Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2016/2017

18-тур, 16 январь, соат 00:45. Бош ҳакам: Алехандро Эрнандес

СЕВИЛЬЯ

Серхио Рамос (85-автогол)
Стефан Йоветич (90+2)

2 : 1

РЕАЛ МАДРИД

Криштиану Роналду (67-пенальти)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Серхио Рико (Д)
03.Мариано
18.Серхио Эскудеро
21.Николас Пареха
23.Одил Рами
20.Витоло
22.Франко Васкес
10.Самир Насри
12.Виссам Бен-Йеддер
08.Висенте Иборра
15.Стивен Н'Зонзи
  01.Кейлор Навас (Д)
06.Начо
02.Даниэль Карвахаль
05.Рафаель Варан
04.Серхио Рамос
12.Марсело
14.Каземиро
19.Лука Модрич
08.Тони Кроос
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
ЗАҲИРА
13.Давид Сориа (Д)
05.Клеман Ленгле
24.Габриэль Меркадо
04.Матиас Краневиттер
17.Пабло Сарабия
09.Лусиано Виетто
16.Стефан Йоветич
  13.Кико Касилья (Д)
16.Матео Ковачич
23.Данило
20.Марко Асенсио
17.Лукас Васкес
18.Мариано Диас
21.Альваро Мората

Матн

90+4'
Ўйин якунланди! Драматик ўйинда "Реал" мағлубиятга учради. Зиданнинг 40та ўйиндан иборат мағлубиятсиз ўйинлар серияси якунига етди
90+3'
Юқоридан етказилган узатмани Рамос дарвоза томон бурди. Серхио Рико тўпни эгаллаб олди
90+2'
ГОООООООООЛ! Стефан Йоветич, 2:1! Олис масофадан аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди! Суперўйин
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
Сарабия ўйинга киритган жарима тўпини Навас эгаллаб олди
90'
Тўп Роналдунинг қўлига тегди. ЖАрима зарбаси
89'
Қарши ҳужумда Криштиану рақиб жарима майдончасига кириш чоғида йиқилди, аммо ҳеч қандай қоидабузарлик йўқ
88'
Вууууҳ! Каземиро қўпол хатога йўл қўйди. Дарвозабон майдончасига етказилган узатмани Варан қайтаришга муваффақ бўлди
87'
ВУуууҳ! Йоветич Ковачични алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп Рамоснинг оёғидан майдонни тарк этди
85'
ГООООООООЛ! Серхио Рамос, автогол, 1:1! Жаримадан етказилган узатмани "Реал" сардори бош билан дарвозага тўғрилаб қўйди
84'
Марсело сариқ карточка олди. "Севилья" ўнг қанотдан жарима зарбасини тепади
83'
Мезбонлар қисқа паслар орқали "Реал" жарима майдончасига киришга уринмоқда, аммо ҳозирча муваффақиятсиз
81'
Самир Насри сариқ карточка олди
77'
"Севилья"да ўзгариш: Витоло ўрнига Пабло Сарабия тушди
75'
"Реал"да ўзгариш: Кроос ўрнига Ковачич тушди
74'
Андалусияликлар жуда хавфли ҳужум ташкил қилишди. Аммо ҳужумчи офсайдда қолди
73'
Эскудеро чап қанотдан узатма берди. Навас тўпни эгаллади
70'
Мезбонлар футболчиси чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва узатма берди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
68'
"Севилья"да ўзгариш: Васкес ўрнига Стефан Йоветич туширилди
67'
ГООООООЛ! Криштиану Роналду, 0:1! Португалиялик футболчининг бурчакка берган зарбаси ўта аниқ бўлди!
'
Кутилмаганда, Роналду тўпни рақиб футболчисига улоқтириб юборди. Ҳакам кўрмай қолди
64'
ПЕНАЛЬТИ! "Севилья" дарвозасига! Карвахаль ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва дарвозабонга урилиб йиқилди
63'
Эҳҳҳҳ, Бензема! "Севилья" майдон марказини бўш қолдириши оқибатида Модрич хавфли ҳужумга асос солди. Ўнг қанотдан Карвахаль етказган тўпни ҳимоячи қайтарди, аммо тўп Модричга тегди ва Бензема зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
61'
Эҳҳҳ, Криштиану! У рақиб жарима майдончаси олдида ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва ичкарига кириб, ўзи зарба берса бўладиган вазиятда Бенземага пас беришга қарор қилди. Аммо марказий ҳимоячи тўпни эгаллаб олди
58'
Варан ва Навас қалтис ҳаракат қилиб, мезбон жамоа футболчилари босими остида қўпол хатога йўл қўйишларига сал қолди
56'
Вууууууҳ! Роналду ўнг томондан жарима майдончасига кириб борди ва дарвоза олдига узатма берди. Дарвозабоннинг қўлидан чиққан тўпни ҳимоячилар жарима майдончасидан узоқлаштиришга улгурмай, тўпни Криштиану эгаллади ва ўткир бурчак остида зарба берди. Бу сафар Серхио Рико тўпни эгаллаб олди
54'
Вуууууҳ! "Севилья" чиройли комбинация ташкил қилиб, жарима майдончасига кирган Бен-Йеддерни тўп билан таъминлашди. Виссамнинг зарбасини Навас қайтарди
52'
Вуҳ! Марсело жарима майдончаси ташқарисидан ўнг оёқда зарба берди. Бироз ноаниқ
50'
Модрич жарима майдончаси ёриб кириб, ҳимоячининг оёғига урилиб йиқилди, ҳакам пенальти бермасликка қарор қилди
48'
Насри жарима майдончасига узатма берди. Меҳмонлар тўпни қайтаришди
48'
Марсело жарима майдончаси яқинида Васкесга нисбатан фол ишлатди
47'
ВУУУУҲ! "Севилья" бурчак тўпини ўйинга киритди ва Васкес 7-8 метрлардан зарба берди. Навас тўпни қайтарди
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Таркибда ўзгаришлар бўлмади
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ўйинда ҳисоб очилмади. Танаффус
44'
Нзонзи офсайдда қолганди
42'
Витоло чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдига ерлатиб узатма берди. Рамос тўпни қайтарди
40'
Оҳо! Бензема чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва Роналдуга аниқ узатма берди. Криштиану тўпни муваффақиятли тарзда дарвозага бура олмади
38'
Модрич тўп билан рақиб жарима майдончаси яқинигача етиб келдию, аммо сўнгги узатмани аниқ бера олмади
37'
"Севилья" бурчак тўпини ўйинга киритди. Витоло Каземирони алдаб ўта олмади
34'
Вууууҳ! Насри Витолога узатма берди ва тўпни қайта қабул қилиб, 15 метрдан зарба берди. Навас тўпни эгаллаб олди
32'
Нзонзи қанотда Карвахалдан тўпни олиб қўйди ва "Реал" жарима майдончасига узатма берди. Марсело тўпни бош билан қайтарди. Такрорий ҳужум пайтида Франко Васкес 20 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
31'
Иборра сариқ карточка олди. Модрични атайлаб йиқитгани учун
29'
Иборра офсайдда қолди
27'
Вуууҳ! Роналду чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба берди. Рико тўпни эгаллаб олди
26'
Роналду яққол офсайдда қолди
25'
Мезбонлар тўпни яхши назорат қилишмоқда, аммо ҳозирча хавфли ҳужум ташкил қила олганича йўқ
24'
Вууҳ! Насри жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва дарҳол зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
21'
"Севилья" жарима майдончаси ичида Роналду йиқилди, аммо пенальти йўқ
19'
Бурчакдан етказилган узатмага Нзонзи бош билан зарба берди. Ноаниқ
19'
Мезбонларнинг яхши ҳужуми. Майдон марказидан берилган битта пас орқали жарима майдончасига кирган Иборра тўп билан таъминланди. Ҳужумчининг зарбасидан кейин тўп Варандан тарк этди
15'
Бурчакдан етказилган узатмаган Рамос бош билан зарба берди. Ноаниқ
14'
Карвахаль бурчак тўпи ишлади
9'
Вууууҳ! Модрич ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвоза олдига қаттиқ узатма берди. Тўп нариги қанотга кетиб қолди
8'
Роналдунинг зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб ён томонга кетди
7'
Каземирога нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 27 метр
6'
Майдон маркази учун кураш кечмоқда
2'
Тўп Рамосга келиб тушиши билан "Севилья" билан мухлислари ҳуштакбозликни бошлаб юборишяпти
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!!!
'
"Севилья" оқ, "Реал" бинафшаранг рангли формада ҳаракат қилади
'
"Роман Саневс Писхуан" стадионига йиғилган мухлислар мозаикалар ёрдамида чиройли манзарани ҳосил қилиб, қўшиқ куйлашмоқда.
'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари. Испания чемпионатининг 18-тури доирасида "Севилья" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.