Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси

«С» гуруҳи, 1-тур. 13 сентябрь, соат 23:45

БАРСЕЛОНА

Лионель Месси (3, 27, 60)
Неймар (50)
Андрес Иньеста (59)
Луис Суарес (75, 88)

7 : 0

СЕЛТИК

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01. Марк-Андре тер Штеген (Д)
18. Хорди Альба
23. Самуэль Юмтити
03. Жерар Пике
20. Серхи Роберто
21. Андре Гомес
04. Иван Ракитич
05. Серхио Бускетс
10. Лионель Месси
09. Луис Суарес
11. Неймар
  24. Дорус де Врис (Д)
23. Микаэль Лустиг
06. Нир Битон
12. Кристиан Гамбоа
28. Эрик Святченко
02. Коло Туре
63. Киран Тирни
08. Скотт Браун
27. Патрик Робертс
11. Скотт Синклейр
10. Мусса Дембеле
ЗАҲИРА
13. Яспер Силлессен (Д)
19. Лукас Динь
07. Арда Туран
08. Андрес Иньеста
12. Рафинья
14. Хавьер Маскерано
17. Франциско Алькасер
  01. Крейг Гордон (G)
03. Эмилио Исагирре
34. Эоган ОКоннелл
42. Каллум Макгрегор
14. Стюарт Армстронг
18. Том Рогич
49. Джеймс Форрест
САРИҚ КАРТОЧКА
Марк-Андре тер Штеген (23)
Иван Ракитич (40)
 
Скотт Браун (56)

Матн

90+2'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Селтик" - 7:0!
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
88'
ГОООООЛ! Луис Суарес, 7:0! Месси чап томондан дарвозабон майдончасига узатма берди ва уругвайлик футболчи дарвозанинг бўш қолган қисмига тўпни буриб қўйди
88'
ВУУУУҲ! Месси жарима майдончаси ярим айланаси ичидан зарба йўллади. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди
83'
Суарес офсайдда қолди
75'
ГООООООЛ! Луис Суарес, 6:0! Неймарнинг узатмасидан кейин уругвайлик футболчи дарвозабон майдончаси чизиғи устида тўпни кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва айланган ҳолда чап оёқда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! Неймардан 4та голли пас!
74'
Ҳали гол кўрамиз шекилли. Энрике шогирдлари тўхтовсиз ҳужум қилишда давом этишмоқда
70'
Месси узатма берди, Суарес офсайдда
68'
"Селтик"да иккита ўзгариш: Патрик Робертс ўрнига Стюарт Армстрронг, Эрик Святченко ўрнига Эоган О'Коннелл тушди
67'
Майдон эгалари бурчак тўпини ўйинга киритишди. Такрорий ҳужум пайтида Неймар офсайдда қолди
65'
"Селтик" футболчиси майдон марказида тўпни эгаллади ва олдинга чиқиб кетган Тер Штегенни кўриб, зарба берди. Германиялик посбон тўпни қабул қилди
61'
"Барселона"да ўзгариш: Бускетс ўрнига Рафинья тушди
60'
ГООООООЛ! Лионель Месси, 5:0! Хет-трик! Аргентиналик футболчи ўнг томондан жарима майдончасига кираётган Суаресга узатма берди. Луис тўпни дарвозага олдига етказди. Месси етиб келди ва тўпни дврвозаша буриб қўйди
59'
ГООООООЛ! Андрес Иньеста, 4:0! Неймар чап қанотдан олдинга ўтди ва орқароққа — жарима майдончаси чизиғи яқинига узатма берди. Иньеста тўпни ерга туширмасдан кучли зарба билан тўрга жойлади!
57'
Альбанинг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончасига кирди, аммо рақибга тўпни олдирди
56'
Скотт Браун сариқ карточка олди
54'
Каталонияликлар хотиржамлик билан тўпни назорат қилишмоқда
50'
ГООООООЛ! Неймар, 3:0! Бразилиялик футболчи 23 метрлардан жарима зарбасини йўллади. Тўп дарвозабоннинг қўлига тегиб, тўққизликка кириб кетди
49'
Мессига нисбатан жарима майдончаси ташқарисида фол ишлатилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
46'
"Барселона"да ўзгариш: Иван Ракитич ўрнига ўйинни Андрес Иньеста давом эттиради
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Селтик" - 2:0. Танаффус
44'
Вууууҳ! "Барселона" кетма-кет 3 марта қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончасига ёриб киришга уринди. Сўнгги уриниш пайтида Неймар чап қанотдан ичқарига кирди ва 11 метрли нуқта устига узатма берди. Сакраб келган тўпга Месси зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
42'
Киран Тирни "Барселона" жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва дарвозани ишғол қилди. Аммо яққол офсайд!
40'
Иван Ракитич сариқ карточка олди. У тактик фол ишлатиб, рақиб қарши ҳужумини тўхтатди
35'
ВУуууҳ! Яна бир ўта хавфли қарши ҳужум! Мессининг узатмасидан кейин Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячини алдаб, ўнг оёқда зарба берди. Дарвозабон зарбани қайтарди
34'
Бурчакдан етказилган узатмага Ракитич зарба берди. Дарвозага кираётган тўпни устун ёнида турган ҳимоячи қайтарди
33'
Хавфли қарши ҳужум! Гомес-Неймар-Альба узатмасидан кейин Хорди чап қанотдан жарима майдончаси кирди ва дврвоза олдига узатма берди. Дарвозабон ва ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
32'
Вуууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Андре Гомес жарима майдончасига кирди ва жарима майдончаси чизиғи устида турган Суаресни тўп билан таъминлади. Луис парашют услубида зарба берди. Бироз ноаниқ
30'
Мезбонлар ҳужум қилишда давом этишмоқда ва бурчак тўпи ишлашди
27'
ГОООООООЛ! Лионель Месси, 2:0! Неймар ва Месси "девор" услубида "Селтик"нинг бутун ҳимоясини алдаб ўтишди ва Лео бўш қолган дарвозага тўпни юмалатиб қўйди!
24'
Пенальти белгиланган вазиятда Тер Штегенга сариқ карточка кўрсатилди
24'
Мусса Дембеле томонидан йўлланган зарбани Тер Штеген қайтарди!
23'
"Барселона" дарвозасига пенальти! Меҳмонлар Мусса Дембелени жарима майдончасига ичига бошлашди. Ҳужумчи тер Шетегенни алдаб ўтаётганида, Дембеле дарвозабоннинг қўлига урилиб йиқилди
23'
Вуууҳ! Неймар жарима майдончаси бурчагида тўпни эгаллади ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Месси тўпга бироз ета олмади
21'
"Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўпни Месси эгаллади, бир ҳимоячини алдади ва олис устун томон узатма берди. Тўп томондан майдонни тарк этди
17'
Чап қанотдан дарвозабон майдончачига яқинлашаётган Суаресга Месси узатма берди. Луис узатмага бироз ета олмади
16'
Вуууууҳ! Месси жарима майдончаси ташқарисидан бир ҳимоячининг оёқлари орасидан тўпни олиб ўтди ва чап оёқда дарвозабоннинг ўнг бурчаги томон зарба берди. Зарба ноаниқ
14'
Месси бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар тўпни эгаллаб, ҳужумга ўтишди
13'
"Кўк-анорранглилар" тўпни узоқ вақт назорат қилишди ва бурчак тўпи ишлашди
10'
Шотландияликлар ўнг қанотдан "Барса" дарвоза олдига узатма беришди. Тер Штеген тўпни эгаллади
9'
Месси ўнг қанотдан тўпни қабул қилди ва жарима майдончасига кираётган Луис Суарес томон узатма берди. Бироз ноаниқ чиқди узатма
6'
Месси аниқ узатма билан Альбани бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Аммо офсайд
3'
ГОООООООЛ! Лионель Месси, 1:0! Каталонияликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Альба тўпни эгаллаб, қанотда орқароқда турган Неймарга етказди. Бразилиялик ҳужумчи бир ҳимоячидан ўтиб, чап томондан жарима майдончасига кираётган Мессига пас берди. Лионель йўлига ҳеч ким қарши чиқмади ва у кучли зарба билан ўткир бурчак остидан дарвозани ишғол қилди!
3'
Вуууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Луис Суарес рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилишга уринди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
0'
Ўйин бошланди!
'
"Барселона" ўз майдонида "Селтик"ни қабул қилмоқда. Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Учрашув бошланиш арафасида
'
Диққат, диққат! Европа чемпионлар лигасида гуруҳ босқичи бошланмоқда!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.