Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания лига лигаси-2016/2017

9-тур, 22 октябрь, соат 19:15. Бош ҳакам: Ундиано Мальенко

ВАЛЕНСИЯ

Мунир эл-Ҳаддодий (52)
Родриго (56)

2 : 3

БАРСЕЛОНА

Лионель Месси (22, 90+3-пенальти)
Луис Суарес (63)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Диего Алвес (Д)
24.Эсекьель Гарай
14.Хосе Гайя
02.Жоао Кансело
05.Эльяким Мангаля
21.Мартин Монтойя
10.Даниэль Парехо
07.Марио Суарес
17.Нани
08.Энцо Перес
19.Родриго
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
19.Лукас Динь
23.Самуэль Умтити
08.Андрес Иньеста
05.Серхио Бускетс
14.Хавьер Маскерано
20.Сержи Роберто
21.Андре Гомес
09.Луис Суарес
11.Неймар
10.Лионель Месси
ЗАҲИРА
13.Хауме Доменек (Д)
23.Аймен Абденнур
11.Закария Баккали
20.Альваро Медран
16.Федерико Картабия
22.Санти Минья
09.Мунир эл-Ҳаддодий
  25.Хорди Масип (Д)
24.Жереми Матьё
06.Денис Суарес
28.Карлес Алена
04.Иван Ракитич
22.Алейкс Видаль
17.Пако Алькасер
САРИҚ КАРТОЧКА
Эзекьел Гарай (17)
Диего Алвес (23)
Марио Суарес (69)
Энцо Перес (76)
 
Серхио Бускетс (25)
Люка Динь (47)
Лионель Месси (73)

Матн

90+6'
Ўйин якунланди. "Барселона" сўнгги дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига ғалабани илиб кетди
90+5'
Голни нишонлаш пайтида трибунадан бутилка учиб келди ва Неймарнинг бошига тегди
90+3'
ГОООООЛ! Лионель Месси, 2:3! Аргентиналик футболчи бурчакка ерлатиб зарба берди, Алвес зарба йўналишини топди, аммо зарбани қайтара олмади
90+2'
ПЕНАЛЬТИ! "Валенсия" дарвозасига! Каталонияликлар сўнгги ҳужумни уюштиришди. Месси Неймар билан ўзаро "девор" ўйнаб, Луис Суаресга пас берди. Абденнур Суаресни чалиб йиқитди. Айман сариқ карточка олди.
90'
Мальенко иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди
90'
Месси жарима тўпини ўйинга киритди. Мангаля тўпни қайтарди. Такрорий узатма пайтида Абденнур бош билан тўпни қайтарди.
86'
Уҳҳҳҳ! Парехо бурчак тўпини ўйинга киритди. Мангаля йиқилиб тушганига қарамай, ўрнидан турди ва 7 метрлардан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди ва Нанига борди. Луиш 16 метрлардан унчалик яхши зарба бера олмади. Мунир 20 метрлардан зарба берганидан кейин тўп тер Штегеннинг қўлига келиб тушди.
85'
Санти Мина чап қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо Сержи Роберто тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди
82'
Эҳҳҳҳ, Нани! Қулай вазиятдан фойдалана олмади! Дани Парехо чап қанотдан олдинга ўтди ва бўш ҳудудга узатма берди. Нани узатмага етиб келди ва 13 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!..
78'
Месси марказдан олдинга юрди ва ўнг қанотда очилган Денис Суаресга узатма берди. Унинг жарима майдончасига узатмаси Абденнурга тегиб, майдонни тарк этди
77'
Жарима зарбасини Луис Суарес тепди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
76'
Энцо Перес сариқ карточка олди. У жарима майдончаси яқинида Неймарни чалиб йиқитди
73'
Лионель Месси огоҳлантириш олди. Оёғи билан Абденнурни йиқитди.
71'
"Барселона"да ўзгариш: Андре Гомеш ўрнига Денис Суарес тушди. Энди майдонда 3 нафар Суарес бор
71'
"Валенсия"да учинчи ўзгариш: Родриго ўрнига Санти Мина тушди
70'
Месси жарима зарбасини йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
69'
Марио Суарес Неймарни чалгани учун сариқ карточка олди. Жарима майдончаси яқинидан жарима зарбаси
66'
Ўйин темпи бироз тушди. Жамоалар шошмасдан ҳаракат қилишмоқда
63'
ГОООООЛ! Луис Суарес, 2:2! Неймар бурчак тўпни дарвозабон майдончаси чизиғи устига етказди ва Ракитич ҳаводаги тўп учун курашда ғолиб чиқиб, бош билан зарба берди. Диего Алвес яна ажойиб реакция билан тўпни қайтарди. Луис Суарес тўпни эгаллади ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Алвес бу сафар ожиз қолди.
56'
ГООООЛ!!! Родриго, 2:1! Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди ва тўпни ўзларида сақлаб қолишди. Нани тўпни эгаллади ва дарвозабон майдончаси чизиғи олдига узатма берди. Родриго ҳимоячидан чаққонроқ ҳаракат қилиб тўпни дарвозага жойлади.
52'
ГОООООЛ! Мунир эл-Ҳаддодий, 1:1! Сен урмасанг, сенга уришади. Ўзингники уради! Конселу қанотдан тўпни қабул қилди ва жарима майдончасига узатма берди. Мунир 11 метрли нуқта устидан чиройли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
50'
Эҳҳҳ, Ракитич! Месси тўп билан марказ бўйлаб олдинга ўтди ва жарима майдончаси олдида тўпни Неймарга қолдирди. Бразилиялик футболчи тўпни ўнг оёғига тўғрилаб олди ва 18 метрлардан ерлатиб зарба берди. Диего Алвес сэйв орқали зарбани қайтарди ва тўпни Ракитич эгаллади. Унинг кучли зарбасидан тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди!
47'
Жарима тўпи ўйинга киритилган вазиятда Родриго офсайдда қолди
47'
Люка Динь сариқ карточка олди
46'
Иккинчи бўлим бошида "Валенсия"да ўзгариш бўлди. Мартин Монтойя ўрнига Мунир эл-Ҳаддодий туширилди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Валенсия" - "Барселона" - 0:1. Танаффус
45+2'
Эҳҳҳ, чиройли гол бўлиши мумкин эди. Месси жарима майдончаси ташқарисида зарба беришга улгурмади ва шу боис чап қанотдан ҳужумга қўшилган Динга узатма берди. Люка жарима майдончасига узатма берди. Неймар эса чалқанча услубда зарба берди. Аммо тўп дарвозага аниқ бормади.
44'
Эҳҳҳҳ, Парехо! Родриго майдоннинг сўнгги чизиғи олдидан узатма берди. Парехо зарба бераётган вазиятда эса Тер Штеген олдинга югуриб чиқди ва зарбани қайтаришга муваффақ бўлди!
38'
Диего Алвес яна қаҳрамонлик кўрсатди! Неймар жарима майдончасининг чап бурчагидан тўпни қабул қилди ва кичик паузани ушлаб, айёрона зарба билан дарвозабон майдончаси бурчагига узатма берди. Луис Суарес етиб келди ва дарҳол зарба берди. Диего Алвес эса зарбани қайтарди! Андре Гомеш қайтган тўпни дарвозага тепишга уринди, аммо буни уддалай олмади.
37'
"Валенсия"да ўзгариш: Жароҳат олган Хосе Луис Гаяй ўрнига Аймен Абденнур туширилди.
36'
!!! Диего Алвес яна бир марта жамоасини голдан қутқарди. Меҳмонлар майдоннинг "Валенсия"га тегишли томонида тўпни эгаллашди ва аниқ узатма орқали ўнг қанотда очилган Суаресни тўп билан таъминлади. Уругвайлик футболчининг кучли зарбасини Диего Алвес қайтаришга муваффақ бўлди
32'
Стадион ҳакамдан пенальти талаб қилиб, ҳуштакбозлик қилмоқда. Родриго ва Умтити "Барса" жарима майдончаси ичида елкама-елка кураш олиб боришди ва мезбонлар вакили йиқилди. Ҳакам қоидабузарлик бўлмаганини қайд этди
31'
"Барселона" имкониятдан фойдалана олмади! Неймар жарима майдончасига бурчагига узатма берди ва Месси ичкарига ёриб кирди ва чап оёқда кучли зарба берди. Диего Алвес тўпни ўз олдига қайтарди. Андре Гомеш тўпга етиб келди ва зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди.
26'
Вуууҳ! Конселу Люка Диндан ўтиб кетиб, ўнг томондан жарима майдончаси кирди ва дарвозабон майдончасига ерлатиб езатма берди. Родриго узатмага ета олмади
25'
Серхио Бускетс сариқ карточка олди
23'
Ҳакам билан тортишгани учун Диего Алвес сариқ карточка олди. Дарвозабон ўзига халал берган Луис Суаресни офсайдда турган деб ҳисоблашни ва голни бекор қилишни ҳакамдан талаб қилди
22'
ГОООООООЛ! Лионель Месси, 0:1! Жарима майдончасининг ўнг томонига узатма берилди ва у ерда Ракитич тўпни жарима майдончаси чизиғи устига етказди. Месси чап оёқда ерлатиб дарвоза бурчаги томон зарба берди. Диего Алвес тўпни қайтара олмади. Зарба пайтида офсайдда турган Суарес тўпнинг устидан сакраб қолди.
20'
Майдонда кетма-кет фоллар. Ўйин қўполликларга бой бўлмоқда
18'
Месси жарима тўпини Неймарга узатди ва қайта қабул қилиб, жарима майдончасига ҳаводан узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
17'
Эзекьел Гарай сариқ карточка олди. У ўз жарима майдончаси остонасида Суаресни чалиб йиқитди
16'
Луис Суарес майдон марказида тўпни эгаллаб, олдинга узатма берди. Мангаля Неймарга нисбатан бироз чаққонроқ ҳаракат қилди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
14'
"Барса"да мажбурий ўзгариш: Иньеста ўрнига Иван Ракитич туширилди
12'
Энцо Перес хавфли подкат орқали Иньестага жароҳат етказди. Андрес замбилда майдонни тарк этмоқда
9'
Меҳмонларнинг ҳужумлари пайтида валенсияликлар Иньестага нисбатан, сўнгра Неймарга нисбатан фол ишлатишди, аммо каталонияликлар ҳужумни давом эттиришгани учун Мальенко ўйинни тўхтатмади. МАйдон эгалари тўпни эгаллаб олганидан кейин "Барса" футболчилари ҳакамга эътироз билдиришди
7'
Бурчакдан етказилган узатма йўналишини Парехо бош билан ўзгартирди, аммо тўпни "Барса" дарвозаси томон бурадиган футболчи топилмади
6'
"Веленсия"нинг жавоб ҳужуми. Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужум натижасида мезбонлар бурчак тўпи ишлашди
5'
Месси-Иньеста-Неймар узатмасидан кейин бразилиялик футболчи чап қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Суарес бош билан зарба бера олмади. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
1'
Ўйин бошланди!
'
Ассалому алайкум, қадрли мухлислар. Испания чемпионатининг 9-тури доирасида "Валенсия" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.