Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси-2016/2017

11-тур, 5 ноябрь, соат 22:30

ЧЕЛСИ

Эден Азар (19, 56)
Маркос Алонсо (20)
Диего Коста (42)
Педро (65)

5 : 0

ЭВЕРТОН

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Тибо Куртуа (Д)
30.Давид Луис
28.Сесар Аспиликуэта
03.Маркос Алонсо
24.Гари Кэхилл
21.Неманья Матич
10.Эден Азар
07.Н’Голо Канте
15.Виктор Мозес
11.Педро Родригес
19.Диего Коста
  22.Мартен Стекеленбург (Д)
20.Брайан Овьедо
23.Шеймус Коулман
05.Эшли Уильямс
25.Рамиро Фунес Мори
06.Фил Жагелка
15.Том Клеверли
18.Гарет Бэрри
14.Янник Боласи
08.Росс Баркли
10.Ромелу Лукаку
ЗАҲИРА
01.Асмир Бегович (Д)
26.Джон Терри
29.Натаниель Шалоба
02.Бранислав Иванович
34.Ола Эйна
08.Оскар
23.Мичи Батшуайи
  01.Жоэль Роблес (Д)
30.Мейсон Хоггейт
26.Том Дэвис
12.Аарон Леннон
07.Жерар Делофеу
11.Кевин Миральяс
19.Эннер Валенсия
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Янник Боласи (15)

Матн

90+3'
Ўйин тугади. "Челси" ажойиб ғалабани қўлга киритди ва ўз очколарини 25тага етказиб, 1-ўринга кўтарилиб олди
90+1'
Диего Коста офсайдда
90'
Ўйинга 3 дақиқа қўшилди
90'
Вуҳ! Виктор Мозес жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда хавфли зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллади
87'
Оҳо! Диего Коста деярли майдон марказидан тўп билан югуриб келиб, жарима майдончасига кирди, аммо зарба беришга улгурмади
84'
"Челси"да ўзгариш: Кэхилл ўрнига Жон Терри тушмоқда
80'
Вуууҳ! Бурчакдан етказилган узатмани Давид Луис дарвоза томон бурди. Стекеленбург бир амаллаб тўпни дарвоза юқорисига кўтариб юборди
80'
"Челси"да ўзгариш: Эден Азар ўрнига Мичи Батшуайи тушди
79'
Диего Коста яккама-якка вазиятга чиыиб борди, жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Ҳимоячи зарба йўлига ташланишга улгурди. Бурчак тўпи
74'
Куман шогирдлари тўпни назорат қилишмоқда. Иложсизликдан
71'
"Челси"да ўзгариш: Педро ўрнига Оскар тушди
65'
ГОООООООЛ! Педро, 5:0! Қарши ҳужумда "Челси" рақибини жазоламоқда. Диего Костанинг узатмасидан кейин Азар зарба берди. Стекеленбург қайтарган тўпни Педро бўш дарвозага жойлаб қўйди
64'
Гарет Барри сариқ карточка олди
63'
ВУУУУУҲ! "Челси" чиройли ўйнашда давом этмоқда. Чап қанотдан етказилган узатмага Диего Коста чалқанча услубда дарвоза томон аниқ зарба берди. Стекеленбург тўпни қайтарди
60'
Бугунги голлардан кейин Диего Костанинг голлари 9тага, Азарники 7тага етди
56'
ГООООООООЛ! Эден Азар! 4:0. Индивидуал жиҳатдан жуда чиройли ҳаракат ва ажойиб гол!
54'
Мозес жарима майдончасига кириб, зарба берди. Тўп ҳимоячидан ўтмади
50'
"Челси"нинг хавфли ҳужуми. Матичнинг узатмасидан кейин Диего Коста деярли бирга бир вазиятда зарба берди, тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди. Аммо лайнсмен байроқчани кўтарган экан
48'
Эвертон бурчак тўпиини ўйинга киритди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. "Челси" 3та тўп фарқи билан олдинда бормоқда
45+2'
Эҳҳҳҳҳ, Коста! Педронинг фаоллиги эвазига Диего Коста дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Азарга узатма бериши ҳам мумкин эди
45+1'
"Челси" ижросидаги бурчак тўпи самарали чиқмади. Педро жарима майдончаси ташқарисидан берган зарба ноаниқ бўлди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
44'
"Эвертон"нинг ҳужуми. Тўпни Куртуа эгаллаб олди
42'
ГООООООЛ! Диего Коста, 3:0! Бурчакдан етказилган узатмани Матич бош билан ортга уриб юборди. Коста 12 метрлардан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди
41'
Азар ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпнги қайтаришди ва ҳужум яна Азар қанотидан ташкил этилди. Эден жарима майдончасига етказган узатмани ҳимоячилар эгаллашди ва қайтаришди
36'
"Эвертон"да ўзгариш: Овьедо ўрнига Кейин Миральяс тушди
34'
ВУУУУУҲ! Алонсо жарима майдончаси ташқарисидан тўпни дарвозабон майдончасининг олис бурчаги томон етказди. Мозеснинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди
32'
Майдон эгалари яхши ҳужум ташкил қилишди. Диего Костанинг Алонсо томон узатмаси бироз секинроқ чиқди ва тўп йўқотилди
30'
Фил Жагелка сариқ карточка олди. Ҳакамга аталган "шириндан шакар" тиллари учун
25'
"Эвертон" футболчиси ўйинга киритиб берган жарима тўпи хавфли бўлди. Аммо офсайд бор экан
23'
Оҳо! Ўнг қанотдан етказилган узатмага Лукаку жарима майдончаси ичида зарба берди. Зарба аниқ бўлди, аммо унчалик кучли эмас. Куртуа тўпни эгаллаб олди
20'
ГООООООЛ! Маркос Алонсо, 2:0! Азар ўнг томондан жарима майдончасига кирган Педрога узатма берди ва испаниялик футболчи тўпни дарҳол нариги томонга етказди. Алонсонинг зарбасидан кейин тўп Стекеленбургнинг оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди
19'
ГООООООЛ! Эден Азар, 1:0! Диего Костадан узатма қабул қилган Азар, чап қанотдан жарима майдончасига кирар-кирмас олис бурчакни аниқ нишонга олди!
16'
Ўнг қанотдане етказилган жарима зарбаси муваффақиятли чиқмади
15'
Янник Боласи сариқ карточка олди. У Мозеснинг оёғини бутсасининг тишлари билан босиб олди
11'
Мезбонлар босим ташкил қилишди, иш зарбагача етиб бормади
10'
Чап бурчакка яқин жойдан Азар тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Ҳимоячи тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
8'
Диего Коста жароҳат олди. Унга ёрдам кўрсатилмоқда
5'
Алонсо чап қанотдан ерлатиб узатма берди. Стекеленбург тўпни эгаллаб олди
2'
"Челси" кўк, "Эвертон" сариқ рангли формада ўйнамоқда
0'
Ўйин бошланди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Англия Премьер-лигасининг 11-тури доирасида "Челси" ўз майдонида "Эвертон"и қабул қилмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.