Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви

10 ноябрь, соат 17:00. «Пахтакор» стадиони. Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Ўзбекистон)

ЎЗБЕКИСТОН

Игорь Сергеев (45)

1 : 0

ИОРДАНИЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Александр Лобанов
Даврон Ҳошимов
Егор Кримец
Анзур Исмоилов
Виталий Денисов
Одил Аҳмедов
Вадим Афонин
Отабек Шукуров
Сервер Жепаров
Элдор Шомуродов
Игорь Сергеев
  Ал-Фитианий
Ар-Равашда
Ҳаттоб
Заваҳра
Ад-Дмейрий
Абу Амара
Ал-Муржан
Ҳасан
Бахит
Равшда
Солиҳ
САРИҚ КАРТОЧКА
Вадим Афонин (23)
Сервер Жепаров (44)
Анзур Исмаилов (83)
Жавоҳир Соҳибов (87)
 
Ёсин Бахит (34)
Маҳмуд (87)

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. Ўзбекистон терма жамоас ўртоқлик ўйинида Иорданияни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди
90+3'
Иорданияликлар ҳужум ташкил қилишди ва олис масофадан зарба берилди. Ноаниқ
90+1'
Меҳмон футболчиси майдон марказида хавфли ўйин намойиш қилди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
87'
Меҳмон футболчиси олис масофадан зарба берди. Ерга урилиб борган тўпни Лобанов қайтарди. Ҳошимов тўпни эгаллаб, вазиятдан узоқлаштирди
87'
Соҳибовга нисбатан қўпол ўйнаган Маҳмуд огоҳлантирилди
85'
Иорданиянинг хавфли жарима зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб, Лобановнинг қўлига келиб тушди
83'
Рақиб ҳужумини тўхтатиб қолган Анзур Исмаилов огоҳлантирилди
82'
Абу Амара ўрнига Салим туширилди
80'
Бахит ўрнига Сулаймон туширилди
79'
Кримец тўпни дарвозабонга оширишда хатога йўл қўйди, Абу Амара уни эгаллаб олиб, Лобановни ҳам алдаб ўтган эди. Бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборгани туфайли, уни бўш қолган дарвозага киритолмади
76'
Гейнрих бурчак зарбасини амалга оширди, Исмаилов тўпни боши билан дарвозага йўллаганида, ҳимоячи уни дарвоза чизиғидан қайтариб юборди
75'
Ўйин сурати бироз пасайди, кураш асосан майдон марказида кечмоқда
72'
Вадим Афонин ўрнига Азиз Ҳайдаров туширилди
69'
Маҳмуд узоқ масофадан дарвозамиз томон зарба йўллади, Афонин тўпни қайтара олди
68'
Ал-Муржан ўрнига Маҳмуд туширилди
65'
Ўзбекистонда бешинчи ўзгариш: Отабек Шукуров ўрнига Жавоҳир Соҳибов тушди
62'
Дарвозамиз олдида хавфли вазият. Иорданиялик 13-рақамли футболчи чап қанотдан жарима майдончамизга кирди ҳамда Ҳошимов ва Кримецни алдаб ўтиб кетди. Сўнгги паллада Исмоилов жамоамизни голдан қутқарди
61'
Ўнг қанотдан етказилган узатмага иорданиялик футболчи жарима майдончаси чизиғи устидан бош билан зарба берди. Тўпни Лобанов эгаллади
60'
Гейнрих-Машарипов-Андреев комбинациясидан кейин Станислав чап қанотдан узатма берди. Ал-Фитианий тўпни эгаллаб олди
59'
Ўзбекистонда тўртинчи ўзгариш: Элдор Шомуродов ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди
59'
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар қайтаришди
58'
Ҳошимов бурчак зарбаси ишлади
56'
Жамоамиз ўнг қанотдан яхши ҳужум ташкил қилди. Ҳошимов-Сергеев-Шомуродов комбинацияси натижасида Элдор тўпни майдонда олиб қола олмади
52'
Вууууҳ! Рашидовдан узатма қабул қилган Гейнрих тўпни бироз ушлаб турди ва Сардорнинг ўзига тўпни юмалатиб берди. Сардор Рашидов 26 метрлардан чап оёқда кучли зарба берди. Тўп устун ёниидан ўтиб кетди
51'
Хавфли вазият! Шомуродов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Сергеев бош билан тўпни ортга ўтказди, аммо Рашидов 7-8 метрлардан аниқ зарба бера олмади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
51'
Вуууҳ! Иорданиялик футболчи жарима майдончамиз ярим айланаси ичидан кучли зарба берди. Бурчакка кираётган тўпни Лобанов эгаллаб олди
49'
Шомуродов жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Сергеев унинг фикрини тушунмади
48'
Тўп жарима майдончамизга етказилди. Абу Амара Андреевга нисбатан фол ишлатди
47'
Иорданиялик футболчи офсайдда қолди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Иккинчи бўлим бошида Ўзбекистонда ўзгариш: Сервер Жепаров ўрнига Александр Гейнрих, Денисов ўрнига Сатнислав Андреев, Одил Аҳмедов ўрнига Сардор Рашидов туширилди
45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилганди ва бу вақт якунига етди. Танаффус. Ҳозирча Ўзбекистон - Иордания - 1:0
45'
ГООООООЛ! Игорь Сергеев, 1:0! Одил Аҳмедов жарима майдончаси бурчагидан етказган узатмага ҳужумчимиз дарвозабон майдончаси олис бурчагидан бош билан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди
44'
Сервер Жепаров сариқ карточка олди. У майдон марказида рақибга нисбатан фол ишлатди
42'
Терма жамоамиз 2 дақиқа давомида тўпни назорат қилди. Аҳмедов 20 метрлардан зарба берди. Тўп рақиб футболчисидан ўтмади
40'
Иорданиялик футболчи офсайдда қолди
39'
Шомуродовга нисбатан ишлатилган фол учун белгиланган жарима тўпини Шукуров дарвозабон майдончасига айланма тарзда етказди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришмаганида, икки футболчимиз дарвозани ишғол қилишга тайёр эди
37'
Ҳужумлар сони ва сифати бўйича Иордания устунликка эришмоқда. Қанотдан етказилган узатмани Кримец қайтарган бўлса, олис масофадан берилган зарба ноаниқ бўлди
34'
Ёсин Бахит сариқ карточка олди. У бутсасининг тишлари билан Жепаровнинг оёғига тепди.
33'
Аҳмедов тўпни эгаллаб олдинга ўтдию, аммо рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни на Шомуродовга етказди, на ўзи ҳимоячини алдаб ўта олди
31'
Вууууууҳ! Абу Амара дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқди, ҳаттоки Лобановни ҳам алдаб ўтди. Футболчи зарба бериш учун қулай ҳолатга келиб олгунча посбонимиз ўз дарвозасига қайтди ва Амара берган зарбани эгаллаб олди
30'
Абу Амара жаримадан аниқ зарба берди. Лобанов тўпни эгаллаб олди
29'
Исмоилов фол ишлатди. Дарвозамизгача 28 метрлар
27'
Жамоамиз ҳужуми охирги етмасдан узилиб қолди
24'
Иорданиянинг "стандарт"и хавфли чиқди. Ерлатиб етказилган узатмани Ал-Муржан эгаллади ва жарима майдончаси чизиғи яқинига етказди. Аҳмад Солиҳ 14 метрлардан аниқ зарба бера олмади. Тўп ён томонга кетиб қолди
23'
Афонин рақибга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантириш олди
22'
Шомуродов тўпни жарима майдонига, Сергеевга оширганида ҳимоячилар уни қайтара олишди
20'
Ўзбекистоннинг бурчак зарбаси, Шукуров тўпни жарима майдонига оширганида Исмаилов яқин масофадан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди
18'
Аҳмедов тўпни жарима майдонига аниқ етказа олмади, акс ҳолда Шомуродов қулай вазиятга чиқиб бориши мумкин эди
15'
Шомуродов жарима майдони ичида қайчи услубида зарба йўллади, бироқ у кучсиз чиқди ва тўп дарвозабоннинг осон ўлжасига айланди
12'
ВУУУУУҲ! Бурчак тўпидан кейин Равашда 21 метрлардан зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди. Дарвозабон майдончасида тўпни эгаллаган футболчи офсайдда қолганди
11'
Дарвозамиз томон аниқ зарба. Ўнг қанотдан етказилган узатмага 14 метрлардан зарба берилди. Лобанов эгаллаб олиш мумкин бўлган тўпни уриб юборди. Анзур эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
10'
Сергеев ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва 17 метрлардан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди. Игорь жарима майдончаси кираётган Жепаровнинг йўлига тўпни ташлаб бериши ҳам мумкин эди
9'
Вадим Афонин майдон марказидан узатма бериб, ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Ҳошимовни тўп билан таъминлади. Аммо бурчакдаги байроқча олдида тўп Давронга тегиб, майдонни тарк этди
7'
Шомуродов жарима майдончасиинг чап бурчагидан кириб борди, бир ҳимоячини алдади, аммо Сергеев томон муваффақиятли узатма бера олмади. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
5'
Жамоамиз майдон марказида тўпни эгаллаб, тезкор қарши ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилди. Аммо меҳмонлар тезда ҳимояга қайтишди ва ҳужумни бартараф этишди
2'
Иорданияликлар чап қанотдан жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Жарима майдончамизга етказилган узатмани Вадим Афонин бош билан қайтарди
0'
Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга иорданияликлар киритиб беришди
'
Иордания ва Ўзбекистон мадҳиялари янграйди
'
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Қадрли, футбол мухлислари. Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.