Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси-2016/2017

14 август, соат 20:00

АРСЕНАЛ

Уолкотт (31)
Окслейд-Чемберлен (64)
Чемберс (75)

3 : 4

ЛИВЕРПУЛЬ

Коутиньо (45+1,56)
Лаллана (49)
Мане (63)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
33.Петр Чех (Д)
24.Эктор Беллерин
18.Начо Монреаль
16.Роб Холдинг
21.Калум Чамберс
35.Муҳаммад Эл-Ненни
08.Аарон Рэмзи
34.Франсис Коклен
07.Алексис Санчес
14.Тео Уолкотт
17.Алекс Ивоби
  22.Симон Миньоле (Д)
02.Натаниэль Клайн
17.Рагнар Клаван
06.Деян Ловрен
14.Жордан Хендерсон
05.Жоржиньо Вейналдум
19.Садио Мане
20.Адам Лаллана
11.Роберто Фирмино
18.Альберто Морено
10.Филиппе Коутиньо
ЗАҲИРА
13.Давид Оспина (Д)
03.Киран Гиббс
19.Санти Касорла
10.Жек Уилшир
29.Гранит Жака
15.Алекс
32.Чуба Акпом
  13.Александр Маннингер (Д)
35.Кевин Стюарт
23.Эмре Жан
16.Марко Груич
32.Жоэль Матип
Трент Арнольд
27.Дивок Ориги
САРИҚ КАРТОЧКА
Коклен (37)
Чака (86)
 
Лаллана (26)
Ловрен (41)

Матн

90+5'
Ўйин тугади. Ливерпуль ғалаба қозонди. Эътиборингиз учун рахмат.
90+3'
Арсенал ҳисобни тенглаштириш учун уринмоқда, бироқ Ливерпуль ҳимояда яхши ўйнамоқда
90'
5 дақиқа қўшиб берилди
88'
Вийналдум ўрнига Стюарт майдонга тушди
86'
Чака огоҳлантирилди
85'
Фирмино жарима майдони чизиғидан кучли зарба йўллаганида, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
84'
Ливерпуль тўпни ушлаб турибди, жамоа ғалабани қўлдан чиқармоқчи эмас
80'
Меҳмонлар ҳужумда фаоллашиб қолишди, бироқ Арсенал ҳимояда яхши ҳаракат қилмоқда
76'
Лаллана ўрнига Ориги майдонга тушди
75'
Касорла чап қанотдан белгиланган жарима зарбасини амалга оширди. Тўп жарима майдонига етказилганида ҳаммадан баланд сакраган Чемберс тўпни боши билан дарвозага йўллади!
75'
ГОООЛ!!! Арсенал!!! Чемберс!!!
73'
Касорланинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди
70'
Арсенал вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилмоқда, бироқ Ливерпуль ҳимояда яхши ўйнамоқда
67'
Ҳар икки жамоада ўзгариш. Эл-Ненни ўрнига Чака, Коутиньо ўрнига Жон тушди
64'
Окслейд-Чемберлен худди шундай вазиятда жавоб тўпини киритди
64'
ГОООЛ!!! Арсенал!!!
63'
Садьо Мане ўнг қанотдан икки ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдонига кириб келиб, кучли зарба билан тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлади!
63'
ГОООЛ!!! Ливерпуль!!! Мане!!!
60'
Бокс тили билан айтганда Арсенал чуқур нокаутда. Жамоанинг ўйини умуман қовушмаяпти
58'
Коутиньо яна бир гол уриши мумкин эди. Унинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Чех қийинчилик билан қайтарди
56'
Клайн ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Коутиньо яқин масофадан кучли зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни оширди!
56'
ГОООЛ!!! Ливерпуль!!! Коутиньо!!!
53'
Ливерпулнинг қарши ҳужумлари хавфли бўлмоқда, Арсенал орқага қайтишга мажбур
52'
Арсенал учун кутилмаган ҳолат, жамоа карахт аҳволда
49'
Чап қанотдан Вийналдум жарима майдонига ёриб кириб, тўпни марказдан келаётган Лалланага оширди. У эса тўпни эгаллаб олиб, яқин масофадан дарвозани аниқ ишғол этди!
49'
ГОООЛ!!! Ливерпуль!!! Лаллана!!!
47'
Жамоалар таркибида ўзгариш йўқ
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим тугади
45+1'
Чамаси 25 метр масофадан Коутиньо жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига аниқ йўллади!
45+1'
ГОООЛ!!! Ливерпуль!!! Коутиньо!!!
45'
2 дақиқа қўшиб берилди
44'
Санчес жарима зарбасини амалга оширди. Тўп жонли деворга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди
41'
Ливерпуль ҳимоячиси Ловрен огоҳлантирилди
40'
Вийналдум жарима майдони чизиғидан кучли зарба йўллаган эди, Чех тўпни осонлик билан ушлаб олди
39'
Санчес дарвозабон билан яккама-якка чиқди, бироқ офсайд
37'
Арсенал футболчиси Коклен огоҳлантириш олди
35'
Ливерпуль ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қиляпти. Фирмино узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ
31'
ГООООООЛ! Тео Уолкотт, 1:0! Ҳужумчи пенальтидан ура олмади, аммо ўйиндан ҳисобни очиб, ўз айбини ювди! Ивобидан узатма қабул қилган Тео ўткир бурчак остида зарба бериб, олис бурчакни аниқ нишонга олди!
29'
ВУУУУУҲ! Уолкотт томонидан 11 метрли зарбадан бурчакка йўлланган зарбани Миньоле қайтарди!
28'
ПЕНАЛЬТИ! "Ливерпуль" дарвозасига. Алберто Морено жарима майдончаси ичида Уолкоттни йиқитди
26'
Адам Лаллана сариқ карточка олди. Рақиб оёғи тагига хавли ташлангани боис
24'
Вуууҳ! "Ливерпуль"да яхши имконият! Фирмино жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Чемберс зарбани қайтарди
19'
"Арсенал" тўпни назорат қилмоқда
14'
"Арсенал"да яхши имконият юзага келди. Жарима майдончаси чизиғи устига етказилган узатмани ҳимоячи ён томонга урди. Рэмзи эса жарима майдончаси ичида тўпни эгалладию, аммо ўзини узоқлаштириб юборгани учун имкониятни қўлдан чиқарди
13'
"Ливерпуль" томонидан ташкил этилган яхши ҳужум Клайннинг жарима майдончаси бурчагидан йўллаган зарбаси билан якунига етди. Тўпни Чех эгаллади
10'
Ўйин темпи ёмон эмас. Ташаббус мезбонлар томнида. "Ливерпуль" қарши ҳужумда ўз пайтини кутмоқда
7'
Вуууҳ! Канонирлар чап қанотдан қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келишди ва Рэмзи яқин масофадан зарба берди. Миньоле тўпни эгаллаб олди
5'
Меҳмонларнинг ҳужуммни лондонликлар бартараф этишди
4'
"Арсенал" ўйинни фаол бошлади. Дастлабки бурчак тўпини ўйинга киритишга ҳам улгурди
1'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! АПЛнинг 1-турининг марказий ўйини доирасида "Арсенал" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйин бошланди"!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.