Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Чемпионлар лигаси 2016/17, 3-тур

18.10.2016, соат 23-45

РЕАЛ МАДРИД

Гарет Бэйл (16)
Йодловец (19-автогол)
Марко Асенсио (37)
Лукас Васкес (68)
Альваро Мората (84)

5 : 1

ЛЕГИЯ

Мирослав Радович (22-пенальти)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Кейлор Навас (Д)
12.Марсело
05.Рафаель Варан
03.Пепе
20.Марко Асенсио
23.Данило
08.Тони Кроос
10.Хамес Родригес
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
11.Гарет Бэйл
  01.Аркадиуз Маларж (Д)
04.Якуб Червински
25.Якуб Ржезничак
08.Вадис Оджиджа-Офоэ
06.Гильерме
03.Томаш Йодловец
32.Мирослав Радович
14.Адам Глоушек
19.Бартош Берешински
18.Михаил Кухарчик
75.Тибо Мулен
ЗАҲИРА
13.Кико Касилья (Д)
06.Начо
02.Даниэль Карвахаль
22.Иско
16.Матео Ковачич
17.Лукас Васкес
21.Альваро Мората
  33.Радослав Цежняк (Д)
28.Лукаш Броз
05.Мацей Дабровски
15.Михал Копчински
22.Каспер Хямяляйнен
09.Валерий Казаишвили
11.Неманья Николич

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Реал" - "Легия" - 5:1.
90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90+1'
Вууууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага "Реал" футболчиларидан бири жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Бензема дарвозабон майдончаси ичида бош билан тўп йўналишини ўзгартиришга ҳаракат қилди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
89'
Роналду гол уриши учун жамоадошлари шароит яратишмоқда. Аммо Криштианунинг омади келмаяпти
88'
Ўххххх! Роналду жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва 15 метрлардан зарба берди. Аркадиуш тўпни тўсин устидан ўтказиб юборди
88'
Вадис олис масофадан зарба берди. Ноаниқ
87'
Оҳо! Николич деярли бирга бир вазиятда зарба берди. Навас тўпни майдон ташқарисига уриб юборди
84'
ГОООООЛ! Альваро Мората! Роналдунинг узатмасидан кейин ҳужумчи чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозани ишғол қилди!
83'
ВУУУУУУҲ! Роналду жарима майдончаси остонасида Бензема билан чиройли "девор" ўйнади ва яккама-якка вазиятда гол ура олмади! Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
79'
"Реал"да сўнгги ўзгариш: Асенсио ўрнига Матео Ковачич тушди
79'
Вууууҳ! Бензема жарима майдончаси ичида Роналду томон узатма берди. Криштиану 7-8 метрлардан тўпни дарвоза томон бурди. Бироз ноаниқ
77'
Польшаликлар олдинга ўтишмоқда, аммо хавфли вазият ярата олишмаяпти
73'
Варвашаликлар сафида бирданига 2та ўзгариш бўлди
72'
Асенсио жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллади
71'
Қарши ҳужумда "Легия" футболчиси чап томондан жарима майдончасига кирдию, аммо на аниқ зарба берди, на аниқ узатма
68'
ГОООООЛ! Лукас Васкес, 4:1! Мората чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва узатма берди. Васкес тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди
66'
Марсело чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Кейинги ҳужум пайтида Мората жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
64'
"Легия" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди
64'
"Мадрид"да яна бир ўзгариш: Гарет Бэйл ўрнига Альваро Мората тушди
63'
"Реал"да ўзгариш: Хамес ўрнига Лукас Васкес тушди
63'
Криштиану Роналду сариқ карточка олди
60'
Жаримадан етказилган узатмага Червински бош билан зарба берди. Ноаниқ
59'
Польшалик яхши узатмалар орқали ўнг қанотдан "Реал" жарима майдончасига кириб келишди. Сўнгги узатмани мезбонлар қайтаришди ва хавфни бартараф этишди
55'
Гильерме жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
52'
Ҳакам "Реал" дарвозаси томон пенальти белгилаши мумкин эди. Асенсио жарима майдончаси ичида рақиб футболчисининг йиқилишига сабабчи бўлди, аммо ҳакам ўйинни тўхтатмади
52'
Криштиану жаримадан ерлатиб зарба берди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди
51'
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи олдида Роналдуга нисбатан фол ишлатилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Ҳакам вақт қўшмади. Жамоаларни танаффусга таклиф этди. Ҳозирча "Реал" - "Легия" - 3:1. Танаффус
45'
Роналду жарима майдончаси ичида Бэйл томонидан ўзига етказилган узатмани товони билан ортга қолдирди. Аммо Бензема тўпни эгаллай олмади
40'
Қарши ҳужумда Бензема Роналду билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига киришга уринди, аммо Криштианунинг узатмаси ноаниқ бўлди. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди
37'
ГОООООЛ! Марко Асенсио, 3:1! Роналду жарима майдончаси ичида Данилодан узатма қабул қилди ва тўпни орқароққа қолдирди. Ёш футболчининг зарбаси аниқ бўлди
36'
ВУУУУҲ! Бэйл ўз жарима майдончаси олдида тўпни меҳмонларга олдириб қўйишди. "Легия" футболчиси жарима майдончаси ичида аниқ зарба бера олмади
33'
Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбаси аниқ бўлди, Маларж тўпни қайтарди
32'
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи олдида Бенземага йиқитилди. Роналду учун яхши имконият
30'
Вууууҳ! Бурчакдан ўйинга киритилган тўпни Асенсио жарима майдончаси чизиғи устида эгаллади ва дарвоза томон зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
30'
Меҳмонларнинг бурчак тўпини мезбонлар эгаллашди ва ҳужумга ўтиб, бурчак тўпи ишлашди
29'
"Легия"нинг хавфли ҳужуми. Данило тўпни майдон ташқарисига буриб юборди
27'
"Реал" қарши ҳужумга ўтди. Бензема чап қанотдан жарима майдончасига кирар-кирмас Роналдуга узатма берди. Криштиану 12 метрлардан зарба беришга уринди, аммо тўпни ҳимоячилар қайтаришди
26'
Марсело чап қанотдан етказган узатмани польшалик ҳимоячилар қайтаришди
23'
Вууууҳ! Данило ўнг қанотдан берган узатма Роналдудан ўтиб кетди ва Бензема 12 метрлардан арба берди. Маларж зарбани қайтарди. Чиройли сэйв
22'
ГООООООЛ! Мирослав Радович дарвозани ишғол қилди! 2:1!
21'
"Реал" дарвозаси томон пенальти! Данило жарима майдончаси ичида фол ишлатди
19'
ГОООООЛ! Марсело, 2:0! Бензема жарима майдончасининг чап томонида тўпни қабул қилди ва орқароққа узатма берди. Марселонинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғидан рекошет ҳолатида тўрга бориб тушди
16'
ГОООООЛ! Гарет Бэйл, 1:0! Уэльслик футболчи ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва тўпни чап оёғига тўғрилаб, олис бурчак томон аниқ зарба берди. Дарвозабон зарбани қайтара олмади
15'
Чап қанотдан Марсело етказган узатмага рақиб жарима майдончаси ичида Роналду сакради, аммо ета олмади
12'
ВУУУУУҲ! Дарвоза устуни "Реал"ни голдан қутқариб қолди! Гильерменинг узатмасидан кейин Ожижа-Офоэ зарба берди. Тўп олис устунга тегиб қайтди
11'
Радович офсайдда қолди
9'
ВУУУУҲ! Польшаликлар майдон марказида тўпни эгаллаб олишди ва олдинга қараб юришди. Томаш Йодлевиц яккама-якка вазиятда зарба берди. Тўпни Навас оёғи билан қайтарди
8'
Роналдунинг чап қанотдан етказган узатмасини Бэйл дарвоза томон бурди. Ноаниқ
7'
Тибо Муллен "Реал" дарвозаси томон 22 метрлардан аниқ зарба берди. Навас тўпни эгаллади
6'
Оҳо! Жарима майдончаси чизиғи олдидан Роналду зарба йўллади. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, устун ёниидан ўтиб кетди
5'
Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин тўп ҳимоячининг оёғида дарвозабон майдончасидаги Роналдуга келди, аммо Криштиану буни кутмагани учун дарвоза томон зарба бера олмади
5'
Роналдунинг зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб, жарима майдончасига борди. Бензема тўп учун курашда бурчак тўпи ишлади
4'
Роналдуга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагча 35 метр
3'
Ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Данилога узатма берилди. Қанот ҳимоячиси тўпга ета олмади
1'
Ўйин бошланди!
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! Эътиборингизни Европа чемпионлар лигасининг 3-тур баҳсига қаратамиз. "Реал" ўз майдонида Варшаванинг "Легия"сини қабул қилмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.