Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси-2016/2017

14 август, соат 17:30

БОРНМУТ

Адам Смит (69)

1 : 3

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Хуан Мата (40)
Уэйн Руни (59)
Златан Ибраҳимович (64)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Артур Боруц (Д)
11.Чарли Дэниелс
15.Адам Смит
03.Стив Кук
02.Симон Фрэнсис
33.Льюис Кук
06.Эндрю Шурман
08.Гарри Артер
18.Жордан Айб
17.Жошуа Кинг
13.Каллум Вилсон
  01.Давид де Хеа (Д)
03.Эрик Байи
17.Дейли Блинд
23.Люк Шoу
21.Андер Эррера
08.Хуан Мата
27.Маруан Феллайни
25.Антонио Валенсия
10.Уэйн Руни
09.Златан Ибраҳимович
11.Антони Марсиал
ЗАҲИРА
23.Адам Федеричи (Д)
05.Натан Аке
Брэд Смит
04.Дэн Гослинг
28.Льюис Грэббен
20.Беник Афобе
10.Макс Градель
  20.Серхио Ромеро (Д)
05.Маркос Рохо
07.Мемфис Депай
22.Генрих Мхитарян
16.Майкл Кэррик
28.Морган Шнайдерлин
19.Маркус Рэшфорд

Матн

90+5'
Ўйин якунланди. Жозе Моуриньо ҳам мавсумни ғалаба билан бошлади. "Борнмут" - "МЮ" - 1:3
90+4'
Вууууҳ! Де Хеа яна бир бирта қутқармоқда!
90+4'
Вууууҳ! Бурчак тўпидан кейин мезбонлар дарвозани ишғол қилишлари мумкин эди. Де Хеа "МЮ"ни голдан қутқарди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
89'
"МЮ"да ўзгариш: Уэйн Руни ўрнига Мемфис майдонга тушди
86'
Андер Эррера сариқ карточка олди
84'
Эҳҳ, Ибра! У майдон марказида ҳимоячидан ўтиб кетиб, рақиб жарима майдончасига чап томондан кириб борди. Ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда шеригига узатма беришга қарор қилди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
81'
"Борнмут" таркибида ўзгариш: Льюис Кук майдонни тарк этди. Макс Градель майдонга тушди
80'
"МЮ" тўпни назорат қилиб, мезбонларнинг шаштини пасайтириб қўйди. Ўйин сокинлашди
75'
Голдан руҳланган мезбонлар кетма-кет ҳужум қилишга интилишмоқда. Аммо рақиб бунга имкон бераётгани йўқ
69'
ГООООЛ! Адам Смит, 1:3! "Борнмут" футболчиси кесиб берилган узатма билан жарима майдончасига кирган Смитга узатма берди. Адам бир ҳимоячини алдади ва кучли зарба билан Де Хеани доғда қолдирди
68'
"Борнмут"да ўзгариш: Жордан Айб ўрнига Беник Афобе тушди
64'
ГООООООЛ! Златан Ибраҳимович, 0:3! Жарима майдончаси бурчагига яқин жойдан аниқ зарба билан олис бурчакка тўпни йўллади!
63'
Вуууууҳ! Златан Иброҳимович дарвозагача 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини ижро этди. Боруц қийинчилик билан зарбани қайтарди
59'
ГООООООЛ! Уэйн Руни, 0:2! Валенсия ўнг қанотдан узатма берди. Марсиалнинг зарбаси дарвозабон майдончаси чизиғи устида турган Руни учун узатма бўлиб чиқди. Уэйн бош билан дарвозани ишғол қилди!
57'
ВУУУУҲ! Руни! Ибраҳимовичнинг ўзига хос услубда бутсасининг ён томони билан берган узатмасидан кейин Руни жарима майдончаси чизиғи устида ҳимоячи билан елкама-елка кураш олиб бориб, ундан тўпни олиб қўйди ва дарвозабон билан юзма-юз вазиятда зарба берди. Боруц оёғи билан зарбани қайтарди!
53'
Жордан Айб "МЮ" жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ҳамда бир неча ҳимоячиларни чалғитиб, зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
51'
Златан жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва ичкарига кираётган Рунига узатма берди. Уэйн ичкарига кирдию, йиқилди. Ҳакам пенальти йўқлигига ишора қилди
47'
Мата рақиб жарима майдончасида очилаётган жамоадошига узатма берди. Зарба кучлироқ чиқди ва футболчи унга етиб бора олмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Таркибларда ўзгаришлар бўлмади
45+2'
Биринчи бўлим якунланди
45'
Ўнг қанотдан "МЮ" дарвоза майдончасига узатма берди. Ҳимояччилар тўпни қайтаришди
40'
ГОООООЛ! Хуан Мата, 0:1! "Борнмут" ҳимоячиси Симон Френсис рақиб ярим ҳимоячиси Хуан Мата гол уриши учун қўлидан келган барча ишни қилди. Албатта, атайлаб эмас. Дастлаб, у тўпни ўз дарвозабонига секин тарзда етказди. Тўпни Мата деярли эгаллаганди, бироқ дарвозабон Хуаннинг оёғига тагига ташланиб, тўпни олиб қолди, аммо тўп яна Френсиснинг оёғига тегиб, бўш дарвоза қаршисида ёлғиз қолган Матага борди. Гол!
39'
Эррера жарима майдончасига яхши узатма бердию, аммо Феллайни тўпга ета олмади
37'
Мезбнлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Жарима майдончасига етказилган узатмани Феллайни бош билан қайтарди
35'
Чап қанотдан "Борнмут" жарима майдончасига етказилган узатмани Боруц қабул қилиб олди
31'
Вуҳ! Айб ўнг қанотдан дарвоза яқинига берган узатма хавфли бўлди, "МЮ" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.
30'
"Борнмут"нинг ҳужумини меҳмонлар бартараф этишди
29'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Златан томон етказилган узатмани Боруц эгаллаб олди
27'
Вуууҳ! Ўйиндаги илк хавфли вазият! Валенсия ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва орқароққа узатма берди. Мата жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилиб, нарироқда турган Рунига пас берди. Уэйннинг зарбаси аниқ бўлди, аммо гол бўлиш учун етарли даражада кучли бўлмади. Боруц тўпни эгаллади
22'
"Борнмут" футболчилари тўп билан кўпроқ рақиб жарима майдончаси атрофида муомалада бўлишмоқда
17'
Ўйин асосан майдон марказида. Бирорта жамоанинг устунлуги кўзга ташланмаяпти. Хавфли вазиятлар ҳам йўқ
13'
Ўнг қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмага Ибраҳимович баланд сакради, аммо ҳимоячини йиқитди. Ўйин тўхтатилди
9'
Мата юқоридан жарима майдончаси юқоридан узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди
7'
Ўйин темпи юқори эмас, айни паллада мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда
4'
"Бормунт"нинг ҳужуми. Чап қанотдан етказилган узатмани тўхтатиш чоғида Люк Шоу хатога йўл қўйди. Тўпни мезбон футболчиси эгаллаб олди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Ноаниқ
4'
Руни ўнг қанотдан олдинга ўтди, аммо ҳимоячи таъқиби остида тўпни майдонда олиб қолишнинг иложини топа олмади
0'
Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга манкунианликлар киритиб беришди
'
"Борнмут" қизил-қора йўл-йўл, "МЮ" эса оқ рангли формада ҳаракат қилади
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўйин бошланиш арафасида
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! АПЛнинг 1-туридан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз. "Борнмут" ўз майдонида Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.