Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси-2016/2017

3-тур, 27 август, соат 16:30

ТОТТЕНХЭМ

Дэнни Роуз (72)

1 : 1

ЛИВЕРПУЛЬ

Жеймс Милнер (43-пенальти)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Мишел Ворм (Д)
02.Кайл Уокер
04.Тоби Альдервейрельд
15.Эрик Дайер
05.Ян Вертонген
03.Дэнни Роуз
20.Деле Алли
12.Виктор Ваньяма
11.Эрик Ламела
23.Кристиан Эриксен
10.Гарри Кейн
  22.Симон Миньоле (Д)
06.Деян Ловрен
02.Натаниэль Клайн
10.Филиппе Коутиньо
07.Жеймс Милнер
11.Роберто Фирмино
05.Жоржиньо Вейналдум
19.Садио Мане
20.Адам Лаллана
14.Жордан Хендерсон
32.Жоэль Матип
ЗАҲИРА
31.Люк МакГи (Д)
38.Камерон Картер-Викерс
33.Бен Дэвис
29.Гарри Уинкс
09.Винсент Янссен
25.Жошуа Онома
07.Сон Хеунг-Мин
  13.Александр Маннингер (Д)
35.Кевин Стюарт
16.Марко Груич
18.Альберто Морено
21.Лукас Лейва
27.Дивок Ориги
15.Даниэль Старриж
САРИҚ КАРТОЧКА
Дэнни Роуз (29)
Ян Вертонген (52)
Деле Алли (77)
 
Садио Мане (33)
Фелипе Коутиньо (45+1)
Деян Ловрен (63)

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. "Тоттенхэм" - "Ливерпуль" - 1:1
90+4'
Матип сариқ карточка олди
90+3'
Жамоалардан биттадан ўзгариш бўлди
90+3'
Энди мезбонлар қарши ҳужум ташкил қилишди. Аммо Онома офсайдда қолди
90+2'
Вууууҳ! "Ливерпуль" қарши ҳужумда жуда яхши имкониятга эга бўлди. ҲИмоячи тўпни майдон ташқарисига чиқаришга улгурди
90'
Вууууҳ! Фирмино чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва орқароқда очиқ турган жамоадошига узатма берди. Вейналдумнинг зарбаси ҳимоячининг қўлидан ўз йўналишини ўзгартирди ва уни Ворм эгаллади. Пенальти йўқ
88'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Садио Мане ўрнига Даниэль Старриж тушди
85'
"Тоттенхэм" бурчак тўпини ўйинга киритди. Алдервейрельд бош билан берган зарба натижасида тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
83'
"Тоттенхэм"да ўзгариш: Харри Кейн ўрнига Жошуа Онома тушди
80'
Клайн жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ
80'
Вуҳ! Фирмино жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва дарвоза томон зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан ортга қайтди
77'
Деле Алли сариқ карточка олди. Ҳакам билан тортишгани учун
75'
Мане жарима майдончасига кираётган Ориги томон узатма берди. Ҳужумчи тўпга ета олмади
72'
ГООООООЛ! Дэнни Роуз, 1:1! Майдон эгалари ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Дайер етказган узатма ҳимоячиларнинг бошига тегиб орқароқдан жарима майдончасига кириб келган Роузга келиб тушди. Дэнни бирга бир вазиятда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
70'
Ориги офсайдда қолди
69'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Коутиньо ўрнига Дивок Ориги тушди
67'
Фирмино жарима майдончасига кираётган Милнер йўналишига узатма берди. Тўпга ҳимоячилар биринчи бўлиб етиб келишди
64'
ВУУУУҲ! Бурчакдан етказилган зарбага Тоби Алдервейрельд бош билан аниқ зарба берди. Яқин бурчакка кираётган тўпни Миньоле майдон ташқарисига чиқаришга муваффақ бўлди
64'
Эрик Ламела жарима майдончасининг ўнг томонида белгиланган жарима зарбасини тўғридан-тўғри дарвоза томон айлантирди. Миньоле тўпни юқорига кўтариб юборди
63'
Деян Ловрен сариқ карточка олди
62'
Вууууууҳ! Дайер ўнг қанотдан жарима майдончаси чизиғи яқинига узатма берди. Эрикссен 15 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
59'
Учрашувдаги ташаббус ва ҳужумлар сони бўйича устунлик "Ливерпуль" томонида
56'
Садио Мане дарвозани ишғол қилди, бироқ аввалроқ Коутиньо жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилаётганида офсайдда қолган экан
53'
ВУУУУУҲ! Бурчакдан етказилган узатмага Жоэль Матип бош билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсинини силаганча майдонни тарк этди
52'
Ян Вертонген огоҳлантирилди
47'
Вууууҳ! Вейналдум жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва "Тоттенхэм" кучли зарба берди. Тўп дарвоза тўсин ва устунлари кесишган жой яқинидан ўтиб кетди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45+4'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Тоттенхэм" - "Ливерпуль" - 0:1. Танаффус
45+3'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Фирмино бош билан тўпни қайтарди
45+2'
Мане Фирминони бирга бир вазиятга чиқаришга уринди. Альдервейрельд тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
45+1'
Фелипе Коутиньо огоҳлантириш олди. Жарима тўпини тезкор ўйинга киритаётган футболчига халал бергани учун
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
43'
ГООООЛ! Жеймс Милнер, 0:1! Дарвозабон бошқа томонга ташланди, ярим ҳимоячи бошқа бурчакка зарба берди.
42'
ПЕНАЛЬТИ! "Тоттенхэм" дарвозасига! Эрик Ламела чап қанотдан жарима майдончасигна кириб келган Фирминони ортдан йиқитди!
42'
Коутиньо чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ёрдамга келган Фирминога узатма берди. Ҳимоячи тўпни эгаллаб, хавфни бартараф этди
40'
Мана офсайдда қолди.
39'
"Ливерпуль" яхши ҳужумни оддий вазиятдаги ноаниқ зарба орқали йўққа чиқарди
35'
"Ливерпуль" ҳужум қилаётганида Садио Мане яна ўша хатога йўл қўйди ва рақиб оёғини босиб олди. Икки дақиқа олдин у айнан шундай вазият учун огоҳлантирилганди. Ҳакам уни кечирди
33'
Садио Мане сариқ карточка олди.
30'
Садио Мане майдон марказидан рақибдан тўпни олиб қўйди ва олдинга бориб, жарима майдончасига кираётган жамоадошига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни олиб қолишди
29'
Дэнни Роуз сариқ карточка олди.
28'
"Тоттенхэм"да мажбуриш ўзгариш: Жароҳат олган Кайл Уокер ўрнига Винсент Янссен тушди
25'
Оҳо! Мане жарима майдончасига чап томондан кирган Коутиньога узатма берди. Фелиппе кўкраги билан тўпни ўзига бўйсундирди ва дарвозабон майдончаси бурчагидан зарба берди. Яқин бурчакка берилган зарбани Ворм қайтарди ва тўпни эгаллади
23'
Милнер мезбон футболчисидан тўпни олиб қўйди ва Коутиньога берди. Фелиппе жарима майдончасига кирар-кирас зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, тўсин устидан ўтиб кетди. Бурчак тўпи
22'
Вуууҳ! Мане ва Ворм ўртасидаги яккама-якка жангда яна "Тоттенхэм" дарвозабони устун келди. Бу сафар Мишел жарима майдончасини тарк этганча, ҳужумчидан тўпни олиб қўйди
19'
Жарима майдончасининг чап томонига узатма берилди. Мишел Ворм Маненинг оёғига тагига "подкат" орқали ташланди ва тўпни олиб қўйди. Ҳужумчи эса йиқилди. Пенальти йўқ
18'
"Қизиллар" чап қанотда комбинация ташкил қилишди ва Коутиньо жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
15'
Мезбонлар жарима майдончасига кирган Садьо Манега узатма берилди. Ҳужумчи ўзи йиқилиб тушди ва вазяитни қўлдан чиқарди
14'
"Ливерпуль" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Дарвозабон майдончасига кираётган Коутиньога узатма берилди. Фелипе офсайдда қолган экан. Дарвоза олдида ўта хавфли вазият юзага келганди
13'
Вуууҳ! "Тоттенхэм"да яхши имконият юзага келди. Чап қанотдан жарима майдончасига етказилган узатмани Роуз бош билан қайтарди. Деле Алли жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Ноаниқ
11'
Ўйин темпи бироз пасайди
6'
Вуууҳ! "Тоттенхэм" жарима майдончасининг чап қанотидан жарима зарбасини амалга оширди. Дарвоза томон берилган зарбани Миньоле қайтаришга муваффақ бўлди.
5'
ВУУУУУУУҲ! Дастлабки ўта хавфли вазият! Меҳмонлар лондонликлар жарима майдончаси яқинида тўпни олиб қўйишди ва жарима майдончасига кираётган Фирминони тўп билан таъминлашди. Бразилиялик ярим ҳимоячи нариги томонда очиқ турган Котиньога узатма берди. Фелипенинг яқин бурчакка берган зарбасини Ворм аввал оёғи билан қайтариб, сўнгра қўли билан эгаллаб олди!
3'
"Тоттенхэм" марказ бўйлаб икки марта рақиб жарима майдончасига уринди. "Қизиллар" ҳужумни бартараф этишди
0'
Ассалому алайкум. қадрли футбол мухлислари! Англия Премьер-лигасида 3-тур баҳсларига старт берилди. "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйиндан матнли онлайн трнасляцияни бошладик!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.