Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

4-тур, 17 сентябрь, соат 16:00

ЛЕГАНЕС

Габриэл (80)

1 : 5

БАРСЕЛОНА

Лионель Месси (15, 55-пен.)
Луис Суарес (30)
Неймар (44)
Рафинья (64)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Жон Серантес (Д)
03.Унаи Бустинза
15.Диего Рико
12.Карл МеЖани
17.Виктор Диаз
18.Пабло Инсуа
08.Габриэл
19.Унай Лопеш
22.Льюис Састре
07.Дарвин Мачис
14.Мамаду Коне
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
03.Жерар Пике
18.Хорди Альба
23.Самуэль Юмтити
04.Иван Ракитич
12.Рафинья
08.Андрес Иньеста
14.Хавьер Маскерано
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.Неймар
ЗАҲИРА
01.Альберто Бригноли (Д)
05.Мартин Мантовани
11.Александр Жимановски
21.Рубен Перес
23.Омар Рамос
06.Альберто Мартин
09.Мигель Гуэрреро
  13.Яспер Силлессен (Д)
24.Жереми Матьё
06.Денис Суарес
21.Андре Гомес
07.Арда Туран
20.Серхи Роберто
17.Франциско Алькасер

Матн

90+2'
Ўйин якунига етди. "Барселона" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва ўз очколарини 9тага етказиб олди
90'
Иккинич бўлимга 2 дақиқа қўшилди
87'
Бироз аввал Неймар, энди эса унга нисбатан қўполлик ишлатган Омар Рамос огоҳлантириш олди
80'
ГОООЛ! Габриэл, 1:5! Дарвозагача 22 метр масофадан белгиланган жарима тўпини Габриэл ажойиб зарба билан голга айлантирди!
77'
Вуууууҳ! Чиройли узатмадан кейин Хорди Альба чап қанотдан жарима майдончасига кириб, бирга бир вазиятда дарвоза олдида очиқ турган Алькасерга узатма берди. Пако тўпни дарвоза йўллаши керак эди, аммо Бустинса "подкат" орқали тўпни қайтарди!
73'
Неймар чап қанотдан мезбонлар жарима майдончасига кирди, аммо ҳужумда фол ишлатди
70'
Неймар офсайдда қолди
66'
Састре "Барса" жарима майдончасига кираётган Коне томон узатма берди. Буни Тер Штеген ўз вақтида пайқади ва олдинга югуриб чиқиб, тўпни эгаллади
65'
"Барселона"да сўнгги ўзгариш: Андрес ИнЬеста ўрнига Денис Суарес туширилди.
64'
ГООООЛ!!! Рафинья, 0:5! Ярим ҳимоячи чап қанот бўйлаб ҳимоячидан қочиб кетди ва бироз марказ томон сурилиб, жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Тўп нақ "тўққизлик"га кириб кетди.
61'
"Леганес"да иккита ўзгариш: Мачис ва Унаи Лопес ўрнига Омар ва Шимановски тушди.
59'
Вуууууҳ! Месси хет-трикни расмийлаштиришига бир бахя қолди! Меҳмонлар жарима тўпини ўйинга киритиб, уни назорат қилишди ва Иньеста жарима майдончасининг чап бурчагига чиройли узатма берди. Месси тўпни эгаллаб дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқдива ўткир бурчак остида чап оёқда зарба берди. Тўп Серантеснинг ёнидан ўтди, аммо уни Инсуа қайтаришга муваффақ бўлди.
57'
"Барселона"да иккита ўзгариш бўлди. Луис Суарес ва Иван Ракитич ўрнига Пако Алькасер ва Арда Турон майдонга тушди.
55'
ГОООООЛ! Месси чап оёқда кучли зарба билан дарвозабоннинг ўнг юқори бурчагига тўпни "михлади". 0:4!
54'
Бустенса сариқ карточка олди
54'
"Леганес" дарвозаси томон пенальти! Меҳмонлар майдоннинг ўз томонларидан жарима тўпини тезда ўйинга киритишди ва Суарес Неймарни тўп билан таъминлади. Бразилиялик футболчи тезлик билан Бустенсадан ўтиб кетди ва яккама-якка вазиятга чиқаётганида, ҳимоячи уни тортиб йиқитди.
52'
Месси бурчак тўпини ўйинга киритди. Пике ҳимоячилар орасидан зарба беришга интилди, аммо у ўз мақсадига эриша олмади
48'
Коне ушбу ҳужумни бошлаш олдидан тирсаги билан Юмтитининг юзига уриб кетган экан. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
47'
Коне алдамчи ҳаракат билан Пикени доғда қолдирди ва жарима майдончаси ярим айланаси ичидан ўнг оёқда зарба берди. Тер Штеген тўғри позиция танлади ва тўпни эгаллади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшиб ўтирмади ва жамоаларни танаффусга таклиф қилди. Ҳозирча "Леганес" - "Барселона" -0:3
44'
ГОООООЛ! Неймар, 0:3! Марказ бўйлаб Луис Суарес томон узатма берилди. Ҳужумчи икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб жарима майдончасига кирди ва яккама-якка вазиятга чиқди. Аммо ўзи зарба бермади, Неймарга узатма берди. Бразилиялик футболчи яқин масофадан дарвозани осонгина ишғол қилди.
42'
Тўп назорати бўйича кўрсаткич - 41/59%
39'
"Леганес" футболчиси Виктор Диас огоҳлантириш олди.
36'
Луис Суарес рақиб жарима майдончаси ичида йиқиилди, аммо фол ва пенальти йўқ
33'
Вуууууҳ! Мачис гол уриши шарт эди! У чап қанот бўйлаб Маскеранодан ажойиб тарзда ўтиб кетди ва жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Тер Штеген тўпга ташланди ва уни қайтарди. Мачис яна тўпни эгаллади ва деярли бўш қолган дарвозага зарба берди. Бироқ дарвоза чизиғи олдида Юмтити зарбани қайтарди. Шундан сўнг тер Штеген сакраган ҳолда тўпни эгаллаб олди.
30'
ГОООООЛ! Луис Суарес, 0:2! Месси тўпни қизғонмади ва Суаресга қарзини қайтарди. Лионель олдинги чизиқда тўпни қабул қилди, бир футболчини алдаб ўтди, иккинчисининг ёнидан тўпни олиб ўтди ҳамда дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Ўзи зарба бериш мумкин бўлган вазиятда Суаресга узатма берди ва Луис тўп билан биргаликда дарвозага кириб кетди.
24'
Иван Ракитич сариқ карточка олди
22'
Вууууҳ! Серантес мезбонларни голдан қутқармоқда! Суарес бу сафар чап қанотдан Инсуадан ўтиб кетди ва узатма берди. Тўп Виктор Диаснинг оёғидан рекошет ҳолатда тўсин остига қараб кетди. Лекин Серантес сакради ва тўпни тўсин устидан ўтказиб юборди.
21'
Лионель Месси Примера рекордини янгилашда давом этмоқда. "Бутерке" стадиони аргентиналик футболчи Испания чемпионатида гол урган 34-стадион бўлди. Афсонавий Рауль 33та стадионда гол урган.
19'
Вуууҳ! Неймар ижросида чиройли зарба! Яна Суарес ўнг томондан олис устун томон узатма берди. Неймар ўнг оёғи билан тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп ерга урилиб, тўсин устидан ўтиб кетди
18'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Муваффақиятсиз
17'
Пике ўз жарима майдончаси ташқарисида мезбон футболчисини тортиб йиқитди. Дарвозагача 17 метрдан белгиланган жарима зарбасини Унаи Лопес тепди. Тўп жонли девордаги Ракитичга тегиб қайтди
15'
ГОООООЛ! Лионель Месси, 0:1! Каталонияликлар рақиб жарима майдончаси олдида тўпни эгаллаб олишди ва ўнг томондан жарима майдончасига кирган Суаресга узатма берилди. Луис ҳимоячи Бустенсага корпус қўйди ва ундан ўтиб кетди. Ўз вақтида кузатма берилди ва Месси 8 метрдан аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди!
11'
"Барселона" ташаббусни ўз томонига оғдира бошлади. Луис Суарес офсайдда қолди
10'
Месси рақиб жарима майдончасига кирди ва 3 ҳимоячини алдаб ўта олмасдан йиқилди, пенальти йўқ
9'
Диего Рико офсайдда қолди
7'
Бустинса Неймарга нисбатан фол ишлатди. Жарима тўпи ўйинга киритилган пайтда мезбонлар тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтишди. Мачис меҳмонлар жарима майдончаси ярим айланаси ичида зарба берди. Тўп Пикенинг оёғига тегиб қайтди
5'
Неймарга нисбатан фол ишлатилди. Жарима тўпи мезбонларга ҳеч қандай хавф туғдирмади
4'
Мезбонлар юқори прессинг қўллаб, "Барселона"га эркин ўйнаш имкониятини бермаяпти
2'
Дарвин Мачис чап қанодтан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма бераётганида, тўп Пикенинг оёғидан рекошет ҳолатда Тер Штегеннинг қўлига бориб тушди
0'
Ўйин бошланди!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания Ла лигасининг 4-тури доирасида "Барселона" сафарда "Леганес"га қарш баҳс олиб боради. Учрашув бошланиш арафасида
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.