Кириш Регистрация
12/10 05:00 Перу - Уругвай
12/10 19:00 Динамо 0-1 Навбаҳор

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси-2016/2017

7-тур, 2 октябрь, соат 18:15. Бош ҳакам: Андре Марринер

ТОТТЕНХЭМ

Александр Коларов (9-автогол)
Деле Алли (38)

2 : 0

МАНЧЕСТЕР СИТИ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Уго Льорис (Д)
02.Кайл Уокер
03.Дэнни Роуз
04.Тоби Альдервейрельд
05.Ян Вертонген
11.Эрик Ламела
12.Виктор Ваньяма
17.Мусса Сиссоко
20.Деле Алли
23.Кристиан Эриксен
07.Сон Хеунг-Мин
  01.Клаудио Браво (Д)
05.Пабло Сабалета
11.Александр Коларов
30.Николас Отаменди
24.Джон Стоунз
21.Давид Силва
15.Хесус Навас
25.Фернандиньо
06.Фернандо
07.Раҳим Стерлинг
10.Серхио Агуэро
ЗАҲИРА
13.Мишел Ворм (Д)
15.Эрик Дайер
16.Киран Триппьер
33.Бен Дэвис
29.Гарри Уинкс
14.Георгес НКуду
09.Винсент Янссен
  13.Вилфредо Кабальеро (Д)
22.Гаэль Клиши
03.Бакари Санья
19.Лерой Сане
08.Илкай Гюндоган
75.Алейкс Гарсия
72.Келечи Ихеаначо

Матн

90+4'
Ўйин якнуланди. ""Манчестер Сити" мавсумдаги илк мағлубиятини қайд этди.
90+2'
Вуууҳ! МЕҳмонлар қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб боришди ва Агуэро 12 метрлардан зарба йўллади. Льорис тўпни эгаллаб олди
90'
Иккинчи бўлимга 4 даиқа қўшилди
90'
Манчестерликлар сўнгги кучларини ҳужумга бағишламоқда
85'
"тоттенхэм"да ўзгариш: Деле Алли ўрнига Георгес Н'Куду тушди
82'
Ихеаначо жарима майдончасига кирди, аммо ўзидан ўзи йиқилиб тушди
80'
Вуууууҳ! Давид Силванинг узатмасидан кейин Агуэро 12 метрлардан зарба берди. Ҳимоячининг оёғига тегиб, тўсин остига кираётган тўпни Льорис дарвоза тепасидан кўтариб юборди
78'
Стерлинг жарима майдончаси бурчагидан ичкарига узатма берди. Мезбон ҳимоячиси тўпни қайтарди. Такрорий ҳужум пайтида Гюндоган зарба берди. Ноаниқ
75'
Эҳҳҳ, Ихеаначо! Агуэронинг узатмасидан кейин Келечи бирга-бир вазиятда зарба берди. Льорис зарбани қайтарди!
72'
Агуэро офсайдда қолди
71'
"Тоттенхэм"да ўзгариш: жароҳат олган Муса Сиссоко ўрнига Эрик Дайер тушди
70'
Стерлинг жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Льорис тўпни осонгина эгаллаб олди
69'
"Тоттенхэм"га қойил қолиш керак. Гвардиола шогирдларига ўйин бермаяпти
66'
"Сити"да ўзгариш: Хесус Навас ўрнига Келечи Ихеаначо туширилди
65'
ВУУУУҲ! Эрик Ламела йўллаган зарбани Браво қайтарди!
64'
ПЕНАЛЬТИ! "Манчестер Сити" дарвозасига! Фернандиьно жарима майдончаси ичида Деле Аллини йиқитди
62'
Хесус Навас чап қанотдан жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Тўп устундан анча наридан ўтиб кетди
58'
Браво тўпни ўйинга киритишда хатога йўл қўйди ва Сон уни эгаллаб олиб, 18 метрдан зарба берди. Клаудио тўпни эгаллаб олди
56'
Раҳим Стерлинг сариқ карточка олди
53'
"Сити"да ўзгариш: Фернандо ўрнига Гюндоган тушди
53'
Чап қанотда белгиланган жарима тўпи жарима майдончаси ташқарисига етказилди. Фернандиньо тўпни ерга туширмасдан тепди. Ноаниқ
50'
ВУУУУУҲ! Чап томондан берилган узатма натижасида Агуэро жарима майдончасида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Тўп Льориснинг қўли орқали устунга тегиб қайтди!
50'
Мезбонлар кучли босим ташкил қилишмоқда
47'
Вууууҳ! Ваньяма жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп Бравонинг қўлидан майдонни тарк этди
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити" - 2:0. Танаффус
45+1'
Оҳо! Жарима майдончасига кираётган Агуэрога узатма берилди. Льорис дарвозани ташлаб чиқди ва тўпни ён томонга уриб юборди. Хесус Навас бўш қолган дарвоза олдига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
43'
Қарши ҳужумда Сон Хеунг Мин офсайдда қолди
42'
Дэнни Роуз сариқ карточка олди
41'
"Тоттенхэм" кетма-кет ҳужумлар ташкил қилмоқда
40'
Клаудио Браво ўзига етказилган тўпни тепиб юбориш ўрнига, Сон Хеунг Минни алдашга киришди ва тўпни йўқотишига оз қолди
38'
ГОООООООЛ! Деле Алли, 2:0! Мезбонлар тезкор қарши ҳужум уюштиришди. Сон Хеунг Мин жарима майдончасига кираётган жамоадошини кўрди ва нозик пас берди. Алли 12 метрдан дарвозани аниқ нишонга олди!
35'
Коларов офсайдда қолди
34'
Майдон эгалари жарима тўпини ўйинга киритишди. "Сити" ҳимоячиси Коларов узатмани қайтарди
31'
Серхио Агуэро йўллаган зарба хавфли бўлди. Льорис зарбани қайтарди
30'
Виктор Ваньяма сариқ карточка олди. У шундоққина жарима майдончаси остонасида Агуэрони қўполлик билан йиқитди. Дарвозагача 19 метр
29'
Ламела офсайдда қолди
28'
Яхши вазият. Чап қанотдан келган узатмани Силва тўхтатмасдан жарима майдончасига кираётган Стерлинг томон узатди. Раҳим дарвоза олдига тўпни етказди, аммо уни Льорис эгаллаб олди
28'
Силванинг узатмасини Агуэро мезбонлар жарима майдончаси атрофида қабул қилди ва зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
26'
Жарима майдончасига кирган Стерлингга узатма берди. Раҳим тўпни янада қулайроқ позицияга узатди, аммо у ерда "шаҳарликлар"дан ҳеч ким йўқ эди
22'
Вууҳ! Қанотдан етказилган узатмани Серхио Агуэро тўпни қабул қилиш чоғида ҳимоячининг оёғига урилиб йиқилди. Ҳакам пенальти белгилашга асос топмади
21'
Вууууҳ! Кристиан Эрикссен йўллаган зарба натижаси тўп устундан 20 см. масофадан ўтиб кетди!
20'
Отаменди сариқ карточка олди. Аргентиналик футболчи ўз жарима майдончаси ярим айланаси ичида Деле Аллининг оёғига хавфли ташланди ва уни йиқитди
18'
Лондонликлар ҳозирча "Сити"га эркин ўйнаш имкониятини беришмаяпти
16'
Ламела жарима тўпини ўйинга киритди. Сабалета бош билан қайтарди. Жарима майдончаси ташқарисидан берилган зарба натижасида тўп юқорига кўтарилди ва уни Браво дарвоза чизиғи устида эгаллаб олди
15'
Отаменди қанотда тўпни қўли билан ўйнади. Мезбонлар жарима зарбасини тепади
11'
Вууууҳ! Сон чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Браво оёғи билан зарбани қайтарди
9'
ГООООООЛ! Александр Коларов, автогол, 1:0! Дэнни Роуз чап қанотдан узатма берди. Дарвозабон майдончаси чизиғи устида турган ҳимоячи кутилмаганда тўпни ўз дарвозаси томон буриб юборди.
8'
Майдон тенгкураш, меҳмонлар тўп назоратини ўзлари томон оғдиришга ҳаракат қилишмоқда
5'
Кореялик футболчи ўйинга киритган бурчак тўпини Браво эгаллаб олди
5'
Сон Хеунг Мин чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва бурчак тўпи
4'
ВУУУУУУУҲ! Хесус Навас ўнг қанотдан ерлатиб рақиб дарвозабон майдончасига узатма берди. Давид Силва 2-3 метрдан тўпни дарвозага бура олмади! Тўп унинг оёғига тегмай қолди
1'
Сон Хеунг Мин ўнг томондан меҳмонлар жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
0'
Қадрли футбол мухлислари! "Тоттенхэм" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиб кетди
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.