Кириш Регистрация
10/05 23:45 Фрозиноне 0-5 Интер
11/05 00:00 Ницца 1-0 Гавр
11/05 00:00 Брест 1-1 Реймс
11/05 00:00 Алавес 2-2 Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
12/05 15:30 Лацио - Эмполи
12/05 17:00 Кадис - Хетафе
12/05 18:00 Женоа - Сассуоло
12/05 18:00 Верона - Торино
12/05 19:15 Атлетико - Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал
12/05 21:00 Ювентус - Салернитана
12/05 21:30 Валенсия - Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта - Рома
13/05 00:00 Страсбур - Метц
13/05 00:00 Клермон - Лион
13/05 00:00 Нант - Лилль
13/05 00:00 Монпелье - Монако
13/05 00:00 ПСЖ - Тулуза
13/05 00:00 Ренн - Ланс
13/05 00:00 Марсель - Лорьян
13/05 00:00 Бетис - Альмерия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа лигаси

«А» гуруҳи, 1-тур. 15 сентябрь, соат 22:00. Бош ҳакам: Хесус Хиль Мансано (Испания)

ФЕЙЕНООРД

0 : 0

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
25.Брэд Жонс (Д)
33.Эрик Боттежин
04.Теренс Конголо
02.Рик Карсдорп
09.Николай Йоргенсен
08.Карим эл-Аҳмадий
19.Стивен Бергхёйс
06.Ян-Ари ван дер Хейден
28.Йенс Торнстра
10.Тонни Вилена
07.Дирк Кёйт
  01.Давид де Хеа (Д)
03.Эрик Байи
36.Маттео Дармиан
05.Маркос Рохо
12.Крис Смоллинг
06.Поль Погба
08.Хуан Мата
28.Морган Шнайдерлин
21.Андер Эррера
11.Антони Марсиаль
19.Маркус Рэшфорд
ЗАҲИРА
30.Пер Ханссон (Д)
15.Лукас Вауденберг
20.Ренато Тапия
26.Барт Ньюкуп
05.Марко Вейнович
29.Михил Крамер
14.Билал Басасикоглу
  20.Серхио Ромеро (Д)
24.Тимоти Фосу-Менса
16.Майкл Кэррик
18.Эшли Янг
07.Мемфис Депай
27.Маруан Феллайни
09.Златан Ибраҳимович

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. Жозе Моуриньо бошчилигидаги "МЮ" кетма-кет иккинчи ўйинда ютқазмоқда.
90+3'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бош билан зарба берилди. Ноаниқ.
90+3'
"МЮ"нинг хавфли ҳужумини мезбонлар бартараф этишди
90+2'
Ибраҳимович жаримадан йўллаган зарба аниқ бўлди. Дарвозабон иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди.
90+1'
"Фейеноорд"да ўзгариш бўлди.
90+1'
Дирк Кёйт Рохога нисбатан фол ишлатди. Дарвозача 25 мер.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
89'
Чап қанотдан белгиланган жарима тўпини Депай ўйинга киритди. Тўп майдонни тарк этди. Жуда муваффақиятсиз ижро
87'
Погба бирин-кетин рақиб футболчиларини алдаётаганида жарима майдончаси ташқарисида йиқилди. Ҳакам негадир ўйинни тўхтатмади
86'
Вууууҳ! Златан рақиб жарима майдончаси ичида тўпни эгаллади ва Смоллингга етказди. Криснинг зарбасини ҳимоячи эгаллади ва ётган ҳолда ён томонга тепди. Тўп эса Эшли Янгга келиб тушди. Унинг зарбаси ноаниқ бўлди
83'
"МЮ" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавф бартараф этилди
82'
Моуриньо шогирдлари босимни оширишлари керак
79'
ГООООООЛ! Тони Триндад, 1:0! Йоргенсен ўнг қанотдан жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Триндад етиб келди ва дарвоза бурчагига аниқ зарба берди
78'
Депай яна жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Анча ноаниқ
77'
Депай жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга қарор қилди, тўп ҳимоячидан ўтмади
75'
Вууҳ! Эшли Янг ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини рақиб дарвозабон майдончасига етказди. Златан бош билан зарба берди, аммо ноаниқ
72'
Мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди. Тонни Вилена жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
71'
"Фейеноорд"да қарши ҳужумда яхши имконият юзага келди. Йоргенсен жарима майдончаси чизиғи устида тўпни эгаллади ва зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
70'
Ҳар иккала жамоа ҳимояда мустҳакам ўйнамоқда. Шу боис, ҳужумлар бору, хавфли вазиятлар йўқ
65'
Эшли Янг ўнг қанотдан узатма берди. Златан баланд сакраб, бош билан зарба берди. Аммо ҳимоячига нисбатан фол ишлатди
63'
Жозе Моуриньо бирданига 3та ўзгаришга қўл урди.
Рэшфорд — Златан Ибраҳимович
Хуан Мата — Эшли Янг
Марсиал — Мемфис Депай
62'
Вуууҳ! Погба олис масофадан кучли зарба берди. Ноаниқ
60'
Голландлар майдон марказида тўпни эгаллаб олишда ва тезкор ҳужумга ўтишди. Жарима майдончаси ташқарисидан берилган зарба ноаниқ бўлди
59'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавф бартараф этилди
58'
Рохо ўз қанотидан узатма берди. Марсиал узатмага бироз ета олмади, ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди
56'
Эл-Аҳмадий олис масофадан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
51'
Погба олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ
48'
Ўйин темпи ёмон эмас, аммо ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
45'
Вууҳ! Дармиан ўнг қанотдан узатма берди ва Марсиал жарима майдончаси чизиғи устидан бош билан зарба берди. Ўша пайтда дарвозабон майдончасига кираётган Хуан Мата тўпга бироз ета олмади
40'
Вууууҳ! Конголо чап қанотдан Дармианни алдаб ўтди, жарима майдончасига нариги томондан яқинлашаб келаётган шеригига узатма берди. Бергхёйс 14 метрдан ноаниқ зарба берди. Унга ҳеч ким халақит бермаётганди
39'
Навбатдаги бурчак тўпини меҳмонлар қайтаришди
39'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Тўп Смоллингнинг бошидан майдонни тарк этди
34'
Рохо чап қанотдан роттердамликлар жарима майдончасига узатма берди. Тўп ҳимоячиларга насиб этди
31'
Ўйин асосан жарима майдончасидан жарима майдончасигача бўлмоқда
29'
"Фейеноорд" ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп олис устун томондан майдонни тарк этди
24'
Вуууууҳ Дармиан ўнг қанотдан жарима майдончаси чизиғи устига узатма берди. Марсиал тўпни эгаллади ва 15 метрдан зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди. Яхши имконият эди
23'
Ван дер Хейден сариқ карточка олди
20'
Мезмбонлар чап қанотдан дарвозабон майдончасига тўпни етказишди. Ҳужумда фол қайд этилди
17'
Погбанинг жаримадан зарбаси аниқ бўлди. Тўпни Брэд Жонс эгаллади
16'
Эррерага нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 27 метр
15'
Байи тиббий ёрдам олиб, майдонга қайтди
13'
Эрик Байи Конголо билан тўқнашиб кетди. "МЮ" ҳимоячиси тиззасидан жароҳат олди
11'
Ван дер Хейден олис масофадан аниқ зарба берди. Тўпни Де ХЕа эгаллади
9'
Хавфли вазият! Мезбонлар аниқ узатма билан жарима майдончасига кираётган Торнстрани тўп билан таъминлашди. Унинг зарбаси йўлига Байи ғов бўлди
7'
Рэшфорд ўнг қанотдан мезбонлар жарима майдончасига узатма беришга ҳаракат қилди, аммо ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
6'
Моуриньо шогирдлари ўйин назоратини ўз томонларига олишга ҳаракат қилишмоқда
1'
"Фейеноорд" оқ-қизил, манкунианликлар кўк рангли формада ҳаракат қилишмоқда
0'
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга майдон эгалари киритиб беришди
'
Жамоалар майдонда саф тортишди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа лигасининг гуруҳ босқичи доирасида илк ўйинни «Манчестер Юнайтед» сафарда Голландиянинг «Фейеноорд» клубига қарши ўтказади.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.