Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

Чорак финал, 23 август, соат 20:30. Бош ҳакам: Аҳмад Муҳаммад Махедма (Иордания)

АЛ-АЙН (БАА)

0 : 0

ЛОКОМОТИВ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
17.Холид Эйса
5.Исмоил Аҳмад
7.Лукас Фернандес Кайо
9.Дянфрес Дуглас
10.Умар Абдулраҳмон
19.Моҳнад Салим
23.Муҳаммад Аҳмад Ғариб
25.Амир Абдулраҳмон
29.Ли Мюнг Жу
50.Муҳаммад Фаёз
70.Данило Асприлло
  1.Игнатий Нестеров
5.Кахи Махарадзе
8.Сервер Жепаров
11.Темурхўжа Абдухолиқов
13.Неманья Яничич
15.Сардор Мирзаев
18.Темур Кападзе (С)
20.Ислом Тўхтахўжаев
22.Санжар Шоаҳмедов
33.Олег Зотеев
71.Артур Геворкян
ЗАҲИРА
22.Маҳмуд ал-Тенайжий
4.Сайид Мусаббеҳ
13.Аҳмад Барман
15.Холид Абдулраҳмон
16.Муҳаммад ар-Рақий
18.Иброҳим Диакий
21.Фавзий Фаёз
  12.Маъмур Икромов
7.Садриддин Абдуллаев
9.Славен Степанович
10.Марат Бикмаев
17.Салим Мустафоев
28.Икром Алибоев
37.Шерзод Файзиев
САРИҚ КАРТОЧКА
Муҳаммад Фаёз (34)
Данило Асприлло (43)
 

Матн

90+6'
Ўйин якунланди. "Ал-Айн" ва "Локомотив" ўртасидаги ОЧЛ чорак финалнинг дастлабки ўйинида ҳисоб очилмади. Жавоб ўйини 13 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади
90+5'
Мезбонларнинг хавфли ҳужумини бартараф этдик
90+4'
Вууҳ! Шерзод Файзиев жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни эгаллади
90+2'
"Локомотив" бурчак тўпини ўйинга киритганидан кейин қанотдан икки марта тўпни рақиб дарвозасига узатиб, тахликали вазиятларг юзага келтирди. Аммо иш зарбагача етиб бормади
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
90'
ВУУУУУҲ! Сардор Мирзаев чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва нариги қанотдаги шеригига узатма бераётганида тўп ҳимоячининг оёғида ўз йўналишини ўзгартирди ва яқин бурчакка йўл олди. Эйса оёғи билан бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига чиқарди
88'
Вуууҳ! Умар олис масофадан ноқулай зарба йўллади. Нестеров тўпни қўлдан чиқариб юборди. Яничич тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
86'
ВУУУУУУҲ! Жепаров ён чизиқдан етказилган узатмани қабул қилди, 3 нафар рақиб орасидан ўтиб кетиб, ажойиб узатма билан Шоаҳмедовни яккама-якка вазиятга чиқарди. Санжар ўткир бурчак остида зарба берди. Афсус, тўп тўсин устидан ўтиб кетди
86'
"Локомотив"да сўнгги ўзгариш: Олег Зотеев ўрнига Шерзод Файзиев тушди
85'
Умар Абдулраҳмон олис масофадан ноаниқ зарба берди
84'
"Ал-Айн"да ўзгариш: Кайо майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Иброҳим Диакий тушди
83'
Кайо офсайдда қолди
81'
Вууууууҳ! "Локомотив"чилар кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтиб кетишди. Жепаровнинг ноаниқ узатмаси натижасида рақиб тезкор ҳужумга ўтиб кетди ва Асприллони бига бир вазиятга чиқаришди. Унинг зарбасини Нестеров оёғи билан қайтарди
80'
Муҳаммад Абдулраҳмон жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ
78'
Майдон эгалари тики-така услубида жарима майдончамизга кириб келишди. Ҳимоячилар тўпни олиб қўйишга улгуришди
77'
"Локомотив"да ўзгариш: Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Икром Алибоев тушди
74'
Абдухолиқов марказда тўпни эгаллаб, икки футболчидан ўтиб кетди-ю, аммо кейинги вазиятда тўпнинг ўзи ундан ортда қолиб кетди
72'
БААликлар тўпни назорат қилишмоқда
70'
"Ал-Айн"да ҳам ўзгариш: Дуглас ўрнига Муҳаммад Абдулраҳмон тушди
70'
"Локомотив"да ўзгариш: Артур Геворкян ўрнига Марат Бикмаев тушди
69'
Бурчак тўпи ўйинга киритилди. Темурхўжа тўп учун сакради ва дарвозабонга урилиб кетди. Ҳужумчимиз Эйсадан узр сўраб қўйди
68'
Шоаҳмедов жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга ҳаракат қилди. Бурчак тўпи ишлади
67'
Вууууҳ! Қойил Асприлла! Ажойиб формада у! Ўнг қанотдан бирданига 4 футболчимиздан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирганча зарба берди. Тўпни Нестеров эгаллаб олди
66'
Вуууҳ! Геворкян томонидан йўлланган зарба натижасида тўп устун ёнидан ўтиб кетди
65'
Рақиб жарима майдончаси яқинида Жепаровга нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбаси тепамиз
64'
Ўнг қанотдан етказилган узатмага Дуглас бош билан зарба берди. Тўпни Игнатий эгаллади
62'
Ён чизиқдан улоқтириб берилган тўпни Жепаров рақиб дарвозаси яқинига етказди. Ҳимоячи тўпни бош билан қайтарди
60'
Хавфли вазият! Меҳмонларда хатолар кўпаймоқда. Умар тўпни эгаллаб олиб, Дугласга узатма берди. Унинг нарига қанотга берган узатмасига мезбон футболчиларидан бири етиб келиб зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
59'
Вууууҳ! "Ал-Айн" ҳужумчиси бирга-бир вазиятга чиқиб кетишига бир баҳс қолди. Нестеров дарвозани ташлаб чиқиб, тўп тепиб юборишга улгурди
58'
Олдинга ўтаётган Асприлла томон узатма берилди. Яничич тўпни қайтарди
57'
Тўп асосан "Ал-Айн"да. Қарши ҳужумда имконият бўлиши керак.
53'
Яхши вазият! Геворкян ўнг қанотлдан рақиб дарвозасига яқинига узатма берди. Эйса тўпни қўлидан чиқариб юборди, аммо ўзбекистонликлардан ҳеч ким йўқ эди
52'
Иккинчи бўлимда мезбонлар олдинга боришга мажбур. Уларни дуранг қаноатлантирмайди. Темирйўлчилар кўпчилик бўлиб ҳимояланишмоқда
46'
Мезбонлар қисқа паслар орқали "Локо" жарима майдончасига киришга уринишди. Уларнинг ҳужуми тўхтатилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Ал-Айн" - "Локомотив" - 0:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
43'
Данило Асприлло огоҳлантирилди. У Зотеевга нисбатан қўпол ўйнади
42'
Вуууҳ! "Ал-Айн" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Умарнинг узатмасини Асприлла жарима майдончаси ичида қабул қилди ва шеригига узатма берди. Тўхтахўжаев тўпни қайтарди
40'
"Ал-Айн" ўйиндаги илк бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келди. Кайонинг ўткир бурчак остида берган зарбасини Нестеров эгаллади
40'
Ўйин темпи бироз тушди
37'
Зотеев олдинги чизиққа узатма берди. Тўпни ҳимоячи эгаллади ва вазиятдан узоқлаштирди
34'
Муҳаммад Фаёз сариқ карточка олди. У Шоаҳмедовнинг оёғи тагига хавфли ташланди
33'
Геворкян ўз қанотида Абдулраҳмонга нисбатан фол ишлатди
30'
Тайм-аут. Томоқ хўллаб олиш учун ҳакам ўйинни тўхтатди
30'
"Локомотив" навбатдаги бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп қайта олдинга етказилган пайтда Яничич офсайдда қолди
29'
Бурчакдан узатилган тўпни мезбонлар қайтаришди
28'
ВУУУУҲ! Тезкор комбинациядан кейин Шоаҳмедов рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни кўкраги билан қабул қилди ва кучли зарба берди. Тўсин остига йўл олаётган тўпни Холид тўсин устидан кўтариб юборди!
25'
Вууууууҳ! Гол уриш керак эди! Футболчиларимиз рақиб жарима майдончаси атрофида тўпни бир-бирларига тез-тез узатиш орқали яхши комбинация ташкил қилишди. Геворкян ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Сардор Мирзаев дарвозабон майдончаси чизиғи устида тўпга оёқ қўйди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
24'
Жепаров майдон марказида тўпни йўқотди. Умарнинг узатмасидан кейин вакилларимиз тўпни эгаллаб олишди
23'
Асприлла майдон марказида тўпни эгалалди ва катта тезликдан олдинга ўтиб, 20 метрлардан зарба берди. Тўп Яничичга тегиб, ён томондан майдонни тарк этди
19'
Вуууууҳ! Умарнинг зарбаси ўта хавфли бўлди! Олис бурчакка берилган айланма зарбани Нестеров ажойиб сэйв билан қайтарди!
18'
Яничич яна қоида бузди. Бу сафар дарвозага яқинроқ. 22 метр
17'
Умарнинг зарбаси анча ноаниқ бўлди
16'
Яничич Дугласга нисбатан фол ишлатди. "Ал-Айн" жарима зарбаси тепади. Дарвозагача 27 метрлар
15'
Кайо жарима майдончамиз ичида ҳимоячиларни чалғитиб зарба беришга муваффақ бўлди. Зарба кучли бўлмади, Нестеров тўпни эгаллади
15'
Вакилларимиз рақибнинг икки ҳужумини бартараф этишди
13'
Вуууҳ! Умар Абдулраҳмон йўл-йўлакай уч футболчимиздан ўтиб кетди ва жарима майдончасига кираётган Дугласга узатма берди. Дянфрес тўпни ўзига бўйсундира олмади. Акс ҳолда у яккама-якка вазиятга чиқаётганди
11'
Асприлла икки ҳимоячимиз орасидан ўтиб, йиқилди. Зотеев яхши ўйнади. Фол йўқ
10'
Хавфли вазият. Асприлла ўнг қанотда ҳимоячимизни чалғитиб, дарвозабон майдончасига узатма берди. Лукас Кайо тўпга бироз ета олмади
8'
Вууууҳ! Умарнинг чиройли узатмасини Ли Муюнг Жу "Локо" жарима майдончаси яқинида тўпни қабул қилди ва ичкаридаги шеригига узатма берди. Дуглас қабул қилди ва ўгирилганча кучли зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
7'
Олег Зотеев чап қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Холид Эйса тўпни эгаллади
3'
Вуууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Неманья Яничич дарвозабон майдончасининг олис бурчагидан бош билан зарба берди. Бироз ноаниқ
3'
Жамоалар ўйинни фаол бошлашди. Кападзе марказ бўйлаб юриш қилди ва чап оёқда зарба йўллади. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
0'
Диққат! Ўйин бошланди!
'
Бугун "Ал-Айн" тўқ бинафшаранг, "Локомотив" эса оқ рангли формада ҳаракат қилади. Ҳакамлар сариқ формани танлашган
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келиш арафасида
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Осиё чемпионлар лигасининг кузги мавсуми бошланди. Ушбу босқичнинг дастлабки ўйини доирасида "Локомотив" сафарда БААнинг "Ал-Айн" клубини қабул қилмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.