Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

2-тур, 27 август, соат 23:13. Бош ҳакам: Рикардо Де Бургос Бенгоечеа (Бильбао)

РЕАЛ МАДРИД

Мората (60)
Кроос (81)

2 : 1

СЕЛЬТА

Орельяна (67)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13 Кико Касилья (Д)
2 Даниэль Карвахаль
4 Серхио Рамос (К)
5 Рафаэль Варан
12 Марсело
19 Лука Модрич
20 Марко Асенсио
8 Тони Кроос
11 Гарет Бэйл
14 Каземиро
21 Альваро Мората
  1 Серхио Альварес (Д)
2 Уго Мальо (К)
19 Хонни Кастро
22 Густаво Кабрал
7 Тео Бонгонда
6 Неманья Радоя
8 Пабло Эрнандес
14 Фабио Орельяна
18 Даниэль Васс
24 Факундо Ронкалья
9 Йон Гвидетти
ЗАҲИРА
3 Пепе
10 Хамес Родригес
16 Матео Ковачич
23 Данило
18 Мариано Диас
17 Лукас Васкес
  26 Иван Вильяр (Д)
20 Серхи Гомес
21 Карлес Планас
28 Папе Чейх
11 Пионе Систо
10 Яго Аспас
23 Йосип Сене
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Мальо (52)
Кастро (55)

Матн

'
Реал қийин ўйинда ғалаба қозона олди. Эътиборингиз учун рахмат!
90+3'
Ўйин тугади
90+2'
Хамес чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, зарба йўллашга қарор қилди. Альварес тўпни қайтара олди
90+2'
Сельтанинг хавфли ҳужуми зарбагача етиб бормади
90+1'
Бурчак зарбасини амалга оширган Реал тўпни назорат қилиб туришни маъқул топди
90+1'
Васкес жарима майдонига кириб келиб, ҳимоячи билан курашда зарба йўллади. Бурчак тўпи
90'
3 дақиқа қўшиб берилди
89'
Сўнгги дақиқалар, Реал тўпни назорат қилмоқда
88'
Сельтанинг бурчак зарбасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтара олишди
86'
Сельта яна бир вазиятни қўлдан чиқарди. Эрнандес тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига оширганида, Аспас яқин масофадан уни боши билан дарвозага йўллаши мумкин эди. Ҳимоячи сўнгги паллада тўпни қайтариб қолди
85'
Хавфли вазият! Бурчакдан оширилган тўпга чиқишда Касилья хатога йўл қўйди. Бонгонда уни боши билан дарвозага йўллаганида, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
83'
Сельта ҳам фаоллашиб қолди, улар ҳужумга ўтишмоқда
81'
Васкес ўнг қанотда тўпни эгаллаб олиб, уни марказдан келаётган Кроосга етказди. Тони жарима майдони чизиғидан кучли ва аниқ зарба йўллаб, дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди!
81'
ГОООЛ!!! Кроос!!! Реал!!!
81'
Васкес жарима майдонига тўпни етказганида Бэйл яқин масофадан тўпни боши билан дарвозага йўллади. Альварес ўз ўрнида!
80'
Сельтанинг уч футболчиси бир ҳимоячига қарши чиқиб келишаётган эди, аммо улар тўп оширишда хатога йўл қўйишди
79'
Бэйл тўпни жарима майдонига етказди, ҳимоячилар уни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
78'
Реал катта куч билан ҳужум қилмоқда, бироқ Сельтанинг ҳимояси ҳозирча мустаҳкам
77'
Мората ўрнига Мариано тушди
76'
Васс ўрнига Папе тушди
75'
Васкес ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказди. Альварес тўпни осонлик билан эгаллаб олди
74'
Реал ҳужум уюштирмоқда, бироқ дарвоза томон зарба беролмаяпти
72'
Гвидетти ўрнига Аспас тушди
71'
Реалнинг бурчак зарбасидан сўнг Варан тўпга тайинли зарба беролмади
69'
Модрич ўрнига Хамес Родригес тушди
68'
Реал ҳимоячиларининг хатосидан Орельяна унумли фойдаланиб қолди
67'
Гвидетти тўпни Орельянага оширди. Жарима майдони чизиғида турган футболчи кучли ва аниқ зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди!
67'
ГОООЛ!!! Орельяна!!! Сельта!!!
66'
Яна бир вазият! Васкес тўпни жарима майдонига етказди, Бэйл яқин масофадан боши билан зарба йўллади, салгина ноаниқ
65'
Асенсио ўрнига Лукас Васкес майдонга тушди
64'
Кроос ажойиб тўп ошириш билан Моратани дарвозабон билан юзма-юз чиқарди. Мората дарвозанинг узоқ бурчагига тўпни йўллаганида, у устунга тегиб қайтди!
63'
Каземиро прессинг қилиб, ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва зудлик билан узоқ масофадан зарба йўллади. Аммо ноаниқ
61'
Реал сўнгги дақиқалардаги ташаббусни голга айлантира олди
60'
Модрич тўпни жарима майдонига етказди. Асенсио уни эгаллаб олиб дарвозабон билан яккама-якка қолган вазиятда оҳиста зарба йўллади. Альварес тўпни қайтар олди, бироқ қайтган тўпга етиб келган Мората кучли зарба билан уни дарвозага йўллади!
60'
ГОООЛ!!! Мората!!! Реал!!!
59'
Мората жуда қулай вазиятга чиқиб бораётган эди, бироқ яна офсайд
57'
Реал босимни оширмоқда. Кросс ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказди, Асенсионинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
56'
Жуда хавфли!!! Бэйл 25 метр масофадан тўпни дарвозанинг юқори бурчагига аниқ йўллаган эди. Альварес маҳорат билан тўпни қайтарди!
55'
Бэйлни йиқитган Кастро огоҳлантирилди
54'
Сельтанинг ҳужумида Орельяна офсайдга тушиб қолди
53'
Бэйл 32 метр масофадан белгиланган жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллади. Тўп жуда ноаниқ кетди
52'
Моратани чалиб йиқитган Мальо огоҳлантирилди
51'
Асенсио икки ҳимоячи орасида турган бўлишига қарамасдан, узоқ масофадан зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида
50'
Реал ҳам ҳужумда фаоллашиб қолди, бироқ Сельта ҳимоясини ёриб ўтолмаяпти
49'
Бэйл ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирганди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
48'
Сельта ҳимоячиси Мальо узоқдан зарба йўллади, аммо жуда ноаниқ
47'
Сельта бўлимни фаол бошлади, жамоа дадил ҳужумга ўтмоқда
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим тугади, ҳозирча ҳисоб очилмади. 15 дақиқа дам оламиз
45'
1 дақиқа қўшиб берилди
43'
Мората чап қанотдан яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, аммо офсайд
42'
Сельта 25 метрдан белгиланган жарима зарбасини амалга оширди. Радоянинг кучли зарбасини Касилья осонлик билан ушлаб олди
40'
Бэйл дарвозабон Альвареснинг ҳушёрлигини чамаси 30 метрдан йўлланган кучли зарба билан текшириб кўрди. Йўқ, ҳушёр экан!
39'
Сельтанинг хавфли ҳужуми, Бонгонда чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида Варан уни ўз дарвозасига йўллашига сал қолди. Тўп рикошет билан майдон ташқарисига чиқиб кетди
38'
Ўйин сурати яна бироз пасайди, Сельтанинг фаоллиги оқибатида Реал ҳужумлари камайди
36'
Сельтанинг ҳужуми зарбагача етиб бормади, Реал тўпни эгаллаб олди
35'
Реал ташаббусни қўлга олди, Сельта асосан ҳимояда ўйнамоқда
33'
Бурчакдан оширилган тўпни Бэйл боши билан дарвоза томон йўллади, аммо жуда ноаниқ
32'
Хавфли вазият!!! Чиройли комбинация оқибатида Модрич узоқ масофадан аниқ зарба йўллаган эди, аммо Альварес дарвозанинг юқори бурчагигиа кириб кетаётган тўпни қайтара олди
31'
Бош ҳакам Сельта дарвозабонини вақтни чўзмасликка чақирмоқда
30'
Реал яна бир вазиятни қўлдан чиқарди. Марсело тўпни жарима майдонига оширганида, қулай вазиятда турган Мората тўпга тайинли зарба беролмади
29'
Жуда хавфли!!! Модрич чамаси 25 метрдан кучли зарба билан тўпни дарвозага йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!
27'
Зидан жамоани олдинга чорламоқда, мухлислар уларнинг сустлигидан норози
26'
Реалнинг ҳужумлари қовушмаяпти, Сельта яхши ҳимояланмоқда, кези келганда хавфли ҳужум қилмоқда
24'
Яна бир вазият! Бонгонда Карвахални алдаб ўтиб, жарима майдонига кириб келди. У тўпни ўнг томондан келаётган Вассга ошириши мумкин эди, аммо зарба беришга қарор қилди. Натижада тўп ноаниқ кетди
22'
Сельта чап қанотдан хавфли ҳужум уюштирди. Бонгонда жарима майдонига ёриб кириб, кучли зарба йўллади. Касилья тўпни ушлаб олди
21'
Ўйин сурати юқори эмас. Мавсумнинг боши экани кўриниб турибди, жамоаларнинг жисмоний ҳолати маромига етмаган
19'
Сельтанинг хавфли ҳужуми. Бонгонда чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказди. Васс дарвоза томон кучли зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди
17'
асенсио чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. Бэйл боши билан зарба йўллади, аммо ноаниқ
15'
Реал ташаббусни қўлга олди, тўп уларда кўпроқ ушланиб турмоқда
14'
Сельта дарвозабони тўпни ҳимоячисига оширишда хатога йўл қўйди, натижада уни эгаллаб олган Модрич узоқ масофадан кучли зарба йўллади. Бироқ дарвозабон ўз хатосини тўғирлаб, тўпни ушлаб олди
13'
Мората жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади, тўп дарвозанинг юқори бурчагига кириб кетишига сал қолди
10'
Дастлабки ўн дақиқа давомида дарвоза томон йўлланган зарба бўлмади
8'
Сельта тезкор ҳужум уюштирмоқчи бўлди, бироқ олдинга етказилган тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
7'
Мората ўнг қанотда ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозабон билан юзма-юз чиқмоқчи эди, аммо тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
6'
Модрич ўнг қанотдан тезкор ҳужум уюштириб, тўпни жарима майдонига етказди, бироқ ҳимоячилар уни қайтара олишди
5'
Сельтанинг ҳужумида Орельяна офсайдга тушди, акс ҳолда ўнг қанотдан хавфли ҳужум бўлиши мумкин эди
4'
Сельта ўз майдонида тўпни назорат қилмоқда
3'
Мората ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди, икки футболчини алдаб ўтди, аммо зарба беришга улгурмади. Тўпни дарвозабон илиб олди
2'
Реалнинг дастлабки ҳужумида Мората офсайдга тушиб қолди
1'
Сельтанинг ҳужумида Гвидетти жарима майдонига ёриб кирди, бироқ ҳимоячилар унга зарба бериш учун имконият беришмади
1'
Ўйин бошланди
'
Жамоалар Италиядаги зилзила қурбонлари хотирасига 1 дақиқа сукут сақламоқда
'
Жамоалар майдонга тушиб келишди
'
Сизларни "Реал" - "Сельта" ўйинини кузатиб боришга таклиф қиламиз
'
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.