Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси-2016/2017

3-тур, 27 август, соат 21:30

ХАЛЛ СИТИ

0 : 1

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Маркус Рэшфорд (90+2)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
16.Элдин Якупович (Д)
06.Кертис Дэвис (С)
03.Эндрю Робертсон
11.Сэм Клукас
07.Дэвид Мейлер
27.Аҳмад ал-Муҳаммадий
10.Роберт Снодграсс
14.Жейк Ливермур
08.Том Хаддлстоун
09.Абель Эрнандес
20.Адама Диоманде
  01.Давид де Хеа (Д)
23.Люк Шoу
17.Дейли Блинд
03.Эрик Байи
08.Хуан Мата
06.Поль Погба
25.Антонио Валенсия
27.Маруан Феллайни
11.Антони Марсиаль
09.Златан Ибраҳимович
10.Уэйн Руни (С)
ЗАҲИРА
12.Душан Куцьяк (Д)
15.Шон Малони
36.Грег Оллей
05.Гарри Макьюир
37.Жош Клакстоун
29.Жарод Бовен
39.Бен Хинчлифе
  20.Серхио Ромеро (Д)
12.Крис Смоллинг
21.Андер Эррера
22.Генрих Мхитарян
18.Эшли Янг
28.Морган Шнайдерлин
19.Маркус Рэшфорд
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Маруан Феллайни (23)

Матн

90+5'
Ўйин якунланди. Қўшиб берилган дақиқаларда "МЮ" ғалабани илиб кетди!
90+2'
Моуриньо ўзгаришга қўл урди. Уэйн Руни ўрнига Крис Смоллинг тушди
90+2'
ГОООООООЛ! Маркус Рэшфорд, 0:1! Руни чап қанотдан бир ҳимоячидан ажойиб тарзда ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Рэшфорд 2 метрдан тўпни дарвозага буриб қўйди
90+2'
Вууууҳ! "Халл" гол уришига бир баҳя қолди! Мейлер 17 метрдан кучли зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
90+1'
Погбанинг бу сафарга зарбаси ҳам ноаниқ бўлди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
89'
Вууҳ! Мхитарян олис масофадан аниқ зарба берди. Якупович тўпни эгаллади
88'
Вуууууҳ! Погба! Жариам майдончаси ярим айланаси чизиғи устидан зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди!..
86'
Рэшфорд ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Тўп ҳеч кимга тегмай, нариги қанотга ўтиб кетди
84'
"МЮ" кетма-кет иккинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Погба оёғини баланд кўтариб, ҳимоячига нисбатан хавфли ўйин намойиш қилди.
83'
"Халл Сити"да ўзгариш: Абель Эрнандес ўрнига Гарри Оллей тушди
82'
Вуууууҳ! Ҳимоячининг хатосидан кейин меҳмонлар ўта қулай вазиятга эга бўлишди. Мхитаряннинг зарбасини ҳимоячи ўзига қабул қилди
80'
Бурчак тўпидан кейин ташкил этилган ҳужум хавфли бўлди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
79'
Вууууҳ! Рэшфорд! У жарима майдончасига бурчакдан кириб борди ва ҳимоячилар орасида бўлишига қарамасдан олис бурчак томон зарба берди. Якуповичдан ажойиб сэйв
78'
Бу сафар Погба жаримадан ўз омадини синаб кўрди. Ноаниқ
77'
Девид Мейлер сариқ карточка олди. Дарвозагача 22 метрлардан жарима зарбаси
76'
Мхитаярн 22 метрлардан берган зарбани Якупович эгаллади
76'
"МЮ" ҳимоячилари қайтарган тўпни Хаддлстоун 19 метрлардан дарвоза томон тепди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
75'
Вууууҳ! Хаддлстоун жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп рекошет ҳолатида устун ёнидан ўтиб кетди
74'
Вууҳ! Ўнг қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмани ҳимоячи бош билан қайтарди. Руни 15 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Устун ёнидан ўтиб кетди
72'
Златан жаримадан зарба берди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди
72'
"МЮ"да ўзгариш: Хуан Мата ўрнига Маркус Рэшфорд тушди
71'
Том Хаддлстоун сариқ карточка олди. У олдинга интилаётган Мхитарянни йиқитди
69'
Мхитарян ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар қайтаришди
68'
Мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди, аммо тезда тўпни йўқотишди
66'
Погба олис масофадан кучли зарба берди. Ноаниқ
65'
"МЮ" босимни ошириб бормоқда. "Халл" охиригача ҳимоялана олармикин?
63'
Вуууҳ! Ибраҳимович жарима майдончаси ичида Руни етказган узатмани бутсасининг ёни билан Матага узатди. Хуан дарвозабон қаршисида деярли ёлғиз қолди, аммо офсайд
62'
Бурчакдан етказилган узатмани мезбон ҳимоячилари қайтаришди
62'
Вууҳ! "Халл" жарима майдончасига етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди. Ибраҳимович 20 метрлардан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди
60'
"МЮ"да ўзгариш: Марсиал ўрнига Генрих Мхитарян тушди
60'
Марсиал олис масофадан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
58'
Валенсия ўнг томондан дарвоза олдига узатма берди. Якупович тўпни эгаллади
55'
Ўйин томонларнинг навбатма-навбат ҳужуми остида ўтмоқда, аммо голга тортадиган вазият юзага келмаяпти
48'
"Халл Сити"да ўзгариш бўлди. Снодграсс ўрнига Шон Малони тушди
48'
Погба жарима майдончасидаги Златан йўналиши бўйлаб узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус
45+2'
Абель Эрнандес жарима майдончасига кирди ва Блинд таъқиби остида дарвоза томон зарба берди. Де Хеани тўпни қабул қилди
45'
Вууууҳ! Руни дарвозабон майдончасига узатма берди. Ибраҳимович тўпни дарвозабондан олиб ўтиб, ўткир бурчак остида товони билан зарба берди. Тўп тўрга ён томондан тегди. Боз устига, Златан офсайдда қолган экан
45'
Погбага нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 30 метр масофа
43'
Яхши вазият. Валенсия жарима майдончасига етказган узатмага Хуан Мата 12-13 метрлардан бош билан зарба берди. Зарба аниқ бўлди, аммо посбон тўпни эгаллаб олди
39'
Вуууҳ! Руни жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни қабул қилди ва дарвоза олдига узатма берди. Марсиалга нисбатан ҳимоячи чаққонроқ ҳаракат қилди ва хавфни бартараф этди
37'
Вуууҳ! Хавфли вазият! Мата ўнг томондан жарима майдончасигага кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Якупович узатмани қайтарди, Руни 5 метрдан дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза чизиғи устида турган Дэвиснинг қорнига тегиб қайтди
36'
Мезбонлар яхши ҳужум ташкил қилишди. Олис масофадан жарима майдончасига етказилган узатмага Эрнандес бош билан зарба берди. Де Хеа тўпни эгаллади
34'
Хуан Мата аниқ айланма зарба берди. Аммо тўп айнан дарвозабон турган жойга борди ва Якупович уни эгаллади
33'
Жарима майдончаси ярим айланаси олдида Хуан Матага нисбатан фол ишлатилди. Хавфли зарба бўлиши мумкин
32'
Погба олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Якупович осонгина тўпни қабул қилди
30'
Меҳмонлар бу сафар ўнг қанотда комбинация ташкил қилишди ва Феллайни жарима майдончасига узатма берди. Бу сафар ҳам хавф бартараф этилди
29'
Чап қанотдан "Халл Сити" жарима майдончасига етказилган узатмани ҳимоячилар эгаллаб олишди
26'
"МЮ" дарвозаси олдидан хавф вазият. Дарвозабон майдончасига етказилган тўп учун Снодграсс ва Люк Шоу кураш олиб боришди. Де Хеани тўпни эгаллаб олди, аммо "Халл" футболчиси устун урилиб кетди ва жароҳат олди
25'
Вуууууҳ! Роберт Снодграсс жаримадан жуда ажойиб зарба йўллади. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди
23'
Феллайни жарима майдончаси яқинида Диомандени чалиб йиқитди ва огоҳлантириш олди
22'
Погба жарима майдончасига кирган Матага узатма берди. Хуан тўпни қабул қила олмади
19'
Мезбонлар зич ҳимояланиб, манкунианликлар ҳужум ташкил қилиш имкониятини беришмаяпти
17'
Хуан Мата бурчак тўпини ўйинга киритди. Ал-Муҳаммадий бош билан тўпни қайтарди
10'
Вуууҳ! Марсиал жарима майдончаси бурчагидан узатма берди. Златан дарвозага тескари турган ҳолда тўпни ортга урди. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди
9'
"МЮ" қисқа паслар орқали мезбонлар жарима майдончасига киришга уринди. Марсиал Ибраҳимович томон берган узатмани ҳимоячилар эгаллаб олишди
6'
Ҳозирча дарвозалар олдида хавфли вазиятлар йўқ.
0'
Баҳс бошланди. Тўпни ўйинга "Юнайтед" футболчилари киритиб беришди
'
Учрашув бошланиш арафасида
'
Хайрли оқшом футбол мухлислари. "МЮ" сафарда "Халл Сити" клуби меҳмони бўлмоқда. Жамоалар майдонга чиқиб келишди
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.