Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Онлайн трансляция

Англия Премьер-лигаси, 26-тур.

12 февраль, соат 01:00

ВЕСТ БРОМВИЧ

Аничебе (87)

1 : 1

ЧЕЛСИ

Иванович (45+3)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Б.Фостер
Доусон
Маколи
Рижуэлл
Рид
Бифума
Брант
Амальфитано
Якоб
Моррисон
Берахино
  Чех
Иванович
Давид Луиз
Кэйхилл
Аспиликуэта
Матич
Рамирес
Виллиан
Оскар
Э.Азар
Это′О

Матн

90+6'
Ўйин тугади 1:1.
91'
Ўйинга олти дақиқа қўшиб берилди.
90'
Муҳаммад Салоҳ Рамиреснинг ўрнига майдонга тушди.
88'
Мана сизга «Вест Бром», мана сизга Пепе Мел. Захирадан майдонга тушган Аничебе ҳисобни тенглаштирди. Сейду тўпни ажойиб тарзда жарима майдонига етказиб берди. Аничебе эса бош билан Чех дарвозасининг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.
87'
Гоооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооол Гооооооооооооооооооооол Гооооооооооооооооооол!!!
87'
Вазиятлардан бирида Гари Кэйхилл майдонга қулади ва уни гўзал доктор Ева Карнеиро майдондан олиб чиқиб кетмоқда.
85'
Қанотга яқин жойда «Челси» дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Зарба хавфли бўлиши мумкин эди, лекин Чех ҳеч қандай қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.
83'
Давид Луисга ҳам сариқ карточка кўрсатилди.
81'
«Вест Бром» футболчилари жарима майдонига яқин жойда қоида бузишди. Белгиланган жаримани Давид Луис амалга оширди, лекин унинг зарбаси анча ноаниқ бўлди.
79'
Бранислав Ивановичга қанот ҳаками билан тортишгани учун сариқ карточка кўрсатилди.
77'
!!!!!!!!!!!!!!! «Челси» ҳимоячилари шошиб қолишди. Дарвоза томон бир неча марта зарба берилди. Ҳимоячи, дарвозабондан қайтган тўпни Тери дарвозага йўллади. Зарбага ооооооозгина аниқлик етишмади.
75'
Виктор Аничебе «Вест Бром» сафида майдонга тушди.
73'
Азар жарима майдони ичида ҳимоячиларнинг бошини қотириб ташлади. Подкат билан ҳам ундан тўпни олиб қўя олишмади. Сўнгги зарбани эса Виллиан берди, дарвозабон ўз ўрнида.
71'
!!!!!!!!!! Узоқ вақтли танаффусдан кейин Фернандо Торрес сафга қайтди. У Этo'Онин ўрнига майдонга тушди.
69'
!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Азар. Рамирес ажойиб тарзда Азарга тўпни етказиб берди. Майдон марказидан тўпни ажойиб тарзда ўзига бўй сундирган Азар тўпни Этo'Ога ташлаб берди. Камерунлик ҳужумчининг зарбаси эса ноаниқ.
67'
Виллиан ҳаддан ташқари фаол ҳаракатлари нарижасида сариқ карточка олди. У кўп вазиятларда қизиққонлик қилиб юбормоқда.
65'
Икки марта қаторасига бурчак тўпи амалга оширилди. Ҳар сафар ҳам самарасиз.
64'
«Вест Бром» жуда чиройли ҳужумни амалга оширди. Мулумбу тўпни дарвоза яқинига етказиб берди. Риднинг зарба беришга уринишлари эса бурчак тўпни билан якунланди.
62'
«Челси» қарши ҳужум қурбони бўлиши кумкин эди. «Вест Бром» катта тезликда олдинга борди, лекин Виллиан (!) ҳужумни тўхтатди. Бугун Виллиан жуда зўр ўйнамоқда. Майдон марказида унга қарши қўполлик ишлатилди.
60'
!!!!!!!!!!!!!!!Виллиан! Виллиан бу гал ҳам диққат марказида. Ярим ҳимоячи майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва майдалашиб ўтирмай 30 метрлардан жуда кучли зарба берди. Дарвозабон катта қийинчилик билан тўпни қайтарди.
58'
Оскарга Моуриньо эркинлик беришидан хабарингиз бор. Бу гал бразилиялик вудеркинд ўнг қанотдан олдингга борди ва дарвоза яқинуга тўпни етказиб бермоқчи бўлганида қовун туширди.
56'
Яна Виллиан. Бу гал марказдан олдинга борган ярим ҳимоячи Этo'О билан девор услубида комбинацияни уюштириб олди ва зарба берди, бироқ бу сафар ҳам ҳимоячилар ишни дарвозабонгача қолдиришмади.
54'
«Челси»нинг аксарият ҳужумлари Виллиан орқали амалга оширилмоқда. Кўп ҳолатларда унга қарши қўполлик ҳаракат қилишмоқда, лекин бу вазиятда Виллианнинг ўзи майдон марказида қоида бузди. У рақибни тиззаси билан қарши олди. Бу ҳаракат сариқ карточкага тортар эди, лекин ҳакам уни аяди.
52'
«Челси» қарши ҳужумда жуда яхши ҳаракат қилди. Майдон марказида тўпни қабул қилиб олган Виллиан чап қанот бўйлаб олдинга борди ва ўнгроққа ўтмоқчи бўлгандай ҳаракат қилиб, тўпни Этo'Ога ташлаб берди. Офсайд чизиғида аниқ ўйнаган ҳужумчи жуда кучли зарба берди, лекин дарвозабон ўз ўрнида.
50'
«Вест Бромвич»га бу кеча етакчи етишмаяпти. Ҳозир ҳам «Челси» жарима майдони яқинида узоқ ҳужум уюштирилди, лекин футболчилар кимга ўйнашни билишмаяпти. Жамоада матор йўқ.
48'
Иккинчи бўлимни ҳам «Челси» жуда фаол бошлади. Сезар Аспиликуэтта аутдан тўпни Оскарга ташлаб берди. Бразилиялик ҳужумчи эса тўпни тўхтатибоқ дарвоза томон жуда кучли зарба берди, лекин зарбага бироз аниқлик етишмади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45+3'
Бурчак тўпи нуҳоят «Челси»га фойда келтирди. Азар тўпни ўйинга киритди. Давид Луис оёғининг орқаси билан тўпни ўтказиб юборди. Бу ерда Иванович жуда яхши жой танлади ва ҳисобни очди 0:1.
45+2'
Гоооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооол
44'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
42'
!!!!!!!!!! Қизиқ. Майдон эгалари ўйинни чўзишмоқда. Дарвозабон ҳар сонияни ғанимат билиб вақтни ўлдирмоқда.
40'
Жарима зарбасини Азар амалга оширди. Жарима майдони олдида Виллиан тўпни қабул қилиб олди зарба берди, лекин тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди.
37'
«Челси»нинг навбатдаги ҳужуми Азар орқали ривожланди. Азар майдон марказида тўпни қабул қилиб олди ва олдинга борди. Қанотга етиб келганидан эса уни қўполлик била тўхтатишди. Сариқ карточка.
35'
Ҳаммаси жойида Рамирес майдинга қайтди.
34'
Мезбонларинг навбатдаги ҳужумини қайтариш вақтида Рамирес фаоллик кўрсатди. Бироқ бу вазиятда ҳужмчилар унга нисбатан қўполлик ишлатишди. Унга врачлар ёрдам кўрсатишмоқда.
32'
«Челси» бу кеча жуда кўп бурчакдан тўп тепмоқда. Ҳар сафар самарасиз.
30'
Ўйин жуда сокин кечмоқда. Ҳар икки жамоа ҳам жуда эҳтиёткор ўйнашмоқда. Айтарли вазият ҳам бўлгани йўқ.
28'
!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Мезбонларнинг ҳужуми жуда хавфли бўлди. Риднинг зарбаси жуда кучли бўлди. Аммо унга аниқлик етмади.
26'
«Челси»нинг ҳужуми узоқ давом этди. Тўп ҳар икки қанотгача бориб келгач Азар зарба беришга қарор қилди. Бироқ ноаниқ.
24'
Стандард самарасиз бўлди.
23'
«Челси» жуда яхши ҳужум уюштирди. Рақиб жарима майдони ёнида Азар тўпни эгаллаб олди ва майдонга қулади. Тўп Этo'Ода қолгани учун ҳакам ўйинни тўхтатмади. Камерунлик ҳужумчи дарвоза яқинидаги Ивановичга тўпни узатди, лекин сербнинг зарба беришига дарозабон йўл қўймади.Бурчак тўпи.
21'
«Вест Бромвич» майдон марказидан ҳужум уюштиришга қарор қилди. Яна Рид фаоллик кўрсатди ва қулай имкониятга чиқиб бориши мумкин эди, лекин Кэйхиллнинг таъқибидан кейин Чех тўпни эгаллаб олди.
19'
Бугунги ўйиндаги ғалаба Жозе Моуриньонинг «Челси» бошқарувидаги 150-ғалабаси бўларкан. Шунинг учун бугунги ўйинда шогирдлари унга совға тайёрлашлари мумкин.
17'
Мезбонларнинг яна бир ҳужуми қанотдан ривожланди. «Вест Бром» ярим ҳимоячиси тўпни дарвоза яқинига етказиб бераётганидан Гари Кэйхил тўпни эгаллаб олди.
15'
Мезбонларнинг биринчи ҳужуми бўлиши мумкин эди. Оскар тўпни олдириб қўйгач ҳимоячилар жамоага янги келиб қўшилган Ридни олдинга бошлашди. Ҳужумчи Чех билан дуэлга кетаётган эди, лекин қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатди.
13'
«Челси»нинг бу галги ҳужуми ўнг қанотдан ривожланди. Виллиан қанотдан очилган Этo'Они жуда яхши олдинда бошлади. Камерунлик ҳужумчи эса офсайд чизиғида аниқ ўйнаган ҳолда тўпни дарвоза яқинига узатди. Оскарнинг зарбасини эса ҳимоячилар қайтаришди.
11'
«Челси» ҳужумга зўр бермоқда. Азарнинг навбатдаги рейдидан кейин ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи эса самарасиз бўлди.
9'
«Челси»нинг навбатдаги ҳужумини Матич бошлаб берди. Серб майдон марказини босиб ўтди ва тўпни қанотдаги Виллианга узатди. Ҳимоячилар бельгиялик футболчини йиқитишди. Белгиланган жаримани «Челси» тезкорлик билан амалга ошриди, лекин Азар тўпни олдириб қўйди.
7'
Азар майдонда жуда эркин ҳаракат қилмоқда. Одатда чап қанотда ҳаракат қиладиган Эден бу гал ўнг қанотдан олдиинга борди ва тўпни Рамиресга аниқ узатди. Бразилиялик футболчи эса Виллианни олдинга бошлади. Ҳимоячилар бу ҳужумни ўз вақтида ўқишди.
5'
Давид Луис диоганал пас билан Рамиресни тўп билан таъминламоқчи эди, лекин тўп ҳимоячиларга бориб тушди. Ҳимоячи эса уни дарвозабонга жуда секин етказиб берди. Этo'О яна озгина югурганидан тўпни эгаллаб олиши мумкин эди.
3'
Бугунги ўйин жуда қизиқарли кечишига яна бир сабаб бор. Бундан икки йил аввал Пепе Мел Жозе Моуриньони мағлуб этган. Ўша вақтда «Бетис» ва «Реал» жамоалари Севильяда тўқнаш келишганди. Шундай экан ажойиб ўйини бўлиши аниқ. Ҳозирча тўп майдон марказида.
1'
Ўйин бошланди.
'
Жамоалар қуйидаги таркибда майдонга тушишади.
Вест Бромвич: Б. Фостер, Доусон, Маколи, Риджуэлл, Рид, Бифума, Брант, Амальфитано, Якоб, Моррисон, Берахино.
Челси: Чех, Иванович, Давид Луиз, Кэйхилл, Аспиликуэта, Матич, Рамирес, Виллиан, Оскар, Э. Азар, Это′О.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Барчангизга оқшом хайрли бўлсин. Бугун Англия чемпионатида 26-тур учрашувларига старт берилади. Мусобақа жадвалининг биринчи поғонасини эгаллаб турган Лодноннинг «Челси» клуби «Вест Бромвич» меҳмони бўлади. Ўйин жуда қизиқарли кечиши аниқ. Ҳар икки жамоани ҳам Испания чемпионатидан келган мураббийлар бошқаришади. Жозе Моуриньо Мадриднинг «Реал» жамоасидан келганидан хабарингиз бор. «Вест Бром»ни эса «Бетис»даги фаолияти билан танилган Пепе Мел бошқармоқда. «Челси» бугун биринчи ўринни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилса, мезбонлар хавфли ҳудуддан узоқлашиш учун тер тўкишади.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.