Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси-2016/2017

21-тур, 15 январь, соат 21:00. Бош ҳакам: Майкл Оливер

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Златан Ибраҳимович (84)

1 : 1

ЛИВЕРПУЛЬ

Жеймс Милнер (27-пенальти)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Давид де Хеа (Д)
05.Маркос Рохо
04.Фил Жонс
36.Маттео Дармиан
22.Генрих Мхитарян
21.Андер Эррера
06.Поль Погба
16.Майкл Кэррик
25.Антонио Валенсия
09.Златан Ибраҳимович
11.Антони Марсиал
  22.Симон Миньоле (Д)
06.Деян Ловрен
23.Эмре Жан
17.Рагнар Клаван
14.Жордан Хендерсон
07.Жеймс Милнер
66.Трент Арнольд
05.Жоржиньо Вейналдум
11.Роберто Фирмино
20.Адам Лаллана
27.Дивок Ориги
ЗАҲИРА
20.Серхио Ромеро (Д)
12.Крис Смоллинг
17.Дейли Блинд
08.Хуан Мата
27.Маруан Феллайни
19.Маркус Рэшфорд
10.Уэйн Руни
  01.Лорис Кариус (Д)
35.Кевин Стюарт
12.Жо Гомес
10.Филиппе Коутиньо
53.Ойве Эжариа
18.Альберто Морено
15.Даниэль Старриж

Матн

90+5'
Ўйин якунланди. "МЮ" - "Ливерпуль" - 1:1.
90+3'
Вууҳ! Вейналдум жарима майдончаси ичида кучли зарба бера олмади. Тўпни де Хеа эгаллади
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
84'
ГГОООООЛ! Ибраҳимович, 1:1! Руни жарима майдончасининг ичида — чап томонида тўпни эгаллади ва дарвозабон майдончасига етказди. Феллайнининг бош билан зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди. Валенсия тўпга етиб келди ва Ибрага пас берди. Златан бош билан берган зарбадан кейин тўп тўсинга тегиб, чизиқни кесиб ўтди
82'
Руни жарима майдончаси ичида хавфли зарба йўллади, аммо лайнсмен уни офсайдда деб топиб, хато қилди
77'
Ибраҳимович офсайдда қолди
75'
"МЮ"да ўзгариш: Дармиан ўрнига Феллайни тушди
75'
Вуууууҳ! Погба майдон марказида тўпни рақибларига олдириб қўйди. Қарши ҳужум натижасида Вейналдум бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
74'
Фирмино офсайдда қолди
69'
Юқоридан етказилган узатмани Миньоле эгаллаб олди
66'
Вуууҳ! Адам Лаллана жарима майдончаси ичида зарба беришга муваффақ бўлди. Дарвозабон тўпни эгаллашга муваффақ бўлди
65'
МЮда ўзгариш: Марсиал ўрнига Хуан Мата тушди
65'
Руни жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ
61'
Вууууҳ! Коутиньонинг аниқ узатмасидан кейин Фирмино чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Де Хеа зарбани қайтарди
61'
Ливерпулда ўзгариш: Ориги ўрнига Коутиньо тушди
60'
Манкунианликлар босимни оширишб боришмоқда. Ливерпуль тўпни жарима майдончаси атрофидан узоқлаштириш билан банд бўлмоқда
57'
Руни ўнг қанотдан дарвоза яқинига узатма берди. Миньоле тўпни эгаллаб олди
55'
ВУУУУУҲ! Марсиал майдон марказида Арнольддан тўпни олиб қўйди ва қарши ҳужумга асос солди. Ибраҳимович ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Мхитарянга узатма берди. Арманистонлик футболчи жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига пас берди. Марсиал тўпни дарвозага бура олмади!
48'
Вууҳ! Ориги чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тзп ҳимоячининг бошидан майдонни тарк этди, акс ҳолда тўп олис юқори бурчак томон бораётганди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Уэйн Руни захирадан туширилди
45+1'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча "МЮ" - "Ливерпуль" - 0:1. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
44'
Бурчак тўпи самарали чиқмади
43'
Оҳо! "Ливерпуль" жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп Дармианнинг оёғидан юқорига кўтарилди ва уни де Хеа майдон ташқарисига чиқариб юборди
41'
Вуууууҳ! Мхитарян бирга бир вазиятга чиқиб, ўткир бурчак остида зарба берди. Миньоле зарбани қайтарди!
36'
Кетма-кет бурчак зарбалари. Бу сафар МЮ ундан самарали фойдалана олмади
35'
Милнер амалга оширган бурчак тўпини Давид де Хеа эгаллаб олди
33'
Бурчакдан етказилган тўпни меҳмонлар қайтаришди
33'
Вуууууҳ! Ибраҳимович йўлланган зарбани Миньоле қайтарди. Бурчак зарбаси
32'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар хавфли жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Жарима майдончаси ярим айланаси ичидан стандарт!
31'
Деян Ловрен сариқ карточка олди
27'
ГОООООЛ! Жеймс Милнер, 0:1! Давид де Хеа тўп йўналишини топди, аммо зарбани қайтара олмади
26'
ПЕНАЛЬТИ! "Манчестер Юнайтед" дарвозаси томон! Бурчакдан етказилган узатма учун сакраш пайтида тўп Погбанинг қўлига тегди
25'
Эмре Жан олис масофадан етказган узатмани Трент Арнольд жарима майдончаси ичида қабул қилди ва зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
23'
Оҳо! "Ливерпуль" ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишган пайтда мезбонлар жарима майдончаси ичида тахликали вазият юзага келди. Меҳмон футболчисининг зарбаси қовушмади
21'
Мхитарян ўнг қанотдан узатма берди. Миньоле эгаллаб олди тўпни
19'
Вууууууҳ! Мезбонлар майдон марказида тўпни олиб қўйиб, хавфли ҳужум ташкил қилишди. Мхитаряннинг узатмасидан кейин Погба дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади
18'
Вууууууҳ! Ловрен ўз дарвозабонига тўпни жуда секин узатди, Златан тўпга югурди. Миньоле тепиб юбормоқчи бўлган тўп Ибрага тегиб, дарвоза томон кетди, аммо тўп тўрга юқори томондан келиб тушди
18'
Ливерпулликлар майдон марказида Погбадан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга ўтишди, аммо самарали комбинация ташкил эта олишмади
14'
Марсиал жарима майдончаси бурчагидан олис устун томон узатма берди. Ибраҳимович тўпни ўзига бўйсундира олмади
12'
Марсиал меҳмонлар жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо пенальти эмас
10'
Фирмино офсайдда қолди
7'
Майдон маркази учун кураш кечмоқда
3'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди
2'
"МЮ" қизил, "Ливерпуль" сариқ рангли формада ўйнамоқда
1'
Ўйин бошланди!
'
Англия Премьер-лигасининг 21-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ливерпль"ни қабул қилмоқда. Марказий ўйиндан матнли онлайн трансляцияни ташкил этамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.