Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Онлайн трансляция

Англия Премьер-лигаси, 26-тур.

13 февраль, соат 00:45

АРСЕНАЛ

0 : 0

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Войцех Щесни
28.Киран Гиббс
03.Бакари Санья
04.Пер Мертезакер
06.Лоран Косельни
08.Микель Артета
10.Жек Уилшир
11.Месут Ўзил
19.Санти Касорла
07.Томаш Росицки
12.Оливье Жиру
  01.Давид де Хеа
12.Крис Смоллинг
15.Неманья Видич
02.Рафаэль
03.Патрис Эвра
16.Майкл Кэррик
08.Хуан Мата
23.Том Клеверли
25.Антонио Валенсия
10.Уэйн Руни
20.Робин ван Перси
ЗАҲИРА
21.Фабьяньски
17. Монреаль
25. Женкинсон
15. Алекс
22. Яя Саного
23. Бендтнер
09. Подольски
  13. Линдегор
28. Бюттнер
05. Фердинанд
18. Янг
31. Феллайни
44. Янузай
14. Эрнандес

Матн

90+3'
Ўйин тугади 0:0.
90+1'
Ўйинга уч дақиқа қўшиб берилди.
90'
!!!!!!!!!!!!!!!! Де Хеаааааааааааааа. Ўйинни қутқариб қолди. Санти Касорла жуда кучли зарба берган эди, лекин дарвозабон ўз ўрнида.
85'
«Арсенал»нинг ҳужуми давом этди. Тўп қанотларга ҳам бориб келгандан кейин Ўзилга келиб тушди. Унинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўсқинлик қилди.
83'
Ухххххх Де Хеа. Дарвозабонлар жуда яхши ўйнашмоқда. Касорланинг жуда кучли зарбасидан кейин катта қийинчилик билан Де Хеа тўпни қайтарди.
81'
Валенсия ўрнига Янг тушди.
79'
«МЮ»нинг ҳужумлари жуда хавфли кўриниш олмоқда. «Арсенал» кўп ҳужум қилмоқда, лекин самарасиз.
77'
!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! ШЧЕСНИ. Руни ва ван Перси бутун бошли «Арсенал» ер тишлатиши мумкин эди. Руни бир ўзи майдонни босиб ўтди ва академикларга хос тазрда тўпни ҳаволатиб ван Персига ташлаб берди. Унинг бош билан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.
75'
!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Жиру яна Видичдан устун келди, лекин зарбада адашди. Касорла жуда чиройли пас билан Жируни қулай вазиятга олиб чиқди. Унинг зарбаси эса ноаниқ.
73'
Мата ўрнига Янузай майдонга тушди.
71'
«Арсенал» жуда кўп ҳужум қилмоқда. Сана тинмай қанотдан тўп узатиш билан банд, лекин ҳара сафар Видич яхши ўйнамоқда. Бошқачароқ йўлни кўриш керак.
69'
Дарвозабондан тўпни қабул қилиб олган Валенсия навбатдаги ҳужумни узоқ кутиб ўтирмади ва катта тезликда олдинга бораётган ван Персига тўпни ҳаволатиб ташлаб берди. Робин жуда яхши вазиятга чиқиши мумин эди, лекин офсайд.
67'
Бугун Жиру яккама-якка курашларда Видичга яхшигина бошоғриқ бўлмоқда. Лекин у охирги зарбани беришда адашмоқда. Танаффусда маълум бўлишича, «Арсенал» Балотеллига қизиқиш билдирмоқда. Яхши харид бўларди. Жируга ажойиб рақобатчи.
65'
Матанинг биринчи зарбаси. Ниҳоят испанга зарба бериш имкони пайдо бўлди. У 25 метрлардан ҳеч қандай қаршиликсиз зарба берди, лекин ноаниқ.
63'
!!!!!!!!!!!! «Арсенал» қарши ҳужумда жуда яхши ўйнади. Қатор зарбалардан кейин Уилшер тўпни дарвоза яқинидаги Жируга узатди. Яккакурашда Жиру Видични енгди ва зарба бера олмади. У ҳакамга умид билан қаради, лекин пеналти йўқ!
61'
Эвра Касолранинг оёғига очиқчасига тепган эди. Лекин Клатенбург бугун ҳа деганда ҳуштак чалмаяпти. БУ эса ўйинга таъсир этмай қолмайди.
59'
Валенсия ўз қанотидан олдинга борди. Ҳимоячини ажойиб тарзда ортда қолдирган Валенсия тўпни ҳужумчиларга узатишга келганда хатога йўл қўйди.
57'
«Арсенал» биринчи бўлимда жуда кўп вақт тўпни ўзида сақлаб қолаётган эди. Ҳозир эса унча эмас. Тўпни эгаллаб туриш бўйича 55:45.
55'
Касорла ҳамда Росицки жуда яхши ҳаракат қилишмоқда. Ҳозир ҳам икки футболчи қисқа тўп узатишлари билан рақибларни ортда қолдиришди. Касорла ҳужумга Жируни қўшди ва у узилиб қолди. Жирунинг куни эмас бугун!
53'
Эвра қанотдан олдинга борди ва тўпни дарвоза яқинига етказиб бериш ўрнига Саньа билан мушук-сичқон ўйнади. Натижада бурчак тўпи ва бу сафар ҳам самарасиз.
51'
Ниҳоят Ўзил жонланди. У Жируни бир ҳаракат билан жуда қулай вазиятга олиб чиқди. Жируга имконият беришмади. Ундан қайтган тўпни Касорла эгаллаб олди ва зарба берди, бироқ ноаниқ.
49'
«МЮ» иккинчи бўлим аввалида жуда яхши вазиятга эга бўлди. Қанотга яқин жойда жарима зарбаси белгиланди. Матанинг тўп узатишидан кейин Видич зарба берди, лекин жуда кучсиз.
47'
Иккинчи бўлимни «МЮ» ўзгариш билан бошлади. Рафаэль ўрнига Фердинанд тушди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45'
Биринчи бўлим тугади.
45'
Биринчи бўлимнинг антиқаҳрамони Оливье Жиру! «МЮ» бурчакдан тўп тепди ва «Арсенал» тўпни олиб қўйиб ҳужумга ўтди. Росицки ўнг қанотдан жуда яхши пасни амалга оширди. Жиру биз ўзи эркин зарба бериши мумкин эди, у шошиб қолди ва зарбаси ноаниқ бўлди.
44'
Эххххх Жиру. «Арсенал» қарши ҳужумда жуда тезкор ҳаракат қилди. Ўзил ўнг қанотда тўпни қабул қилиб олди ва ажойиб диоганал билан Росицкини топди. Чехиялик футболчи тўпни Касорлага ташлаб берди. Испаннинг жуда кучли зарбасига эса Жиру тўсиқ бўлди.
42'
Ўйин эндигина давом эттирилди. Операторлар вазиятдан фойдаланиб захира ўриндиғини кўрсатишмоқда. Гиггз Мойесга нималарнидир ўргатмоқда.
39'
Нимагадир биринчи бўлим якунига келиб футболчилар бирма-бир қулашмоқда. «Арсенал» дарвозабони тўпни ўйинга киритиб берди. Майдон марказида Жиру ва Рафаэль тўп учун курашишди. Рафаэль ҳамон майдонда ётибди. Фердинанд майдонга тушиши мумкин. У шуғулланмоқда.
39'
Нимагадир биринчи бўлим якунига келиб футболчилар бирма-бир қулашмоқда. «Арсенал» дарвозабони тўпни ўйинга киритиб берди. Майдон марказида Жиру ва Рафаэль тўп учун курашишди. Рафаэль ҳамон майдонда ётибди. Фердинанд майдонга тушиши мумкин. У шуғулланмоқда.
37'
«Арсенал» яна бир футболчиси майдон ташқарисида. Бу гал ҳимоячиларга ёрдамга келган Уилшер яккакурашда фаоллик кўрсатган Жеки майдонга қулади ва майдин ташқарисида унга ёрдам кўрсатилмоқда.
35'
!!!!!!! Яна «Арсенал» ҳужумда. Росицки тўпни дарвоза яқинига ҳаволатиб узатди. Кирон Гибс жуда баланд сакради ва бош билан зарба берди. Унинг зарбаси аниқ, лекин кучсиз чиқди. Ҳимоячи қўнишда нўноқлик қилди ва докторлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.
33'
«МЮ» кам сонли ҳужумларидан бирида тўпни олдириб қўйди. Росицки катта тезликда олдинга ўтди ва уни Жируга етказиб берди, амма Жиру яна қовун туширди.
31'
«Арсенал»да жуда қулай имконият бўлди. Уилшерни жарима майдонига яқин жойда йиқитишди. Белгиланган жаримани эса Артета амалга оширди. Жонли девор «МЮ» жонига оро кирди.
29'
«Арсенал»нинг узоқ давом этган ҳужумидан кейин Артета Рунидан тўпни олиб қўйди ва уни Жируга оширди. Ҳужумчи кўзини чирт юмиб, жуда наоаниқ зарба берди.
27'
Эвранинг навбатдаги рейдидан кейин «МЮ» учинчи марта бурчакдан тўп тепди. Бугун ҳар икки жамоа ҳам стандартдан фойдалнишда оқсашмоқда. Бу гал ҳам айтарли ҳеч қандай вазият юз бермади.
25'
«МЮ» қарши ҳужумда суст ҳаракат қилди ва ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб улгуришди. Бурчак зарбасидан кейин «МЮ» янги ҳужум бошлади. Матанинг тўп узатишидан кейин эса Руни ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.
23'
«Арсенал» яна рақиб жарима майдони яқинида карусел юзага келтирди. Ҳал қилувчи тўп узатишни Росицки ўз бўйнига олди ва хатога йўл қўйди.
21'
Ҳар икки жамоада ҳам жаҳон футболида охирги йиллардаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бўлиб келаётган Мата ва Ўзил ўзларини кўрсата олишмаяпти. Ҳозир ҳам Ўзил ўзига ярашаган ҳолда тўпни олдириб қўйди.
19'
!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Ван Персииииииииии жуда қулай вазиятни қўлдан бой берди. Руни заргарона паси билан ван Персини дарвозабон билан бирга-бир чиқарди. Робин эса ўткир бурчакда бўлгани учун зарба бермади ва ҳимоячини алдаб ўтди. Кейин эса узоқ бурчакни ноаниқ нишонга олди. Эхххх Робин. Иккинчи иммконият бўлган эди.
17'
Бугунги ўйин Британия матбуотининг таъкидлашича, Дэвид Мойес учун «МЮ»даги охирги ўйин бўлиши мумкин. Агар жамоаси енгилса.
15'
«Юнайтед»нинг камдан-кам ҳужумларидан бири жуда мазмунсиз якунланди. Мата ўнг қанотдан бир ўзи олдинга ўтди. Бу ерда Мертазакер тўпни ундан олиб қўйди.
13'
Ҳар икки жамоа ҳам дастлабки дақиқалардан кейин тинчланиб қолишди. Айниқса «Арсенал» жуда эҳтиёткор ҳаракат қилмоқда. Улар тўпни йўқотиб қўйишдан қўрқишмоқда. Ўзил чап қанотдан олдинга борди ва Касорлани яхши вазиятга олиб чиқди, лекин офсайд.1
11'
Узоқ давом этган ҳужумдан кейин Росицки зарба беришга қарор қилди. Футболчининг 30 метрлардан берган зарбасини Де Хеа эгаллаб олди.
9'
«Арсенал» ўз майдонидаги ўйинлардаги одатига хос тарзда тўпни назорат қилишни бошлаб юборди. Тика-тика бошланиб кетди.
8'
Руни ўнг қанотдан одлинга борди. Ҳимоячини алдаб ўтди ва тўпни жарима майдончасига етказиб бермоқчи бўлганида ҳимоячи етиб келди.
6'
Бурчак тўпни Росицки ўйинга киритди. Видич Жируни эътибордан четда қолдирди ва унинг бахтига французнинг зарбаси ўхшамади.
5'
Уххххххххххххх Мана буни ўйин деса бўлади. Қарши ҳужумда «Арсенал» гол уриши мумкин эди. Жек Уилшер ўнг қанотдан дарвоза томон ёриб кирди ва зарба берди, лекин ҳимоячи блок қўйишга улгурди. Бурчак тўпи.
3'
!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Илк дақиқаларданоқ ван Перси «Арсенал» дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. Улар тўпни олдириб қўйишди ва ҳужумчининг зарбасини дарвозабон қайтарди.
1'
Ўйин бошланди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Сизларни Англия чемпионати 26-турининг марказий ўйинини кузатишга таклиф қиламиз. «Арсенал» ўз майдонида «МЮ»ни қабул қилммоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.