Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико 2-1 РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд - Бразилия
20/09 17:30 Куба - Хорватия
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна - Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика - Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия - Парагвай
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Ёшлар (U19) ўртасида Осиё чемпионати

«D» гуруҳи, 2-тур. 18 октябрь, соат 21:30. Бош ҳакам: Аммар Али ал-Жнейбий (БАА)

АВСТРАЛИЯ

Лиам Юллей (64-пенальти)
Жорж Блэквуд (90+4-пенальти)

2 : 3

ЎЗБЕКИСТОН

Бобур Абдухолиқов (28)
Достон Ибрагимов (40, 46)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12.Том Гловер (Д)
02.Виллиам Мутч
04.Томас Денг (С)
05.Жексон Бандейра
06.Лиам Роуз
08.Марио Шабоу
13.Жорж Блэквуд
14.Жозеф Чампнес
16.Стив Кузмановски
19.Жорж Христос
23.Лиам Юллей
  01.Умиджон Ҳамроев (Д)
03.Ҳожиакбар Алижонов
04.Исломжон Қобилов (С)
05.Хушнудбек Авилов
06.Азизжон Ғаниев
09.Жасурбек Яхшибоев
11.Бобур Абдухолиқов
14.Шароф Муҳиддинов
15.Ойбек Рустамов
16.Жамшид Юсупов
19.Достон Ибрагимов
ЗАҲИРА
01.Даниел Маргуш (Д)
18.Жасмин Керанович (Д)
03.Лачлан Скотт
07.Рено Пископо
09.Жайден Прасад
10.Калик Антони
11.Коннор О'Туле
15.Патрик Флоттманн
17.Тариқ Майя
20.Жош Хоуп
21.Жейк Виллиам
22.Кэну Баккус
  12.Умиджон Эргашев (Д)
21.Шоҳрухжон Раимов (Д)
02.Азизбек Суюнов
07.Санжар Қодирқулов
08.Саиджамол Давлатжонов
10.Суҳроб Нуруллоев
13.Жавоҳир Эсонқулов
18.Шоҳрух Маҳмудҳожиев
22.Бегзод Ғанижонов
23.Нурилло Тўхтасинов
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Исломжон Қобилов (56)
 

Матн

90+5'
Ўйин якунланди. Австралия - Ўзбекистон - 2:3! Терма жамоамиз ўз гуруҳида 1-ўрин билан муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини қўлга киритди
90+3'
ГОЛ! Жорж Блэквуд, 2:3!
90+3'
БААлик ҳакам яна дарвозамиз томон пенальти белгилади
90+2'
Азизжон Ғаниев сариқ карточка олди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
90'
Алижоновга майдон четида тиббий ёрдам кўрсатиляпти
89'
Тариқ Майя сариқ карточка олди
86'
Вақтни чўзгани учун Умиджон Ҳамроев сариқ карточка олди
85'
Австралия бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳамроев мушт билан тўпни уриб юборди
84'
Ўзбекистонда ўзгариш: Жасурбек Яхшибоев ўрнига Саиджамол Давлатжонов майдонга тушди
83'
Яхшибоев ё чарчади, ёки жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
81'
Ўзбекистонда ўзгариш: Достон Ибрагимов ўрнига Шоҳрух Маҳмудҳожиев туширилди
80'
Ибрагимов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва Гловер билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
77'
Жамоамиз яхши ҳимояланмоқда
75'
Рақибимиз яна бир бурчак тўпини ўйинга киритди. Бандейра жарима майдончаси бурчагидан ноаниқ зарба йўллади
72'
Олисдан йўлланган зарба натижасида тўп рекошет ҳолатида устун ёнидан ўтиб кетди. Австралия бурчак тўпи тепади
71'
Эҳҳҳ, Ибрагимов сал тезроқ узатма берганида, Яхшибоев бирга бир вазиятга чиқиб кетарди
70'
Рақибларнинг хатосидан кейин Муҳиддинов тўпни эгаллаб олди ва 18 метрлардан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
69'
Ўзбекистонда ўзгариш: Бобур Абдухолиқов ўрнига Жавоҳир Эсонқулов туширилди
68'
Яхшибоев бир ўзи олдинга борди ва бурчак тўпи ишлади
67'
Австралияда ўзгариш: Жорд Христос Тимоту ўрнига Тариқ Майя тушди
66'
Чап қанотдан етказилган узатмани Ҳамроев эгаллаб олди
64'
ГОЛ! Лиам Юллей, 1:3!
63'
Дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Антони жарима майдончамиз ичида йиқилишни ўхшатди. Азизжон Ғаниев унинг елкаси қўлини қўйиши билан футболчини ўзини ташлаб юборди
62'
Антони жарима зарбасини тепди. Тп жонли деворга тегиб қайтди
60'
Авилов замбилда майдондан олиб чиқиб кетилди
58'
Чемпнес Ҳамроевга нисбатан хавфли ташланди
57'
Австралияликлар жаримадан етказган узатмани футболчиларимиз бартараф этишди
56'
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сардори Исломжон Қобилов иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди
54'
Яхшибоев яна ўз қанотидан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Гловер тўпни эгаллаб олди
53'
Жорж Блэквуд дарвозабонимизга нисбатан фол ишлатди
47'
Жаримадан етказилган узатмага австралиялик футболчи бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
46'
ГОООООООООЛ! Достон Ибрагимов, 0:3! Яхшибоев Неймар услубида пас бериб, жарима майдончасидаги Абдухолиқовга узатма берди. Бобурнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтади. Ибрагимов эса 10 метрлардан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча 2-0 ҳисобида олдиндамиз
45+2'
Жарима зарбаси хавфли бўлди. Бандейра йўллаган зарба натижасида тўп яқин устун ёнидан ўтиб кетди
45+1'
Исломжон Қобилов сариқ карточка олди
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
44'
Бурчакдан етказилган узатмага Прасад бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
43'
Австралия бурчак тўпи ишлади. Зарбани ўзига қабул қилган Алижоновга тиббий ёрдам кўрсатилиши керак
42'
Азизжон Ғаниев негадир бу сафар ҳам чап қанотда белгиланган жарима тўпини тўғри дарвоза томон тепди. Гловер тўпни эгаллаб олди
40'
ГООООООООЛ! Достон Ибрагимов, 0:2! Яхшибоев ўнг қанотдан жарима майдончаси кирди ва шерикларига узатма берди. Абдухолиқов тўпни атайлаб ўтказиб юборди ва Ибрагимов 14 метрлардан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди
39'
Австралияликлар жарима тўпини жарима майдончамизаг етказишди. Футболчиларимиз хавфни бартараф этишди
36'
Вуууууҳ! Жаримадан етказилган узатма Денгга келиб тушди. Рақиб сардори зарба беришга улгурмади, Ҳамроев тўпни эгаллаб олди
35'
Авилов ўз жарима майдончамиз ён томонида Чампнесга нисбатан фол ишлатди
34'
Эҳҳҳҳ, Абдухолиқов! Муҳиддинов рақибдан тўпни олиб қўйди ва жарима майдончасига кираётган "Насаф" ҳужумчисига узатма берди. Бобурнинг зарбасидан кейин тўп тўрга ён томондан тегди холос
33'
Чамнес огоҳлантириш олди
32'
Яхшибоев ўз қанотида ҳимоячини анча қийнамоқда. У жарима майдончасига кирди ва Абдухолиқовга узатма берди. Бобур тўпни тўхтата олмади ва вазиятни қўлдан чиқарди
31'
Муҳиддинов олис масофадан зарба беришга уринди, аммо тўп унинг оёғига тегмай қолди
28'
ГОООООООЛ! Бобур Абдухолиқов, 0:1! Майдон марказида футболчиларимиз тўпни эгаллаб олиб, қарши ҳужумни ажойиб комбинация орқали голга айлантиришди! Баракалла!
27'
Қарши ҳужум пайтида Достон Ибрагимов чап қанотда бир ҳимоячидан ўтиб кетишга уринди, аммо йиқилди. БААлик ҳакам ҳуштак чалмади
26'
Тўпни Австралия ёшлари кўпроқ назорат қила бошлашди
22'
Яшил қитъа вакиллари жарима тўпини ўйинга киритишди. Ҳужумчи бош билан бериши натижасида тўп юқорига кўтарилди. Ҳамроев тўпни уриб юборди
21'
Иккита яхши ҳужум ташкил қилди. Аввал Яхшибоев ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб, узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Кейинги ҳужумда Ибрагимов чап қанотдан дарвоза олдига узатма берди. Гловер тўпни эгаллаб олди
20'
Австралия бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
17'
Яхшибоев ўнг қанотда бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди, аммо на шерикларига узатма берди, на яна бир ҳимоячини алдаб ўтди
16'
Австралияда ўзгариш: Кузмановски ўрнига Жайден Прасад тушди
14'
Австралиялик футболчи Стив Кузмановски жароҳат олди. Уни замбилда майдондан олиб чиқиб кетишди
10'
Майдонда ташаббус учун кураш кечмоқда. Жамоалар ҳимояга ётиш ҳақида ўйлашмаяпти
7'
Вууҳ! Австралия кетма-кет бурчак тўпини ўйинга киритди. Дастлабкисида ҳимоячимиз бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Иккинчи зарбада эса тўп Ҳамроевнинг устидан ошиб ўтиб, олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Тўп дарвозага кириб кетишига сал қолди
6'
Австралиялик ҳужумчи офсайдда қолди
5'
Бурчакдан етказилган узатмага футболчиларимиздан бири бош билан зарба берди. Ноаниқ
5'
Вуууууҳ! Яхишбоев ижросида ажойиб зарба! Тўққизликка кираётган тўпни Гловер юқорига кўтариб юборди
4'
Узоқ масофадан етказилган узатмани австралиялик ҳимоячи ўтказиб юборди ва шундан сўнг Абдухолиқовни тортиб йиқитди
3'
Жаримадан етказилган узатмани ҳимоячимиз бош билан қайтарди
3'
Ўнг бурчакка яқин жойда Қобилов фол ишлатди. Австралия жарима зарбасини тепади
2'
Чап қанотда белгиланган жарима зарбасини Ғаниев тўпди. Тўп яқин устун ёнидан ўтиб кетди
1'
Терма жамоамиз тўпни ўйинга киритди ва уни дарҳол олдинга чизиққа етказишди. Абдухолиқов узатмага ета олмади. Тўпни Гловер эгаллаб олди
1'
Ўйин бошланди!
'
Ўйин бошланишига барча нарса шай
'
Терма жамоалар майдонга чиқиб келишди ҳамда Ўзбекистон ва Австралия мадҳиялари янграйди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 2-тур ўйинлари якунланиб бормоқда. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Австралияга қарши майдонга чиқади
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.