Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси-2016/2017

16-турнинг қолдирилган ўйини. 22 февраль, 22:45

ВАЛЕНСИЯ

Симоне Дзадза (4)
Фабиан Орельяна (9)

2 : 1

РЕАЛ МАДРИД

Криштиану Роналду (44)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Диего Алвес (Д)
05.Эльяким Мангаля
14.Хосе Гайя
24.Эсекьель Гарай
02.Жоао Кансело
10.Даниэль Парехо
17.Нани
08.Энцо Перес
12.Симоне Дзадза
09.Мунир эл-Ҳаддодий
15.Фабиан Орельяна
  01.Кейлор Навас (Д)
02.Даниэль Карвахаль
05.Рафаель Варан
04.Серхио Рамос
12.Марсело
14.Каземиро
19.Лука Модрич
08.Тони Кроос
10.Хамес Родригес
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
ЗАҲИРА
13.Хауме Доменек (Д)
23.Аймен Абденнур
06.Гильерме Сикейра
07.Марио Суарес
11.Закария Баккали
18.Карлос Солер
20.Альваро Медран
  13.Кико Касилья (Д)
06.Начо
22.Иско
16.Матео Ковачич
11.Гарет Бэйл
17.Лукас Васкес
21.Альваро Мората
САРИҚ КАРТОЧКА
Симоне Дзадза (17)
 
Даниель Карвахаль (30)

Матн

'
"Валенсия" - "Реал Мадрид" 2:1. Ла лигада ҳали интирга ўлмаган!
90+5'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Дарвозабон ва ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Шу паллада ўйин тугади!
90+3'
Мунир офсайдда қолди
90+2'
ВУУУУУУУҲ! Марсело чап қанотдан узатма берди. Роналду дарвозабон майдончаси олдидан бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Криштиану офсайдда ҳам қолган экан
90+1'
Вуууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Бэйл бош билан зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб қайтди!
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
90'
Даниель Парехо сариқ карточка олди
89'
Вуууҳ! Рамос жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
87'
Вуууҳ! "Валенсия" жарима майдончаси ичида меҳмонлар босим ташкил қилишди. Ҳужумда уюштирилган фол мезбонларни хавфдан қутқарди
86'
Лукас Васкес ўнг қанотдан узатма берди. Тўп олис устун ва тўсин кесишган жой юқорисидан ўтиб кетди
84'
Бэйл офсайдда қолди
83'
Роналду ўнг қанотдан ҳаволатиб берган узатмани Мангаля бош билан қайтарди
82'
Бензема офсайдда қолди
80'
Вуууҳ! Парехо ўз вақтида узатма берганидами, Мунир бирга бир вазиятга чиқарди
79'
Роналдунинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Криштианунинг узатмаси пайтида Рамос офсайдда қолди
79'
Роналдуга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 25 метр
77'
"Валенсия" ҳимоячилари босими остида қолган "Реал" ҳимоячилари ва дарвозабони хато қилишига оз қолди
77'
Каземиро жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба берди
76'
"Реал"да учинчи ўзгариш: Лука Модрич ўрнига Лукас Васкес тушди
74'
Бэйлнинг ўнг қанотдан узатмасини Диего Алвес эгаллаб олди
74'
"Валенсия"да ўзгариш: Дзадза ўрнига Марио Суарес тушди
71'
ВУуууҳ! "Валенсия" хавфли қарши ҳужумга ўтиб кетди. Мунир тўп билан катта масофани босиб ўтди ва жарима майдончасига кириб, тўхтади. Рамос эса унинг оёғини босиб йиқитди. Мунирнинг оёғи жарима майдончаси чизиғи устида эди. Бу пенальти ёки жарима зарбаси эди. Ҳакам эса ўша жойда бўлишига қарамай ҳуштак чалмади
70'
Парехонинг узатмасидан кейин Дзадза бирга бир вазиятга қочаётганди, аммо офсайд!
68'
Вуууҳ! Жаримадан етказилган узатмага Бензема бош билан зарба берди. Алвес ажойиб сэйв намойиш қилди. Бироқ Карим зарбани ҳимоячининг елкасига чиқиб берди. Табиийки, бу — фол
67'
Мангаля огоҳлантирилди. У ўзидан ўтиб кетаётган Бенземани очиқчасига йиқитди
67'
ВУУУУУҲ! Вараннинг хатосидан кейин Дзадза тўпни олиб қўйди ва Рафаэлни алдаб ўтиб, бирга-бир вазиятда зўрға зарба берди. Боиси, масофа қисқа эди. Навас тўпни қайтарди
66'
Вууууҳ! "Валенсия" жарима майдончасига етказилган узатмани ҳимоячи қайтарган тўпни Карвахаль эгаллади ва олис устун томон узатма берди. Тўп Роналдунинг елкасидан дарвозабоннинг қўлига бориб тушди
65'
Марсело чап қанотдан зарба берди. Тўп тўрга ён томондан келиб тегди
62'
Бэйл ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Тўп учун Роналду ва ҳимоячи сакради. "Валенсия" вакили устун келди
61'
"Реал"да кутилган ўзгариш: Хамес Родригес ўрнига Гарет Бэйл тушди
61'
ВУУУУУУҲ! Парехо! У чап қанотда Варан ва Карвахални чиройли алдаб ўтиб, Навас билан яккама-якка вазиятда зарба берди. Кейлор зарбани қайтарди
60'
Парехо жаримадан етказган узатмани Рамос бош билан қайтарди
59'
Рафаэль Варан сариқ карточка олди. У оёғини баланд кўтариб, Гайянинг юзидан тепиб юборди
58'
Карвахаль ўнг қанотдан рақиб дарвозаси яқинига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
56'
"Валенсия"да ўзгариш: Фабиан Орельяна ўрнига Карлос Солер тушди
55'
Роналду жаримадан берган зарба натижасида тўп жонли деворга тегиб қайтди. Крооснинг зарбасидан кейин эса бурчак тўпи ишланди. Бурчак тўпи хавфли вазиятни тақдим этмади
54'
Аввалги ҳужумда Мангаля ўз жарима майдончаси ичида Роналдуни йиқитди. Ҳакам пенальти белгилашга жазм қилмади
54'
Энцо Перес сариқ карточка олди. Меҳмонлар жарима майдончаси бурчагидан зарба беришади
53'
Навбатдаги узатмани Алвес эгаллади
52'
Вуууҳ! Марсело чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Диего Алвес тўпни эгаллаб олди
50'
Кроос бурчак тўпини ўйинга киритди. Мангаля бош билан тўпни қайтарди. Кейин Марсело ўйин қоидасини бузди
49'
Хамес ўнг қанотдан мезбонлар жарима майдончасига узатма берди. Тўп олис устун томондан майдонни тарк этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Валенсия" - "Реал" 2:1. Танаффус
45+1'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
45'
ВУУУУУУҲ! Криштиану Роналду! Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисобни тенглаштириш мумкин эди. У Бенземадан тўпни қабул қилиб, жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп Мангалянинг оёғидан ўз йўналишини ўзгартирди ва шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди. Бир неча сантиметрлар...
44'
ГОООООООЛ! Криштиану Роналдууууу, 2:1! Чап қанотдан етказилган узатмани португалиялик футболчи бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди!
43'
Мунир эл-Ҳаддодий огоҳлантириш олди
43'
"Валенсия" хавфли вазият яратди. Майдон марказида мезбонлар тўпни эгаллашди. Дзадза ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва узатма берди. Мадриликлар хавфни бартараф этишди
40'
"Валенсия" мураббийи мажбурий ўзгариш қилди. Жароҳат олган Нани ўрнига Гильерме Сикейра тушди
39'
Оҳо! Карвахаль ўнг қанотда икки ҳимоячидан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасидаги Роналдуга узатма берди. Криштиану товони билан тўпни дарвоза томон бурди. Тўпни Алвес эгаллади
37'
"Валенсия"дан хавфли ҳужум. Нани чап қанотдан Каземиродан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва тўпни орқароққа етказди. Парехо 18 метрлардан берган зарбаси ноаниқ чиқди
36'
Модрич ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончаси очилган Роналду томон узатма берди. Диего Алвес тўпни эгаллаб олди
35'
Бурчак тўпини майдон эгалари ҳозирча ишонч билан қайтаришмоқда
35'
Вуууууҳ! "Реал"нинг хавфли ҳужумини дарвозабон ва ҳимоячилар қийинчилик билан бартараф этишди
30'
Вуууууҳ! Парехо жаримадан даҳшатли зарба йўллади. Навас зарбани қайтарди. Ажойиб сэйв!
29'
Карвахаль сармқ карточка олди. У Дзадзани йиқитди. "Валенсия" жарима майдончаси бурчагига яқин жойдан жарима зарбаси тепади
28'
"Валенсия" тўлиқ ҳимояга ўтди. Мадрид хавфли ҳужум қилиш учун вариант қидирмоқда. Ҳозирча топмади
24'
Карвахаль ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
22'
Марселога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
21'
ВУУУУУУУҲ! Бензема! Диего Алвес! Карим жарима майдончаси ташқарисидан кучли ва "тўққизлик" томон аниқ зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди!
20'
Роналду ҳимоячининг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб, Бенземани жарима майдончасига бошлади. Аммо Карим бундай узатмани кутмаганди
19'
Симоне Дзадза сариқ карточка олди. Рамосни йиқитгани учун
18'
Вууҳ! Хамеснинг узатмасидан кейин Роналду жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни қабул қилди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Лайнсмен офсайда қайд этди, мухлислардан яна ҳуштаклар
15'
ВУУУУУУУҲ! "Реал" жуда қулай имкониятга эга бўлди. Бензема майдон марказида рақибдан ўтиб кетди ва ажойиб қарши ҳужумга асос қолди. Роналду чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва нариги устун томон зарба берди. Хамес ўткир бурчак остида тўпни дарвоза томон бурди. Устун ёнига етиб келган ҳимоячи кўкраги билан тўпни қайтариб қолди
14'
ВУУУУУУҲ! Мунир эл-Ҳаддодий "Реал" дарвозасини ишғол қилишига бир бахя қолди! Марсело қутқармоқда!
13'
Вуууҳ! Роналду жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Тўп яқин устун ёнидан ўтиб кетди. Мухлислар Криштианунинг зарбасини ҳуштакбозлик билан қарши олишди
11'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Дарвоза томон зарба берилди. Кучли бўлмаган зарбани Алвес эгаллаб олди
9'
ГОООООООЛ! Орельяна, 2:0! Даҳшатли старт! Варан майдон марказида тўпни йўқотиб қўйди ва "Валенсия" қарши ҳужумда "Реал"ни жазолади!
7'
Майдон эгалари бурчак тўпидан кейин ташкил этилган 2та ҳужумни бартараф этишларига тўғри келди
7'
Тони Кроос жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Бурчак тўпи ишланди
4'
ГОООООООЛ! Симоне Дзадза, 1:0! ЖУда чиройли гол! Чап қанотдан етказилган узатмани Дзадза меҳмонлар жарима майдончаси ичида қабул қилди ва 180 градусга айланганча зарба берди. Бурчакка кириб кетган тўпни Навас қайтара олмасди
2'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Дарвозага зарба берилмади
1'
Ўйин старт олди! Бошладик!
'
"Валенсия" ўз майдонида мадридликларни қабул қилмоқда. Ўйин бошланиш арафасида
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун "Реал"нинг қолдирилган ўйинидан матнли онлайн трансляция олиб борамиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.