Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси-2016/2017

7-тур, 1 октябрь, соат 16:30. Бош ҳакам: Майкл Оливер

СУОНСИ

Лерой Фер (8)

1 : 2

ЛИВЕРПУЛЬ

Фирмино (54)
Жеймс Милнер (84-пенальти)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Лукаш Фабиански (Д)
02.Хорди Амат
05.Майк ван дер Хорн
22.Анхель Ранхель
26.Кайл Нотон
08.Лерой Фер
23.Гильфи Сигурдссон
15.Уэйн Раутлеж
24.Жек Корк
07.Леон Бриттон
10.Борха Бастон
  01.Лорис Кариус (Д)
06.Деян Ловрен
02.Натаниэль Клайн
32.Жоэль Матип
10.Филиппе Коутиньо
05.Жоржиньо Вейналдум
11.Роберто Фирмино
07.Жеймс Милнер
19.Садио Мане
20.Адам Лаллана
14.Жордан Хендерсон
ЗАҲИРА
13.Кристоффер Нордфелдт (Д)
06.Алфи Моусон
03.Нил Тейлор
04.Сун-Юн Ки
56.Жей Фултон
62.Оливер МакБарни
17.Моду Бэрроу
  22.Симон Миньоле (Д)
17.Рагнар Клаван
23.Эмре Жан
18.Альберто Морено
21.Лукас Лейва
27.Дивок Ориги
15.Даниэль Старриж

Матн

90+4'
Учрашув тугади. Осон кечмаган ўйинда "Ливерпуль" иродали ғалабани қўлга киритди ва ўз очколарин 16тага етказиб олди
90+3'
Вуууууууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмага Майк ван дер Хорн дарвозасига 6-7 метрлардан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
90+2'
Орижи жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Фабиански тўпни эгаллади
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
84'
ГООООООЛ! "Суонси" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Жеймс Милнер 11 метрли жарима зарбасидан самарали фойдаланди
82'
Меҳмонларнинг ҳужумларини ҳимоячилар қайтаришди
81'
Коутиньо олис масофадан зарба берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди. Бурчакдан етказилган узатмага Матип бош билан зарба берди. Яна бир бурчак тўпи
77'
Бурчакдан етказилган узатма учун Кариус чиқди, аммо унинг қўлига тепга етмади. Тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди
76'
"Суонси" футболчилари меҳмон ҳимояичларининг хатосидан фойдалана олишмади. Бурчак тўпи
75'
Мезбонлар ижросидаги бурчак тўпи ҳам самара бермади
74'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Самарасиз
72'
"Суонси"да ўзгариш: Лерой Фер ўрнига Жей Фултон тушди
70'
Бурчакдан етказилган узатмага Мане бош билан зарба берди. Ноаниқ
69'
Эҳҳҳ, "Ливерпуль"! Милнер рақиб жарима майдончаси ичида ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, дарвозабон майдончасига яқинлашди. Ўзи зарба берса бўладиган вазиятда тўпни 11 метрли нуқта устида турган Старрижга етказди. Даниэлнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
68'
Клайн жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади. Тўпни Фабиански эгаллади
65'
Фирмино майдон марказидан рақиб жарима майдончаси томон яқинлашиб келди ва чап қанотдаги Коутиньога узатма берди. Бразилиялик ярим ҳимоячининг узатмаисни Старриж дарвоза томон тепа олмади
62'
"Суонси"да ўзгариш: Уэйн Раутлеж ўрнига Моду Бэрроу тушди
61'
"Ливерпуль" босимни ошириб бормоқда
58'
Вууҳ! Коутиньо жарима майдончаси остонасидаги Вейналдумга узатма берди ва Жоржиньо тўхтатиб берган тўпни 18 метрлардан дарвоза томон тепди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
54'
ГОООООООЛ! Фирмино, 1:1! Жаримадан етказилган узатма жонли деворга тегиб қайтди, такрорий узатмадан сўнг Фирмино бош билан дарвозани ишғол қилди
53'
Леон Бриттон сариқ карточка олди. У олдинга ўтаётган Фирминонинг қўлидан тортиб қолди
48'
Меҳмонларда яхши вазият. Старриж ўнг томондан узатма бериб, рақиб дарвозабон майдончасига яқинлашаётган Манени тўп билан таъминлади. Ҳужумчи тўпни дарвозабон ва ҳимоячи орасидан ўтказиб, дарвоза олдига узатди. Бошқа ҳимоячи тўпни эгаллаб, хавфни бартараф этди
47'
Оҳо! Фирмино олис масофадан аниқ зарба берди. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди
47'
Клайн ўнг қанотдан узатма берди. Старриж тўпни қабул қилиш чоғида ҳимоячини алдаб ўтмоқчи бўлди, аммо тўп майдонни тарк этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Суонси" - "Ливерпуль" - 1:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
43'
Сигурдссон дарвозагача 25 метр масофадан белгиланган жарима зарбасини тепди. Кариус тўпни қўлидан чиқариб юборди, аммо тўп ерга тушмасидан уни эгаллаб олди
42'
Мане ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта устига узатма берди. Аммо Фирмино бироз олдига ўтиб кетгани боис, тўпни эгаллай олмади
40'
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритди. Энди қарама-қарши қанотдан аут ташлайди
39'
Старриж икки ҳимоячи орасидан ўтиб рақиб жарима майдончасига кираётиб йиқилди. Ҳакам уни симуляцияда айблаб, огоҳлантириш берди
35'
Коутиньонинг узатмасидан кейин Клайн ўнг қанотдан рақиб дарвозабон майдончасига пас берди. Тўп Старрижга етиб бормади. Ҳимоячи тўпни қайтарди
33'
Аввалги ўйинлардан фарқли равишда "қизиллар"нинг ўйини мутлақо қовушмаяпти. Бунга "Суонси" футболчилари имконият беришмаяпти
27'
Эҳ, Коутиньо! Бироз аниқроқ пас берганида Старриж дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетарди
25'
Хендерсон сариқ карточка олди
23'
"Ливерпуль"да ўзгариш бўлди. Адам Лаллана ўрнига Даниэл Старриж тушди
21'
Вууҳ! Юқоридан етказилган узатмага Жек Корк рақиб дарвозабон майдончаси бурчагида зўрға оёқ чўзди ва тўпни дарвоза томон бурди. "Ливерпуль" посбони тўпни эгаллаб олди
16'
Ўйин асосанм айдон марказида. Клопп шогирдлари рақиб дарвозаси томон босим ташкил қила олишмаяпти
11'
Мане ўнг қанотдан ҳаволатиб жарима майдончасига узатма берди. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди
8'
ГОООООООЛ! Лерой Фер, 1:0! Тўп бурчакдан ўйинга киритилди. Мезбон футболчиларидан бири дарвозабон майдончасининг олис бурчагидан тўпни дарвоза томон бурди, иккинчи олис устун ёнидан тўпни янада ичкарига ўтказди. Фер дарвоза чизиғи олдида дарвозани ишғол қилди!
5'
ВУУУУУҲ! Ўнг қанотдан етказилган узатмага "Суонси" ҳужумчиси Борха Бастон бош билан зарба берди. У 7-8 метрдан дарвозани ишғол қила олмади. Ваҳоланки, унга ҳеч ким халал бермаётганди, узатма ҳам жуда қулай бўлганди.
3'
"Ливерпуль" ҳозирда 13 очко билан жадвалда 5-ўринни, "Суонси" эса 4 очко билан 17-поғонани банд этиб турибди
2'
Клайн ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
1'
Ўйин бошланди!
'
Мезбонлар оқ, "Ливерпуль" эса қизил рангли формада ўйинни бошламоқда
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
'
Англия Премьер-лигасининг 7-тури доирасида "Ливерпуль" сафарда "Суонси" меҳмони бўлмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.