15/11 02:00 | Венесуэла | 1-1 | Бразилия | ||
15/11 04:30 | Парагвай | 2-1 | Аргентина | ||
15/11 05:00 | Эквадор | 4-0 | Боливия | ||
15/11 17:00 | Индонезия | 0-4 | Япония |
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Италия суперкубоги
23 декабрь, соат 21:30 | ||
ЮВЕНТУСКьеллини (18)
|
1 : 1 |
МИЛАНБоневентура (38)
|
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
01.Жанлуиджи Буффон (Д) 26.Стефан Лихтштайнер 12.Алекс Сандро 03.Жоржо Кьеллини 24.Даниэле Ругани 27.Стефано Стураро 05.Миралем Пьянич 06.Сами Хедира 08.Клаудио Маркизио 09.Гонсало Игуаин 17.Марио Манжукич |
99.Жанлуиджи Доннарумма (Д) 20.Иньяцио Абате 02.Маттиа Де Шильо 29.Габриэль Палетта 13.Алессио Романьоли 91.Андреа Бертолаччи 73.Мануель Локателли 33.Юрай Куцка 05.Жакомо Бонавентура 08.Сусо 70.Карлос Бакка |
|
ЗАҲИРА | ||
32.Эмиль Аудеро (Д) 25.Нето (Д) 04.Мехди Бенатиа 33.Патрис Эвра 15.Андреа Барцальи 40.Лука Кокколо 07.Хуан Куадрадо 18.Марио Лемина 11.Эрнанес 22.Квадво Асамоа 20.Марко Пьяца 21.Пауло Дибала |
01.Габриель (Д) 15.Густаво Гомес 17.Кристиан Сапата 31.Лука Антонелли 10.Кейсуке Хонда 80.Марио Пашалич 14.Матиас Фернандес 23.Хосе Соса 16.Андреа Поли 09.Жанлука Лападула 07.Луис Адриано 11.М'Байе Ньянг |
Матн
' |
|
"Милан" сўнгги беш йилда биринчи совринини қўлга киритди |
3:4' |
|
ГООООООООЛ! Марио Пашалич! "Милан" Италия суперкубогини қўлга киритди! |
3:3!' |
|
Доннарумма! Паоло Дибаланинг зарбасини қайтарди! |
3:3!' |
|
ГОЛ! Сусо! марказ бўйлаб зарба берди |
3:2' |
|
ГОЛ! Хедира! |
2:2!' |
|
ГОЛ! Куцка! |
2:1' |
|
ГОЛ! Игуаин! Марказ бўйлаб зарба берди. Доннарумма ёнга ташланди |
1:1' |
|
ГОЛ! Боневентура! |
1:0' |
|
Вууууҳ! Манжукичнинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди! |
1:0' |
|
Буффон! Лападуланинг зарбасини қайтарди! |
1:0' |
|
ГОЛ! Маркизио! |
' |
|
Диққат, дастлабки зарбани "Ювентус" ижро этади |
' |
|
Игуаин сариқ карточка олди. Ҳакам билан тортишгани учун |
120' |
|
Ўйин якунланди. Ўйинда ғолиб номи аниқланмади. Навбат пенальтилар сериясига |
119' |
|
Вууууҳ! Дибала ҳимоячиларни алдаб, жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Доннарумммага орқали Паолонинг ўзидан майдонни тарк этди |
118' |
|
Вууууҳ! Игуаин жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қабул қилди ва зарба берди. Зарба бироз ноаниқ, боз устига аргентиналик ҳужумчи офсайдда қолган экан |
116' |
|
ВУУУУУҲ! Лемина майдон марказида "Милан" футболчисидан тўпни олиб қўйди ва хавфли ҳужумга асос солди. Эвра чап қанотдан ерлатиб узатмага Дибала 6 метрдан зарба берди. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди! |
113' |
|
Бурчакдан етказилган узатмага Ругани бош билан зарба берди. Ноаниқ |
112' |
|
Чап қанотдан "Милан" дарвозабон майдончасига узатма берди. Палетта бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
111' |
|
ВУУУУУҲ! Патрис Эвра дарвозани ишғол қилди. Аммо қанот ҳимоячиси яққо офсайдда қолганди, гол инобатга олинмади |
108' |
|
Вуууҳ! Яхши қарши ҳужум. Пашалич "Юве" жарима майдончаси ичида олис бурчакка айланма беришга уринди. Аммо ноаниқ |
107' |
|
Игуаин ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Доннаруммадан майдонни тарк этди |
107' |
|
Миланликлар ўз жарима майдончалари яқинида Дибалага зарба бериш имконини беришмади |
106' |
|
Тўртинчи бўлим бошланди. Яна 15 дақиқа |
105+1' |
|
Учинчи бўлим якунланди. |
105' |
|
Учинчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
103' |
|
Вууууҳ! Игуаин "Милан" жарима майдончасига ёриб кириб йиқилди, пенальти йўқ |
102' |
|
"Милан"да ўзгаришлар: де Шилбо ўрнига Лападула, Абате ўрнига Лука Антонелли туширилди |
100' |
|
"Ювентус" тўпни назоат қилди, аммо "россонери" қарши ҳужумга ўтди. Кьеллини хавфни бартараф этди |
96' |
|
Сусо яна бир марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Бакка ҳужумда фол қайд этди |
95' |
|
Сусо бурчак тўпини ўйинга киритди. Буффон мушт билан тўпни уриб юборди |
92' |
|
ВУУУУУУҲ! Ўнг қанотдан етказилган узатма натижасида тўп олис устун томонда турган Боневентурага келиб тушди. Унинг зарбасини Буффон қайтарди, аммо Бакка яқин масофадан дарвозанинг бўш қолган қисмига тўпни жойлай олмади! |
91' |
|
Учинчи бўлим бошланди |
90+3' |
|
Ўйиннинг асосий вақти якунига етди. Кичик танаффус ва қўшимча бўлимларни томоша қиламиз |
90+1' |
|
Вуууҳ! Сусо етказган узатмага Бакка бош билан зарба беришга уринди, аммо колумбиялик футболчи баланд сакрай олмади |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
88' |
|
"Юве" қарши ҳужумга ўтди. Игуаин берган узатмани "Милан" ҳимоячиси эгаллаб олди |
87' |
|
"Милан" бурчак тўпини ўйинга киритди. Миланликлар тўпни назорат қилишмоқда |
83' |
|
Вууууууҳ! Ўнг қанотдан Сусо етказган узатмага Бакка дарвозабон майдончаси ичидан зарба берди. Буффон мураккаб зарбани қайтарди!!! |
81' |
|
Сусо ўнг қанотдан узатма берди. Буффон тўпни эгаллаб олди |
80' |
|
Вуууҳ! Дибала жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Доннарумма иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди |
79' |
|
"Юве"да ўзгариш: Стураро ўрнига Марио Лемина тушди |
77' |
|
Вууууҳ! Дибала олис масофадан ерлатиб зарба берди. Тўп устундан ярим метр масофадан ўтиб кетди |
74' |
|
"Милан"да ўзгариш: Локателли ўрнига Марио Пашалич тушди |
72' |
|
Вуууууҳ! "Юве" футболчилари қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келишди. Игуаин дарвозабон майдончасининг ўнг томонида дарвозага яқинига узатма берди. Хавф бартараф этилди |
71' |
|
Ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини Дибала ўйинга киритди. Миланликлар тўпни майдон марказига қайтаришди |
69' |
|
Туринликлар ижросидаги жарима тўпи бартараф этилди |
68' |
|
Вуҳ! Қанотдан етказилган узатма натижаси тўп Романьолининг боши орқали Стурарога келиб тушди. Аммо "Юве" футболчиси самарали зарба бера олмади |
67' |
|
"Ювентус"да ўзгариш: Пьянич ўрнига Паоло Дибала тушди |
65' |
|
Вууууҳ! Хедира "Милан" жарима майдончаси ташқарисида рақибнинг 2-3 футболчисни алдади ва 16 метрдан зарба берди. Доннарумма тўпни эгаллаб олди |
62' |
|
Вуууууууҳ! Куцка жарима майдончаси бурчагидан олис устун томон узатма берди. Тўп Буффондан ўтиб кетди, аммо Бакка ҳам тўпга ташланишга кеч қолди |
60' |
|
Вууууҳ! Хедира олис масофадан кучли ва аниқ зарба берди. Доннарумма тўпни дарвоза устидан ўтказиб юборди |
59' |
|
Игуаин офсайдда қолди |
57' |
|
ВУУУУУҲ! Қанотдан етказилган узатмага Романьоли бош билан зарба берди. Тўп Буффоннинг устидан ошиб ўтди, аммо тўсинга тегиб қайтди! |
56' |
|
Вуууҳ! Миланликларнинг хавфли ҳужуми. Сусо жарима майдончаси ичида зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди |
55' |
|
Вуҳ! Олис масофадан етказилган узатмани Игуаин қабул қилди ва жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Аммо ноаниқ |
53' |
|
"Милан"нинг ҳужумлари, аммо самарасиз |
50' |
|
Манжукич чап қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо шерикларини тўп билан таъминлай олмади |
47' |
|
"Милан" рақибининг ҳужумини бартараф этди, аммо ўзи қарши ҳужумдан фойдалана олмади |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Ювентус" - "Милан" - 1:1. |
45+1' |
|
Турин жамоаси бурчак тўпини ўйинга киритди. |
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди |
43' |
|
Локателли сариқ карточка олди |
41' |
|
Хавфли вазият! Манжукич ўнг қанотдан "Милан" жарима майдончасига узатма берди. Стураро тўпга ета олмади |
40' |
|
Ҳакам Лихтштайнерни кечирди. Унга иккинчи сариқ карточкани бериб, майдондан ҳайдаши керак эди |
39' |
|
ГОООООООЛ! Боневентура, 1:1! Сусо ўнг қанотдан етказган узатмани Жакомо 11 метрли нуқта устида бош билан зарба бериб, дарвозага жойлади! |
38' |
|
Эҳҳ, Бакка! Сусо ўнг қанотдан берган узатма натижасида тўп ёлғиз турган Баккага келиб тушди, аммо ҳужумчи тўпни ўзига бўйсиндира олмади! |
37' |
|
Патрис Эвра чап қанотдан ҳужумга қўшилиб, жарима майдончаси ичидаги Стурарога узатма берди. Стефано жамоадошини тушунмади |
35' |
|
Лихтштайнер сариқ карточка олди |
32' |
|
"Ювентус"да мажбурий ўзгариш: Жароҳат олган Алеккс Сандро ўрнига Патрис Эвра тушди |
27' |
|
Ўйин майдон марказига кўчди |
22' |
|
Вуууҳ! "Милан" ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Туринлик ҳимоячилар тўпни қайтаришди, аммо тўпни эгаллаган миланликлар ўнг қанотдаги Сусога узатма беришди. Сусонинг чап оёқда берган зарбасидан кейин тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
18' |
|
ГОООООООЛ! Жоржио Кьеллини, 1:0! Бурчакдан етказилган узатмани "Юве" ҳимоячиси бош билан дарвозага жойлаб қўйди! |
17' |
|
Вууууууҳ! "Ювентус"нинг хавфли ҳужуми! Стураро жарима майдончаси ичида зарба берди. Доннаруммма қайтарган тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди |
15' |
|
Бурчак тўпи ўйинга киритилди, аммо Манжукич рақиб жарима майдончаси ичида фол ишлатди |
14' |
|
Аллегри шогирдлари жарима майдончаси ташқарисидан жарима зарбаси тепишди. Бурчак тўпи |
13' |
|
Оҳо! Доннарумма ўз ҳимоячисидан келган тўпни қабул қилди ҳамда ўз томон "подкат" ташлаб келган Стурарони алдаб ўтишга қарор қилди. Жанлуиджи бу ишнинг уддасидан чиқди |
10' |
|
Туринликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячилар қайтарган тўпни "Юве" таянч ярим химоячиси эгаллади ва олис масофадан аниқ зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
9' |
|
Манжукич чап қанотдан "Милан" жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтаришга муваффақ бўлди |
8' |
|
Бурчакдан етказилган узатма "Милан" ҳимоячиси бошидан ён томонга кетди |
7' |
|
Вуҳ! Манжукич жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Доннарумма тўпни майдон ташқарисига буриб юборди |
6' |
|
Абате ўнг қанотдан "Юве" жарима майдончасига узатма берди. Кьеллини бош билан тўпни қайтарди |
4' |
|
Лихтштайнер қалтис ўйнади. Унинг Буффон томон етказган узатмасига Бакка етиб олишига бир бахя қолди |
4' |
|
"Юве" ташаббусни қўлга олаётгандек |
2' |
|
Стураро жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Зарба аниқ, аммо Доннарумма тўпни эгаллаб олди. |
2' |
|
"Ювентус" футболчилари ўз дарвозабонларига узатма беришди, Бакка тўп учун югурмоқчи бўлганида ҳимоячига урилиб йиқилди. Ҳакам қоида бузилмаганини қайд этди |
1' |
|
Диққат! Ўйин бошланди! |
' |
|
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Турин суперклуби Италия чемпионлигини қўлга киритган бўлса, "россонери" Италия кубоги соҳибига айланган |
' |
|
"Юве" оқ-қора йўл-йўл, "Милан" эса қора-қизил йўл-йўл рангли футболкаларда ўйнайди |
' |
|
Диққат! "Ювентус" ва "Милан" жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда. |
' |
|
Ўйин бошланишига кўп вақт қолмади |
' |
|
Италия суперкубоги учун "Ювентус" ва "Милан" клублари Қатарда баҳс олиб боришади. |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|