Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви

24 август, соат 20:00. Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Ўзбекистон)

ЎЗБЕКИСТОН

Егор Кримец (41)

1 : 0

БУРКИНА-ФАСО

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
21.Александр Лобанов
2.Егор Кримец
5.Анзур Исмоилов
6.Жасур Ҳасанов
7.Азиз Ҳайдаров
10.Жамшид Искандеров
11.Игорь Сергеев
13.Даврон Ҳошимов
16.Станислав Андреев
14.Жавоҳир Соҳибов
23.Элдор Шомуродов
  1.Аиме Зонго
4.Хернан Кайенде
6.Исмоил Загбе
5.Эдмонд Файсал Тапсоба
2.Якуба Кулибали
8.Юсуф Барро
14.Амаду Туре
10.Сибири Арнауд Санао
7.Абдулкарим Багуиан
11.Иброҳим Гуигама
12.Исмоил Лингани
ЗАҲИРА
12.Элдор Суюнов
3.Азим Ахмедов
4.Марат Бикмаев
9.Отабек Шукуров
15.Александр Мерзляков
17.Достонбек Хамдамов
18.Саламат Қутибаев
19.Зохид Абдуллаев
20.Руслан Мелзиддинов
22.Шохруз Норхонов
  16.Бубакар Конате
9.Тапсоба Сулаймоний
17.Фусейни Беао
3.Арманд Исмоил Оуэдраго
13.Исмоил Ҳамед Савадого
15.Саканде Сулаймоний
18.Стефан Банде
19.Раззоқ Бенин
20.Ҳассими Барри
САРИҚ КАРТОЧКА
Даврон Ҳошимов (11)
Зоҳид Абдуллаев (67)
Марат Бикмаев (90+2)
 
Амаду Туре (8)
Абдулкарим Багуиан (83)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Азиз Ҳайдаров (72)
 

Матн

90+5'
Ўйин якунланди. Ўзбекистон - Буркина-Фасо - 1:0.
90+2'
Марат Бикмаев сариқ карточка олди
90+2'
Вуууҳ! Стефан Банде чап қанотдан узатма берди. Тўп эса яқин устунга тегиб, майдонни тарк этди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
88'
Ўзбекистон бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз
88'
Буркина Фасода ўзгариш: Сибири Арнауд Санао ўрнига Исмоил Ҳамед Савадого тушди
86'
Меҳмон футболчиси олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ
86'
Буркина-фасоликларнинг ҳужумини Шукуров бартараф этди
85'
Зоҳид Абдуллаев жамоадошлари билан яхши комбинация ташкил қилиб, рақиб жарима майдончасига кирди, аммо рақиблар унга зарба бериш имконини беришмади
84'
Жаримадан етказилган узатмани африкалар қайтаришди
83'
Абдулкарим Багуиан огоҳлантириш олди. У Андреевнинг оёғи тагига хавфли ташланди
80'
Азим Аҳмедов ўнг қанотда бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва жарима майдончасига узатма берди. Вакилларимиздан ҳеч ким йўқ
79'
Бир киши кўп бўлиб қолган меҳмонлар ҳужум ташкил қилишга уринишмоқда. Ҳозирча самарасиз
76'
Вакилларимиз ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячилар бир амаллаб тўпни қайтаришди
75'
Ўзбекистонда яна ўзгариш: Жамшид Искандаров ўрнига Саламат Қуттибоев туширилди
74'
Африкалик футболчи Арманд Исмоил Оуэдраго олис масофадан кучли зарба йўллади. Лобанов тўпни юқорига кўтариб юборди
72'
Азиз Ҳайдаров майдондан четлатилди. У ўзини ортдан чалган футболчини очиқчасига тепиб йиқитди.
71'
Меҳмонлар тўп билан кўпроқ муомалада бўлишмоқда
70'
Ўзбекистонда ўзгариш: Игорь Сергеев ўрнига Марат Бикмаев тушди
67'
Зоҳид Абдуллаев сариқ карточка олди. Рақибнги ортдан йиқитгани учун
67'
Ўзбекистонда ўзгариш: Анзур Исмоилов ўрнига Отабек Шукуров туширилди
66'
Яна ўзгариш: Хернан Кафенде ўрнига Арманд Оуэдраго тушди
65'
Меҳмонларда яна ўзгариш: Амаду Туре ўрнига Саканде Сулаймоний тушди
64'
Буркина Фасода ўзгариш бўлди: Аброҳим Гуигама ўрнига Раззоқ Бенин тушди
63'
Зоҳид Абдуллаев бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кираётганида йиқилди. Қосимовнинг ҳуштаги жим
58'
Яхши ҳужум ташкил қилинди. Элдорнинг икки ҳимоячи орасидан берган узатмаси ўтганида Сергеев ва Абдуллаев дарвозабон қаршисида ёлғиз қолишарди.
56'
Жамшид бурчак тўпини ўйинга киритди. Сергеев бош билан зарба беришга уринди, Ноаниқ
54'
Ҳошимов ўнг қанотдан узатма берди. Зонго тўпни эгаллади
53'
Яна бир жарима зарбаси хавфли бўлди. Амаду Туре йўллаган зарба натижасида тўп устун ёнидан ўтиб кетди
52'
Вуууҳ! Буркина-фасоликлар жарима тўпини комбинация шаклида амалга оширишди. Ерлатиб етказилган тўп устидан бир футбол жарима майдончамиз ичида сакраб ўтиб кетди, бошқаси зарба беришга уринди. Зарба муваффақиятли чиқмади. Тўпни Лобанов эгаллади
50'
Буркина-Фасода ўзгариш: Исмоил Лингани ўрнига Ҳассими Барри тушди
50'
Африкаликлар ҳужум ташкил қилиб, бурчак тўпи ишлашди
47'
Искандеров жаримадан етказган узатмага Шомуродов бош билан зарба берди. Аиме Зонго тўни эгаллади
46'
Андреевга нисбатан чап қанотда фол ишлатилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
46'
Ўзбекистонда ўзгариш бўлмоқда: Жасур Ҳасанов ўрнига Зоҳид Абдуллаев, Даврон Ҳошимов ўрнига Азим Аҳмедов туширилди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Ўзбекистон - Буркина-Фасо - 1:0. Танаффус
45+1'
Кримец рақиб ҳужумини бартараф этди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Терма жамоамиз қарши ҳужумга ўтди, амо наониқ берилган узатма натижасида имконият йўққа чиқди
41'
ГООООЛ! Егор Кримец, 1:0! Жамшид Искандеров ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритди. Аиме Зонга тўпни қўлидан чиқариб юборди. Егор бош билан дарвозани ишғол қилди!
39'
Чап қанотдан жарима майдончасига кираётган Андреевга Жамшид узатма берди. Станислав офсайдда деб топилди
37'
Жаримадан етказилган узатмани ўзбекистонликлар қайтаришди
36'
Жарима майдончамизнинг чап ён чизиғи олдида Шерзод Қосимов жарима зарбаси белгилади
35'
Бурчакдан етказилган узатмани африкаликлар қайтаришди
34'
Ҳошимов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва рақиб жарима майдончаси узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
34'
Футболчиларимиз чап қанотда комбинация ташкил қилишди. Ҳасановнинг узатмасини Зонго эгаллаб олди
32'
Шомуродов икки ҳимоячи орасидан чиройли ўтиб кетиб, жарима майдончаси кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Ноаниқ
30'
Андреев чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Сергеев 7 метрдан бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
28'
Буркина-Фасо олис масофадан жарима майдончамизга узатма берди. Қайтарилган тўпга берилган зарба анча ноаниқ бўлди
25'
Ўзбекистонликлар яхши комбинация ташкил қилишди. Ҳасанов чап қанотдан узатма берди. Аммо тўп Сергеевдан ўтиб кетди
22'
Терма жамоамизда қарши ҳужумда яхши имконият юзага келаётганди, бироқ Шомуродовнинг узатмаси ноаниқ бўлди
19'
Эҳҳ! Яхши имконият! Искандеров бурчак тўпини ўйинга киритди ва Сергеев бош билан тўп йўналишини ўзгартирди. Дарвозабон майдончасидаги Кримец дарвозани ишғол қила олмади
17'
Африкалик футболчи офсайдда қолди
16'
Жасур Ҳасанов олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Ноаниқ
15'
Андреев чап қанотдан узатма берди. Ҳимоячилар тўпни бош билан қайтарди
12'
Шомуродов олис масофадан зарба йўллади. Ҳимоячига теккан тўпни дарвозабон майдондан чиқиб кетишига йўл қўймади
11'
Даврон Ҳошимов огоҳлантириш олди.
9'
Искандеров жаримадан йўллаган зарба натижасида тўп жонли девордан ўтмади
8'
Амаду Туре огоҳлантириш олди. Шомуродовнинг оёғига хавфли ташланди
7'
Ўзбекистон кўпроқ ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. Шомуродовнинг узатмасидан кейин Сергеев яккама-якка вазиятга чиқиб кетиши керак эди. Аммо Игорь тўпни тўхтата олмади ва тўпни дарвозабон эгаллади
4'
Хавфли вазият. Андреев чап қанотдан узатма берди. Шомуродов 8-9 метрлардан бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
2'
Меҳмонлар футболчиси Исмоил Лингани олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ
0'
Ўйин бошланди!
'
Бугун Ўзбекистон терма жамоасида Азиз Ҳайдаров сардорлик вазифасини бажаради
'
Энди эса навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига
'
Буркина-Фасо мадҳияси ижро этилмоқда
'
Диққат қилинг! Ўзбекистон ва Буркина-Фасо терма жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.