тўпни эгаллади
15'
Ироқликлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Файяд Мазин бош билан зарба берди. Ноаниқ
14'
Искандаров бурчак тўпини ўйинга киритди. Азим Аҳмедов бош билан аниқ зарба берди. Жалол Ҳасан тўпни эгаллади
14'
Соҳибов ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. БУрчак тўпи
13'
Каримов ўнг қанотда икки марта ҳимоячидан ўтиб кета олмади. Иккинчисида фол ишлатди
11'
Хавфли вазият. Ўнг қанотдан тўп дарвозабонимиз олдига улоқтириб берилди. Муҳаммад Жассим бош билан тўп йўналишини ўзгартирди. Ҳужумчи тўпга зарба беришга улгурмади, тўпни Игнат эгаллади
7'
ГООООООООЛ! Марат Бикмаев, 1:0! Искандаров тўпни эгаллаб олди ва чап қанотдан олдинга ўтаётган Шомуродовга узатма берди. Элдорнинг узатмасидан кейин Бикмаев бош билан тўпни дарвозага жойлади. У дарвозабоннинг ҳаракатига қарама-қарши бурчакка тўпни йўллаб қўйди
5'
Шомуродов чап қанотда бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига узатма беришга ҳаракат қилди. Аммо тўп майдонни тарк этганди
4'
Меҳмонлар ўнг қанотдан тўпни дарвозамиз яқинига етказишди. Нестеров тўпга эга чиқди
3'
Шерзод Каримов фол ишлатди. Иорқликлар чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди
2'
Ўзбекистон кўк, Ироқ оқ рангли формада ҳаракат қилмоқда.
1'
Ўзбекистон терма жамоаси ва Ироқ ўртасидаги ўртоқлик ўйини бошланди. Терма жамоамиз легионерлер хизматидан фойдалана олмаяпти. Австрияда давом этган икки ҳафталик йиғинда асосан Олий лигада ўйнаётган футболчилар иштирок этишди
0'
Ўйин бошланди
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.