Кириш Регистрация
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 19:00 Насаф 2-0 ОКМК
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта - Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

ЖЧ-2018 саралаш. Осиё, 3-босқич

«А» гуруҳи, 4-тур. 11 октябрь, соат 18:00. Бош ҳакам: Хеттикамканамге Перера (Шри Ланка)

ЎЗБЕКИСТОН

Марат Бикмаев (50)
Отабек Шукуров (85)

2 : 0

ХИТОЙ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
21.Александр Лобанов
02.Егор Кримец
07.Азиз Ҳайдаров
09.Одил Аҳмедов (С)
08.Сервер Жепаров
04.Марат Бикмаев
11.Игорь Сергеев
13.Даврон Ҳошимов
19.Виталий Денисов
20.Ислом Тўхтахўжаев
23.Элдор Шомуродов
  23.Йанг Жи
02.Рен Ханг
05.Ду Вей
06.Фенг Сиаотинг (С)
07.Ву Лей
08.Цай Хаиканг
11.Хао Жунмин
13.Жао Мингжиан
14.Сун Ке
18.Гао Лин
19.Жианг Нинг
ЗАҲИРА
01.Элдорбек Суюнов
12.Игнатий Нестеров
03.Азимжон Аҳмедов
06.Жасур Ҳасанов
10.Сардор Рашидов
14.Жавоҳир Соҳибов
16.Станислав Андреев
17.Жалолиддин Машарипов
18.Отабек Шукуров
22.Жамшид Искандеров
  01. Йан Жунлинг
04.Жианг Жипенг
09.Йанг Су
10.Жанг Сиже
12.Гу Чао
15.Ву Си
16.Хуанг Бовен
17.Жанг Ченгдонг
20.Жао Сиаобин
21.Ю Хай
22.Жанг Юнинг
САРИҚ КАРТОЧКА
Ислом Тўхтахўжаев (39)
Сервер Жепаров (70)
 

Матн

90+4'
ҒАЛАБА! Ўйин тугади! Ўзбекистон - Хитой - 2:0!
90+3'
Сардор Рашидов офсайдда қолди
90+1'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Ўзбекистонда сўнгги ўзгариш: Элдор Шомуродов ўрнига Сардор Рашидов туширилди
88'
ВУУУУУУУУУҲ!!! Машариповнинг жаримадан зарбаси устунга тегиб қайтди. Тўхтахўжаевнинг 10 метрдан берган зарбасини Йанг Жи эгаллаб олди
87'
Ду Вей сариқ карточка олди. У ўзини алдаб, жэарима майдончасига кираётган Шомуродовни йиқитди
85'
ГОООООЛ! ГООООООЛ! ГОООООООЛ! Отабек Шукуров, 2:0! Ярим ҳимоячининг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди ва бурчакка бориб тушди!!!
85'
Ҳошимов ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва жарима майдончаси узатма берди. Бурчак тўпи ишладик
84'
Олис масофадан етказилган узатмани Лобанов эгаллаб олди
83'
Вуууҳ! Хитой терма жамоасининг хавфли ҳужуми.. Хао Жуммин узатмасидан кейин Ву Лей чап томондан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Лобанов тўпни эгаллади
82'
Шомуродов олис масофадан аниқ зарба берди. Тўп Йанг Жи эгаллаб олди
80'
Ўзбекистонда ўзгариш: Одил Аҳмедов ўринга Жалолиддин Машарипов тушди
79'
Жанг Юнинг сариқ карточка олди
78'
Сервер чап бурчакка яқин жойдан дарвоза олдига узатма берди. Йанг Жи тўпни эгаллаб олди
76'
Ўзбекистонлик футболчилар ҳозирча тўлиқ ҳимояланишмоқда. Қарши ҳужумдан фойдаланишимиз керак
74'
Хитой футболчиси ўнг қанотдан жарима майдончамизга узатма берди. Ислом бош билан тўпни қайтарди
73'
Одил Аҳмедовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
71'
Жарима майдончамизга етказилган узатмани Тўхтахўжаев қайтариб қолди
70'
Жепаров етказган узатма йўналишини Кримец бош билан ўзгартирди ва Тўхтахўжаев бош билан зарба берди. Йанг Жи тўпни эгаллаб олди
70'
Сервер Жепаров сариқ карточка олди. У бурчак тўпини тезроқ ўйинга киритмагани учун
69'
Хитойда ўзгариш: Жианг Нинг ўрнига Хуанг Бовен тушди
68'
Терма жамоамиз майдон марказида тўпни назорат қилиб туришибди
66'
Вакилларимиз қарши ҳужумга ўтаётганида тўп ҳакамнинг оёғига тегиб қолди. Хитойликлар бу ҳужумда бурчак тўпи ишлашди
64'
Жепаров офсайдда қолди
64'
Ўзбекистонда ўзгариш: Марат Бикмаев ўрнига Отабек Шукуров тушди
63'
Аҳмедов жарима майдончасига яқинлашиб келди ва ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига киришга уринди, аммо Одил фол ишлатди
62'
Шомуродов рақиб жарима майдончасининг ўнг қанотида ҳимоячилардан ўтиб кетишга уринди, аммо фол ишлатди
61'
Хитойлик футболчи офсайдда қолди
57'
Эҳҳҳҳ, Жепаров! Сервер рақиб жарима майдончасининг ўнг томонидан ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва ўзи бироз дарвозага яқинлашиб, ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Тўп бирозгина тўсин устидан ўтиб кетди
57'
ВУУУУУҲ Денисоооов! Виталийнинг олис масофадан берган зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди!!!
56'
Вууууҳ! Ажойиб вазият! Одилнинг ажойиб узатмасидан кейин Бикмаев чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва орқароққа узатма берди. Шомуродов 16 метрлардан зарба берди. Ноаниқ. У тўпни ўтказиб юборганида унинг ортидан келаётган Жепаров тўпни эгалларди
54'
Вууҳ! Хитойнинг хавфли ҳужуми! Рақиб футболчиси жарима майдончамиз ичида икки ҳимоячимизни алдаб, зарба берди. Лобанов тўпни эгаллаб олди
53'
ВУУУУУУУҲ! Дарвоза устуни Хитойни голдан қутқариб қолди! Аҳмедов узатма қабул қилган Сергеев 13 метрлардан зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди! Такрорий зарба эса ноаниқ чиқди
50'
ГООООООООООЛ! ГОООООООООЛ! ГОООООООООООЛ! Марат Бикмаев, 1:0!!!! Сергеев рақиб ҳимоячиларидан тўпни олиб қўйди ва Шомуродовга узатма берди. Элдор чап томон жарима майдончасига кираётган Бикмаевга пас берди. Маратнинг зарбасидан кейин тўп олис устунга тегиб, тўрга бориб тушди
49'
Денисов чап қанотдан олис масофадан зарба беришга уринди шекилли, анча ноаниқ бўлди
48'
Эҳҳҳҳҳҳ! Майдон марказида тўпни эгаллаган Одил, тезда рақиб жарима майдончасига яқинлашиб, ўнг томондан ичкарига кирган Шомуродовни тўп билан таъминлади. Элдорнинг дарвоза олдига узатмаси тез чиқди ва унга 3 нафар футболчиларимиз ета олмади
46'
Жамоамиз қисқа паслар орқали ҳужум ташкил қилаётганида Сергеев жарима майдончаси олдида тўпни дарвозага тескари турган ҳолда қабул қилдию, аммо негадир ичкарига кираётган шериклари пас бериш ўрнига, тўпни ортда олиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз
'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда
'
Биринчи бўлимда тўпни назорат қилиш бўйича устунлик Ўзбекистон томонида бўлди — 56-44%.
45+2'
Хитойликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Футболчиларимиз тўпни эгаллаб олдинга ўтишаётганида ҳакам ҳуштагини чалди. Танаффус. Ҳозирча - 0:0
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
45'
Хитойлик футболчи ён чизиқдан тўпни жарима майдончамизга отиб берди. Тўп қайтарилди
41'
Такрорий ҳужумда Ҳошимов ўнг қанотдан узатма берди. Одил бош билан зарба беришга уринди. Ноаниқ
41'
Вуууууҳ! Одил Аҳмедов икки футболчидан ўтиб кетиб, рақиб жарима майдончасига кирди ва ўнг оёқда зарба берди. Тўп марказий ҳимоячилардан ўтмади
39'
Ислом Тўхтахўжаев сариқ карточка олди. Майдон марказида қарши ҳужумга ўтаётган рақиб футболчисига нисбатан тактик фол ишлатди
37'
Аввалига Шомуродов рақиб жарима майдончаси олдида тўпни олдириб қўйган бўлса, кейинги ҳужумда Одил икки футболчидан ўтиб кета олмади. Учинчи ҳужумда Ҳошимов ўнг қанотдан етказган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
35'
Хитойликлар майдон марказидан жарима тўпини ўйинга киритишди. Тўп бизнинг жарима майдончамиз ичидаги рақиб футболчисидан майдонни тарк этди
32'
Вуууууууҳ!!!! Терма жамоамизда ажойиб имконият юзага келди. Одил Аҳмедов чап қанотда бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва Сергеевга узатма берди. Игорь 6-7 метрдан тўпни тўхтатмасдан зарба берди. Дарвозабон эса оёғи билан тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
30'
Яна бир жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза томон йўлланди, бироқ ҳимоячилар уни қайтара олишди
27'
Денисов чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, ҳимоячилар уни қайтара олишди
24'
Ҳайдаров узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ
22'
Бикмаев ўнг қанотдан жарима майдонига кириб келди ва зарба йўллади, тўп ноаниқ кетди
20'
Ҳозирча дарвозаларга йўлланган зарбаларни кўрмадик
19'
Сун Ке жароҳат олиб майдонни тарк этди, унинг ўрнига Жианг Жипенг туширилди
15'
Хитойлик футболчи жароҳат олди, унга ёрдам кўрсатилмоқда
14'
Денисов чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида, ҳимоячилар қайтаришга муваффақ бўлишди
12'
Тўп назорати футболчиларимизга ўтди, Хитой бироз орқага қайтди
10'
Хитойнинг яна бир ҳужумини ҳимоячиларимиз бартараф этишди
8'
Терма жамоамиз ҳужуми қовушмаяпти, Хошимов тўпни олдинга оширганида Аҳмедов унга улгурмади
7'
Хитойда кичик устунлик, улар тўпни назорат қилмоқда
6'
Хитойнинг яна бир бурчак зарбаси, яна Лобанов тўпни қийинчилик билан қайтарди
4'
Хитойнинг яна бир хавфли ҳужумида тўп жарима майдонига етказилганда, ҳимоячиларимиз қийинчилик билан уни қайтара олишди
3'
Хитойнинг бурчак зарбаси, қийин вазиятда Лобанов тўпни қайтара олди
2'
Тўп назорати ҳамюртларимизда, рақиб катта куч билан ҳимояланмоқда
1'
Дастлабки ҳужумда Денисов тўпни жарима майдонига етказди, ҳимоячилар қайтариб юборишди
0'
Ўйин бошланди
'
Жамоалар майдонга тушиб келишди. Ҳар иккала мамлакат мадҳияси янграмоқда
'
Футболчилар стадионга чиқиш йўлакчасида тўпланишмоқда. 2-3 дақиқасидан кейин майдон томон юришади
'
Умид қиламиз, амалга оширилган ўзгаришлар ўз самарасини беради ва терма жамоамиз бугун ўз очколарини 9тага етказиб олишади
'
Сервер Жепаровнинг Эронга қарши ўйинда олган жароҳати жиддий бўлиб чиқмади ва бугун асосий таркибда ўйинни бошламоқда
'
Ниҳоят, тўртинчи ўйинга келиб Самвел Бабаян бошланғич таркибда кичик ўзгаришлар қилди. Учта ўйиндан бери ўзини кўрсата олмай келаётган Сардор Рашидов бу сафар захирада қолди. Унинг ўрнида Марат Бикмаев ҳаракат қилади. Тўхтахўжаев марказий ҳимояга ўтказилди ва ўнг қанотга Даврон Ҳошимов қўйилди.
'
Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш баҳси бошланишига ярим соат вақт қолди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.