Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Чемпионлар лигаси 2016/17

3-тур, 19.10.2016, соат 23:45. Бош ҳакам: Милорад Мажич (Сербия)

БАРСЕЛОНА

Лионель Месси (17, 60, 69)
Неймар (89)

4 : 0

МАНЧЕСТЕР СИТИ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
03.Жерар Пике
18.Хорди Альба
23.Самуэль Юмтити
05.Серхио Бускетс
08.Андрес Иньеста
14.Хавьер Маскерано
04.Иван Ракитич
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.Неймар
  01.Клаудио Браво (Д)
30.Николас Отаменди
24.Жон Стоунз
05.Пабло Сабалета
11.Александр Коларов
08.Илкай Гюндоган
17.Кевин де Брюйн
07.Раҳим Стерлинг
21.Давид Силва
25.Фернандиньо
09.Нолито
ЗАҲИРА
25.Хорди Масип (Д)
24.Жереми Матьё
19.Лукас Динь
12.Рафинья
21.Андре Гомес
07.Арда Туран
17.Франциско Алькасер
  13.Вилфредо Кабальеро (Д)
22.Гаэль Клиши
50.Пабло Маффео
15.Хесус Навас
19.Лерой Сане
06.Фернандо
10.Серхио Агуэро
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Давид Силва (29)
Фернандиньо (40)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Жереми Матьё (74)
 
Клаудио Браво (53)

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Манчестер Сити" - 4:0!
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
89'
ГООООООЛ! Неймар, 4:0! Бразилиялик футболчи Мессидан узатма қабул қилди ва икки ҳимоячи орасида бўлишига қарамай, 9 метрлардан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди
87'
Неймар! Кабальеро унинг зарбасини қайтарди! Месси тепиши керакмиди?!
86'
Пенальти! "Сити" дарвозасига! Мессини чалиб йиқитди Коларов
82'
ВУУУУУҲ! Неймар чап томондан жарима майдончаси кирди, аммо узатмани ташқарида турган Ракитичга берди. Иван тўпни дарҳол дарвозабон майдончасининг олис бурчагига етказди. Неймар бирга бир вазиятда тўпга зарба берди. Кабальеро оёғи билан тўпни қайтарди
80'
"Барселона"да ўзгариш: Андрес Иньеста ўрнига Андре Гомеш майдонга тушди
79'
"Сити"да ўзгариш: Гўндоган ўрнига Серхио Агуэро тушди
78'
Вууҳ! Стерлинг чиройли пас билан Силвани жарима майдончасига бошлади, аммо Давид ўз вақтида шерикларига аниқ узатма бера олмади
76'
Қарши ҳужум пайтида Неймар Коларовни алдаб, жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуфти устига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди, Суарес бироз кеч қолди
75'
Жаримадан етказилган узатмани Умтити бош билан қайтарди
74'
Жереми Матьё 3 дақиқа ичида иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этмоқда. У ўзидан ўтиб кетаётган Раҳимни чалиб йиқитди.
72'
Хавфли вазият. Коларов йўллаган зарбани тер Штеген қайтарди. Меҳмонлар тўпни дарвозага йўллай олишмади. Мезбонлар хавфни бартараф этишди
71'
Жереми Матьё сариқ карточка олди. "Сити" жарима майдончаси ташқарисидан жарима зарбаси тепади
69'
ГОООООООЛ! Лионель Месси, 3:0! Хет-трик! Гўндоган қўпол хатога йўл қўйди ва Луис Суарес жарима майдончасига кириб, Мессига узатма берди. Лео бирга бир вазиятда Кабальерони осонлик билан доғда қолдирди
68'
Де Брюйне офсайдда қолди
67'
Месси офсайдда қолди
66'
Месси жарима тўпини жарима майдончасига етказди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
64'
Вуууууҳ! Гўндоганнинг аниқ узатмасидан кейин Кевин де Брюйне деряли бирга-бир вазиятда жарима майдончаси кирар-кирмас зарба берди. Тер Штеген зарбани қайтарди
62'
Месси тўпга бироз ета олмаи, акс ҳолда хет-трик...
61'
ГООООООЛ! Лионель Месси, 2:0! Аргентиналик футболчи Иньестадан узатма қабул қилди ва жарима майдончаси чизиғи устидан яқин бурчакка тўпни жойлади! Кабальеро ва ҳимоячилар ожиз қолишди
58'
Ниҳоят жарима зарбаси берилди. Месси ноаниқ зарба йўллади
57'
"Манчестер Сити"да иккита мажбурий ўзгариш: Сабалета ва Нолито ўрнига дарвозабон Кабальеро ва ҳимоячи Гаэль Клиши туширилди
55'
Пабло Сабалетага тиббий ёрдам кўрсатилаётгани боис, ҳали жарима зарбаси тепилмади
53'
ВУУУУҲ! Оҳоҳоҳо! Клаудио Браво қўпол хатога йўл қўйди ва ўз хатосини тўғрилаш оқибатида майдондан четлатилди! Олис масофадан етказилган узатма Суарес югурди, аммо жарима майдончасини ташлаб чиққан "Сити" посбони тўпни эгаллади ва шерикларига узатма бериш чоғида тўпни Суаресга бериб қўйди. Луис тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, дарвоза томон тепди. Браво эса жарима майдончаси ташқарисида бўлишига қарамай, қўли билан қайтарди. Тўғри, у жамоасини голдан қутқарди, аммо ўзи майдондан четлатилди!
51'
Вууууууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Умтити бош билан зарба берди. Тўп шундоққин устун ёнидан ўтиб кетди!
50'
Неймар жарима майдончаси ташқарисида ўнгроқда турган Ракитичга узатма берди. Иваннинг зарбасидан кейин тўп меҳмон футболчисидан майдонни тарк этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Манчестер Сити" 1:0. Танаффус
45+2'
Стерлинг ўнг томондан "Барса" дарвозабон майдончасига узатма берди. Де Брюйне ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп тўрга ён томондан тегди
45+1'
ВУУУУУҲ! "Барса" тезкор ҳужум ташкил қилди. Месси марказ бўйлаб олдинга ўтди ва Суаресга узатма берди. Луис дарҳол зарба берининг имконини топди. Тўп Бравонинг оёғидан юқорига кўтарилди. Клаудионинг ўзи ўрнидан турди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
45'
Вууууууҳ! Жаримадан етказилган узатмага Стоунз 5 метрдан бош билан зарба берди! Тўп устунни деярли силаб ўтиб кетди
44'
Бурчак тўпи тахликали бўлди. Гўндоган жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйишга ҳаракат қилди. Тўп тўрга юқори томондан келиб тушди
43'
Чап қанотдан "Барса" жарима майдончасига кирган Нолитога узатма берилди, Маскерано хавфни бартараф этиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
41'
Оҳо! Агар жарима майдончасига чап қанотдан кираётган Неймар томон Мессининг узатмаси ўтганида, "шаҳарликлар"га ҳавас қилиб бўлмасди
40'
Фернандиньо сариқ карточка олди. У Неймарга нисбатан хавфли ўйнади
39'
"Барселона"да иккинчи мажбурий ўзгариш: Пике ўрнига Жереми Матьё туширилди
38'
ВУУУУУУҲ! Гўндоган Пикени чиройли тарзда алдаб ўтди ва яккама-якка вазиятда олис бурчак томон зарба берди. Тер Штеген футболчининг ниятини ўқиди ва зарбани қайтарди!
37'
Хавфли вазият. Силва жарима майдончасига чап томондан кираётган Нолитога узатма берди. Испаниялик футболчининг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
37'
Де Брюйне ўнг қанотдан дарвоза олдига узатма берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
36'
Раҳим Стерлинг жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни қабул қилди, аммо Умтитидан ўтиб кета олмади
32'
Вууууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Ракитич бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
31'
Вууууҳ! Умтитининг олис масофадан берган узатмасидан кейин Неймар дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Браво жарима майдончаси бурчагида тўпни ҳужумчидан олиб қўйди ва хавфни бартараф этди
29'
Давид Силва сариқ карточка олди
28'
Силва Пикени чалиб йиқитди. Жерар жароҳат олган кўринади.
24'
Люка Дин узатмасидан кейин Суарес яккама-якка вазиятга чиқди, аммо офсайд
21'
ВУУУУУҲ! Суарес ажойиб имкониятдан фойдалана олмади! Месси жарима майдончаси ташқарисида бир нечта футболчи орасида бўлишига қарамай, чап томондаги Неймарга узатма берди ва бразилиялик ўйинчи тўпни дарҳол ичкарига узатмади. Суарес тўпни атайлаб ўтказиб юборди. Месси билан тўп учун курашга киришган ҳимоячи тўпни дарвоза томон олиб ўтишга муваффақ бўлди, аммо Суаресни бирга бир вазиятга чиқариб қўйди. Луис ўткир бурчак остида дарвозани ишғол қила олмади. Тўп тўрга ён томондан тегди
20'
Голдан кейин тўпни назорат қилиш бўйича устунлик каталонияликлар томонига ўтаётгандек
17'
ГООООООООЛ! Лионель Месси, 1:0! Ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Месси тўпни йўқотгандек эди, аммо Маскерано ёрдамга келди ва тўпни рақиб футболчисидан олиб қўйди. Тўпни эгаллаган Лео ҳужумни давом эттирди ва жарима майдончасига кирган Иньестани тўп билан таъминлади. Андрес тўпни орқароққа қолдирди. "Сити" футболчиси йиқилиб тушганидан фойдаланган Месси тўпни эгаллади ва Бравони алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол қилди!
15'
Месси англиялик ҳимоячилардан тўпни олиб қўйди ва Суарес билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига киришга уринди, аммо қисқа пасларнинг бири бироз ноаниқ бўлди
14'
Дастлабки дақиқаларда Гвардиола шогирдлари тўп билан кўпроқ муомалада бўлишмоқда
11'
Мезбонлар қарши ҳужумда яхши имконият юзага келди. Суарес аниқ узатма билан чап қанотдан жарима майдончасига кирган Неймарни тўп билан таъминлади. Бразилиялик ҳужумчи ҳимоячиларни алдай олмади
9'
Тўққизинчи дақиқадаёқ "Барселона"да ўзгариш: Хорди Альба ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига Люка Дин туширилмоқда
6'
Стерлинг ўнг томондан жарима майдончаси бурчагидан ичкарига кирди ва зарба берди. Тўп Умтитига тегиб қайтди
5'
Давид Силва бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди
3'
Меҳмонларнинг ҳужуми. Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказилган узатмани Тер Штеген эгаллаб олди. Кевин де Брюйне тўпга ета олмади
2'
Вуууҳ! Неймар ўнг қанотдан Нолитони алдаб ўтиб, жарима майдончасига кириб келди ва узатма берди. Мезбонлардан зарба беришга ҳеч ким муваффақ бўлмади
1'
ЎЙин бошланди.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда
'
"Камп Ноу". Бу стадионда "Барселона" "Манчестер Сити"ни қабул қилмоқда. Манчестерликлар сафида Гвардиола ва Клаудио Браво жонажон стадионга қайтишмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур доирасида иккинчи кун ўйинлари бошланмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.