Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати

Чорак финал, 26 сентябрь, соат 18:30. Бош ҳакам: Ванг Ди (Хитой)

ЎЗБЕКИСТОН

0 : 2

ИРОҚ

Муҳаммад Давуд (6, 79)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
21.Абдувоҳид Неъматов
04.Ихтиёр Холдоров
05.Муҳаммадали Намозов
06.Мардон Абдуллаев
07.Остон Ўрунов
08.Ғайрат Азизхўжаев
09.Баҳромжон Соатов
10.Расул Йўлдошев
11.Асадбек Собиржонов
15.Дониёр Абдуманнопов
17.Абубакр Мўйдинов
  01.Али Ибодий Жаббор
02.Ҳабиб Муҳаммад
03.Аммар Муҳаммад
04.Али Аҳмад
05.Мунтазир Абдулсада
06.Мунтазир Муҳаммад
07.Муҳаммад Давуд
08.Саиф Холид Сайял (С)
10.Муҳаммад Ризо
11.Аъло Аднан Жаббор
15.Муомил Карим Хачи
ЗАҲИРА
01.Ҳожиакбар Жўраев
12.Жасурбек Умрзоқов
02.Нурсултон Куйлибаев
03.Шоҳзамон Хайруллаев
14.Иброҳим Ғанихонов
16.Хумоюн Абдусатторов
18.Шуҳрат Неъматов
19.Ислом Каримов
20.Абдулҳай Исмоилов
22.Абдуғани Камолов
23.Бурҳон Ҳасанов
  12.Мунзир Нажм Обид
09.Али Карим Ханий
13.Жавҳар Ҳайтам Обид
14.Юсуф Суад Монес
16.Дурғом Муҳаммад
17.Муҳаммад Али Аббуд
18.Солиҳ Маҳди Солиҳ
19.Муҳаммад Абдулраҳим
20.Аҳмад Сартип Умар
21.Асадуллоҳ Ҳамза
22.Абдулазиз Аммар
23.Сажжад Мажид Ҳамид

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионатига бора олмайдиган бўлди.
90+1'
Ироқда ўзгариш: Муҳаммад Ризо ўрнига Аҳмад Сартип тушди
90+1'
Иккинчи бўлимга атиги 3 дақиқа қўшилди. Шунча тўхталишлардан кейин а?
90+1'
Муҳаммад Довуд яккаама-якка вазиятдан фойдалана олмади!
89'
Яна ўша тиниб-тинчимас Муҳаммад Довуд чап қанотдан етказилган узатмага бош билан зарба берди. Ноаниқ
88'
Вууууҳҳҳҳ! Довуд хет-трикка эришиши мумкин эди. Яккама-якак вазиятда дарвозабонимизни алдаб ўтиб, ўткир бурчак остида бўш дарвозани ишғол қила олмади. Тўп тўрга ён томондан тегди
87'
Ўзбекистон бутун ўйин давомида бирортаям голга тортадиган взаият ярата олмади
86'
Бир киши кам бўлиб ўйнаётган Ўзбекистон олис масофадан тўпни олдинга чизиққа етказмоқда. Ироқ муаммосиз ҳимояланмоқда
84'
Ўрунов офсайдда қолди
80'
Шуҳрат Неъматов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Ҳужумда хавфли ўйин намойиш қилди
79'
ГОООЛ! Муҳаммад Довуд чиройли гол урди! Ҳимоячиларимизнинг хатосидан сўнг футболчи бош билан 15 метрлардан зарба бериб, тўпни Неъматовнинг устидан ошириб, тўрга жойлади!
88'
Мўйдинов ўз қанотида фол ишлатди ва ўзи жароҳат олди
76'
Тавба! Дарвозабонимиз Абдувоҳид Неъматовга нима бўлган? Тўпга чиқишда хато қилмоқда. Муҳаммад Довуд бош билан бўш дарвозани ишғол қила олмади
75'
Ироқда ўзгариш: Саиф Холид ўрнига Али Карим Ханий тушди
74'
Яхши вазият. Рақиб жарима майдончаси ичида йўлланган 2та зарбани ҳимоячилар қайтаришди
73'
Ироқ майдонни госпиталга айлантириб юборди очиғи
72'
Ироқ бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди
70'
Каримов тўғридан-тўғри зарба беришга қарор қилди. Ноаниқ
70'
Жарима зарбаси тепамиз. Дарвозагача анча олис
69'
Ўзбекистоннинг ҳужуми. Ўнг қанотдан етказилган узатмани дарвозабон эгаллаб олди
66'
Вуууҳ! Муҳаммад Довуд 11 метрли нуқта атрофидан зарба йўллади. Ноаниқ. Ироқ кетма-кет ҳужум қилишда давом этмоқда...
64'
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш Баҳромжон Соатов ўрнига Ислом Каримов тушди
64'
Шуҳрат Неъматов сариқ карточка олди
63'
Ўзбекистонда ўзгариш: Асадбек Собиржонов ўрнига Шуҳрат Неъматов тушди
62'
Баҳромжон Соатов сариқ карточка олди. Ироқ футболчилари ҳар қандай думалашни самарали фойдаланиб, вақтни чўзимшмоқда
60'
Ироқлик футболчилар ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Вакилларимиз хавфни бартараф этишди
59'
Ўзбекистонда ўзгариш: Ғайрат Азизхўжаев ўрнига Абдулҳай Исмоилов туширилди
57'
Футболчиларимиз бурчак тўпини ўйинга киритишди ва тўп олис устун томон етказилди. Ироқлик дарвозабон тўпни қайтарди
56'
ВУУУҲ! Муҳаммад Довуд жарима майдончамиз ичида тўпни қабул қилди ва 12 метрлардан зарба берди. Неъматов зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.
55'
Ироқлик футболчи олис масофадан зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
53'
ВУУУУУУҲ! Дониёр Абдумманопов 20 метрлардан хавфли зарба йўллади. Тўп устун ёнидан бир неча сатниметрлар масофадан ўтиб кетди
51'
Ироқ бурчак тўпини ўйинга киритди, бартараф этдик
50'
Терма жамоамизда яхши имконият. Дарвозабон майдончаси етказилган узатма кучли бўлди, тўп ҳеч кимга тегмай, нариги қанотга ўтиб кетди
49'
ВУУУУУУУҲҲҲҲ! Омад биз томонда бўлди! Олис масофадан берилган зарбани Неъматов қўлидан чиқариб юборди. Тўпга ироқлик футболчи етиб келди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп олис устунга тегиб қайтди. Муҳаммад Ризо 8-9 метрлардан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди!!!!
47'
ВУУУУУҲ! Ироқ бурчак тўпини ўйинга киритганидан кейин яқин масофадан зарба берилди. Тўп устунга тегиб қайтди!!!
46'
Иккинчи бўлимда тўпни ўйинга Ўзбекистон терма жамоаси киритиб берди. Давом этамиз, йигитларга омад!
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Ўзбекистон - Ироқ - 0:1. Танаффус
45+2'
Ихтиёр Холдоров сариқ карточка олди. Рақиб оёғи тагига хавфли ташлангани боис
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
43'
Бурчак тўпи ўта самарасиз чиқди
43'
Жамоамиз илк марта ҳужумга ўхшаш ҳужум ташкил қилишди ва бурчак тўпи ишлашди
41'
Йўқ, ўйинимиз мутлақо ўхшамаяпти. На комбинация, на ҳужум
37'
Вуууҳ! Ироқлик футболчи чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва нариги томонга узатма берди. Муҳаммад Довуднинг зарбасидан кейин тўп юқорига кетиб қолди
36'
Ироқликларнинг ҳужумлари мазмунли бўлмоқда. Ўнг қанотдан етказилган узатмага Аэъло Аднан Жаббор бош билан зарба берди. Ноаниқ
34'
Ироқлик футболчининг майдонда ётишидан фойдаланиб, ўзбекистонликларнинг барчаси томоқ хўллаб олишмоқда
33'
Остон Ўрунов сариқ карточка олди
31'
Бурчак етказилган узатмани футболчиларимиз эгаллашди, аммо қарши ҳужум ташкил эта олишмади. Узатма ноаниқ
30'
ВУУУУУҲ! Муҳаммад Довуд ҳимоячиларимиздан ўтиб кетди ва деярли бирга бир вазиятда зарба берди. Неъматов бу сафар жамоамизни қутқарди. Бурчак тўпи
28'
Бурчак тўпи орқароққа етказилди ва қанот футболчимиз дарвоза олидаг узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллади
27'
Собиржонов чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва бурчак тўпи ишлади
26'
Ироқлик футболчи майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак
25'
Футболчиларимиз узатмалар беришда кўп хатога йўл қўйишмоқда
21'
Мунтазир Муҳаммад чап қанотда бир ҳимоячимизни алдаб ўтиб, зарба берди. Тўп футболчиларимизга тегиб қайтди
19'
Остон Ўрунов майдон марказида тўпни эгаллади, икки рақибдан ўтди, олдинга юрди ва олис масофадан зарба берди. Ноаниқ
16'
Ҳужумчиларимиз рақиб жарима майдончаси атрофида ҳимоячиларга босим ўтказишди. Ироқликлар бир амаллаб хавфни бартараф этишди
15'
Собиржоновнинг зарбасини Али Ибодий эгаллаб олди
14'
Ўзбекистон чап қанотдан жарима зарбаси тепади
12'
Вакилларимиз қарши ҳужумга ўтишди, аммо сўнгги паллада Абдуманнопов ҳимоячидан ўтиб кета олмади
10'
Ироқнинг ўнг қанотдан узатмасини Неъматов мушти билан уриб юборди
9'
Ироқликлар Ўзбекистонга ўз ўйинини топиб олишга имконият беришмаяпти
8'
Собиржонов офсайдда қолди
6'
ГОЛ! Муҳаммад Давуд, 0:1! Чап қанотдан етказилган узатмага чиқишда Неъматов хатога йўл қўйди ва Давуд бўш дарвозани ишғол қилди.
6'
Аъло Аднан Жаббор дарвозагача 15 метрлардан чалқанча услубда зарба беришга ҳаракат қилди. Муваффақиятсиз
5'
Ўйин асосан майдон марказида
3'
Ўзбекистоннинг илк ҳужуми. Соатнинг узатмаси кучли бўлди ва унга футболчимиз ета олмади
1'
Мунтазир Муҳаммад тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди
1'
Чап қанот ҳимоячимиз Мўйдинов фол ишлатди.
0'
Ўйин бошланди!
'
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг барча футболчилари ва мураббийлар штаби захира ўриндиғи олдида айлана ҳосил қилиб, баҳсга сўнгги кўрсатмаларни олишди. Ўзбекистон жангга тайёр!
'
Бугун Ўзбекистон оқ, Ироқ яшил рангли формада ҳаракат қилади.
'
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Аввал Ўзбекистон, сўнгра Ироқ мадҳияси янграмоқда
'
Қитъа чемпионатида ярим финалга чиққан жамоалар келаси йили Ҳиндистонда бўладиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида энг муҳим ўйинлар бўлиб ўтмоқда. Бўлиб ўтган 3та чорак финал баҳсларидан кейин ярим финалга чиққан 3та жамоанинг номи аниқ бўлди. Яна ярим соатдан кейин Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги сўнгги чорак финал учрашуви бошланади
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.